loader
Foto

Туркия прокуратураси депутатнинг уйида ўз жонига суиқасд қилган ўзбекистонлик аёлни фоҳишаликда айблади

Тергов давомида прокуратура Нодиранинг дугонаси Лайло Ниязовани сўроқ қилди. Эслатиб ўтамизки, Нодира ўлими олдидан Лайлога қўнғироқ қилиб, унда муаммолар пайдо бўлгани ҳақида айтган, лекин тафсилотларни баён қилмаган.

"Прокуратура мени ва марҳума Нодирани фоҳишалик билан шуғулланишда айбламоқда. Бу жуда нотўғри. Мен ҳалол ишлаб топган пулларимга яшайман. Мен Тошкентга тўқимачилик маҳсулотлари  жўнатаман ва ушбу бизнесда пул ишлаб топаман. Менда ҳамма чеклар бор ва ўз сўзларимни исботлай оламан. Нодира ҳам ҳалол ишларди ва ҳеч қачон фоҳишалик билан шуғулланмаган. Бундан ташқари, у ҳеч қачон менинг уйимда қолмаган", — деди Лайло.