loader
Foto

Мусулмон аёл халқаро хайрия ташкилоти директори этиб тайинланди

Мусулмон аёл йирик халқаро хайрия ташкилоти - Penny Appeal директори этиб тайинланди.

Британиянинг Йоркшир шаҳридан собиқ мактаб ўқитувчиси Ридвана Уоллес-Лахер сўнгги 3 йил давомида Penny Appeal да турли лавозимларда ишлаган ва хайрия фаолиятини ривожлантиришда ўзининг профессионаллигини кўрсатган, деб ёзади ArabNews.

Уоллес-Лахер масъулиятли лавозимга тайинлангани учун миннатдорчилик билдирди ва ташкилот раҳбариятига ўзининг юқори мотивацияси ва Penny Appeal ривожига янада ҳисса қўшиш ниятида эканлигига ишонтирди.

Қизиғи шундаки, Ридвана халқаро хайрия ташкилотига директор этиб тайинланган дунёдаги биринчи мусулмон аёлдир.