Гуруҳ таркиби 14 кишидан иборат эди. Уларнинг сафар ҳужжатларини Андижон вилоятида жойлашган туристик фирмалардан бири расмийлаштирган.
Текширув пайти Жиддадаги чегарачилар визалар қалбаки эканлигини билиб қолишди. Шундан сўнг зиёратчилар ватанига депортация қилинди. Қайд этилишича, уларнинг қайтарилишига Ўзбекистон бош консулхонаси ёрдам кўрсатди.
Қўмита зиёратга йўл олаётган фуқароларни расмий структураларга мурожаат этишга даъват қилди.
«Фергана» нашрининг эслатишича, Ўзбекистонда аввалроқ Let`s fly travel компанияси устидан иш очилган бўлиб, у қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда одамларни ноқонуний ҳажга юборишда айбланган. Бунда олинган пулларнинг бир қисми, Давлат хавфсизлик хизматининг таъкидлашича, «чет элга, уларнинг айримлари диний-экстремистик гуруҳларга алоқадорликда гумон қилинган уюшган жиноятчилар гуруҳи аъзоларига бериш учун чет элга олиб чиқилган».