loader
Foto

Атеистларнинг жиноятлари

Француз инқилоби даврида якобинчилар катта террорни бошлаб юбордилар. Террордан мақсад руҳонийлар, зодагон ва одддий Худога ишонувчи одамларнинг қирғини бўлган.

Тарихчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Француз инқилоби оқибатида бошланган фуқаролар урушида 600 мингдан 800 минггача одамлар ўлдирилган.

Луи-Мари Прюдом ўзининг “Инқилобнинг холис ва умумий тарихи” деб номланган китобида қуйидаги рақамларни келтиради: гильотинада 18 613 одамнинг калласи танасидан жуда қилинган (улар ичида 1278 оқсуяк зодагон, 1135 руҳоний, оддий тофиа вакилларидан 2837 аёл ва 13 363  эркак бўлган);  Вандейда 337 минг, Лионда 31 минг, Нантда 35 минг одам қатл қилинган. Вилоятларда 42 минг одамнинг 17 мингги суд ҳукми билан ўлдирилган. 2-сентябрдан 5-сентябргача Парижда “Сентябрь қотилликлари” деган мудҳиш воқеалар бўлиб ўтган. 1000 дан ошиқ маҳбуслар қатл қилинган. Уларнинг ичида 300 минг руҳоний ва 3 та епископ ҳам бор эди.

Эшафотда қатл қилинганлар орасида эса кимё олими Лавуазе, масаллар ёзувчи Флориан, шоир Андре Шенелар бўлган. Қизиғи, бу мудҳиш воқеалар ичида инқилобчиларнинг ўзлари ҳам бир-бирларини қатл қилиб ташлаган. 1794 йил 5-апрел куни Жорж Дантон ва Камилл Демулен, 13-апрел куни эса Эбер, Шометт и Эро де Сешелларинг қатли бажо қилинди. 20 аср бошларида бу анъанани совет коммунистлари ҳам такрорлаган. Инқилобчи атеистларнинг аксари ўз шериклари тарафидан йўқ қилинган.

Урушқоқ атеизм инсоният тарихининг энг қонли асри 20 асрда “гуллаб-яшнади”ган.

Испаниядаги фуқаролар уруши

Республикачилар ҳаракати (анархист, коммунист ва социалистлар) 1931 йили Испанияда ихтилофга чиқариб руҳонийларга нисбатан террорни бошлаб юборди. 1934 йили Астурияда бошланган қўзғолондан ўн кун ўтиб, 12 та руҳоний, 7 талаба, 18 роҳиб қийнаб ўлдирилди ва 58 та черков ёқиб юборилди. 1936 йил июнь ойидан бошлаб умумий ҳисоб бўйича, 4184 руҳоний, 2365 роҳиб, 11 епископ ҳам ваҳшийларча ўлдирилди. Динга алоқаси бор бўлган ўн минглаб оддий халқ вакиллари қатл қилинди. Баъзи епархияларда, масалан Арагониянинг Барбастросида бир куннинг ичида епархиал руҳонийларнинг 88 фоизи йўқ қилиб ташланди.

Республикачилар тарафидан бу хунрезликлар ваҳшийлик билан амалга оширилади. Масалан Навальморелдаги бир руҳонийни хочга михлашган. Роҳибларни ареналарга ҳайдаб корридадаги буқалар каби қулоқларини кесиб ташлашган. Юзлаб руҳоний ва роҳиблар оловда куйдирилган. Битта аёлни иккита ўғли иезуитлар орденига аъзо бўлгани учун қийнашган ва хочни мажбурлаб юттиришган. Мадриддаги роҳибалар уйига ҳужум қилишиб, аёлларни зўрлашган, сўнг улар калтакланиб қатл қилинган, уйларига эса ўт қўйилган. Роҳибаларнинг жасадлари эксгумация қилиниб, устиларидан кулишлари учун  оммага намойиш қилинган.

Хитой. “Маданий” инқилоб

Хитой атеистик, коммунистик режимининг ноинсоний муносабатини ўзида тўлиқ ҳис қилган.

Ўн йиллар мабойнида диктатор Мао Цзэ Дун ўз халқи устидан турли хил тажрибаларни ўтказган. Оқибатда миллионлаб одамлар ҳаётдан кўз юмган.

1. Биринчи тажриба 1949 йили бошланган ер ислоҳати эди. Аввалида бу ислоҳат радикаллашмаган. Бироқ вақт ўтган сайин уни мажбуран сингдириш услублари дағаллашади, хусусан, бу соҳа бўйича содир этилган баъзи жиноятлар учун коммунистлар яхши кўрадиган “отишга ҳукм” жазоси белгиланди. Шаҳарларда халқ душманларини жазолаш бўйича намойишлар бўларди, газеталарда эса қатл қилинган “контринқилобчилар” рўйхати бериларди. Қатағонда биринчи йилларининг ўзидаёқ юз мингга яқин одам отиб ташланди. Ўша вақтда қатл қилинганларнинг умумий сони 1-3 миллион одам атрофида эканилиги хусусида  маълумотлар бор.

2. 1958-1959 йиллар Хитойда “Буюк сакраш” деб номланган янги авантюр бошланди. Унга кўра, деҳқон хўжаликлари бирлаштирилиб, уларни коммунага айлантириш лозим эди. Бу авантюра оқибатида деҳқон хўжаликлари йўқ қилинди ва натижада, мамлакатда очарчилик бошланиб кетади. Бу очарчиликда қанча одам ўлиб кетганини ҳеч ким аниқ билмайди. Тадқиқотчилар уларнинг сони бир неча миллион эканини айтишган холос.

3. 1966 йил Маданий инқилоб бошланди. Унинг асосий мақсади хунвийбин, яъни партия ва доҳийга содиқ мутаассиб ёшлар қўли билан партия сафини буржуазия унсурларидан тозалаш эди. Асосий зарба интеллигенцияга тўғри келди. ХКПси берган расмий маълумотларга кўра, 800 минг одам отилиб, миллионлаб одамлар қатағон қилинган, қийноқларга солиниб турмаларга ташланган. Россиялик хитойшунос олим Владимир Усовга кўра, “маданий инқилоб” жараёнида Мао Цзэдуннинг бешта муовинидан тўрттаси отиб ташланган, олдинги 97 та МК аъзоларидан 60 таси, шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар кўмиталаридан 30 та котиб, 2600 ёзувчи ва санъат арбоблари, 142 минг ўқитувчи, 53 минг олим ва муҳандислар ҳам қатағон қурбонлари бўлишган. 1968 йили Гуанси вилоятида юз мингга яқин одам қатл қилинган, қурбонлар рўйхати акс этган ҳужжатларда жуда кўпи ёш болалар эканлиги қайд этилади. Ёзувчи Чжэн Ининг хабар беришича, Усюан туманининг ўзида 100 га яқин одамни еб битиришган. Чунки Маога ўз садоқатини исботлашнинг энг мақбул йўли душманларни ейиш услуби бўлган экан.

СССРдаги атеизм

Худони инкор қилувчи коммунизм инсониятга катта зарар келтирган. Россияда коммунистлар ҳукуматни қўлга олишлари билан ички сиёсатни зўравонлик асосига ҳамда динга қарши кураш асосларида қуришди. Қизил террор зарбаси асосан коммунистлар билан қўшилмаганларга қарши қаратилган эди. Бу нафақат черков, интеллигенция ёки ҳарбий зобитлар эмас, балки ўз тарафдорлари бўлган деҳқон, ишчи ва оддий аскарларга ҳам қарши қаратилган эди. Бу борада Кронштадтдаги мотрослар исёни, деҳқонларнинг норозилик намойишларини эслаб ўтсак кифоя қилади. Ўлимга ҳукм қилиш оддий нарсага айланиб ва энг майда-чуйда жиноятларга  нисбатан ҳам қўллана бошланади. “Агар баъзи жойларда қорни тозалаш ишлари (бу темир йўллар ҳақида гап) кўнгилдагидек бўлмаса... деҳқонлардан гаровлар олинсин ва агар қор яхши тозаланмаса, улар отиб ташлансин”, дейилганди 1919 йили 15-феврал куни  Мудофаа вазири тарафидан чиқарган фармонларнинг бирида. (Верт 1999: 111).

СССР даги тоталитаризм режими давридаги қурбонларнинг умумий сонини ҳисоблаш жуда қийин. Бироқ турли хил тадқиқотчиларнинг тахминий ҳисоблари бир-бирига мосдир. 1917-1922 йиллар ичидаги инқилоб, фуқаролар уруши ва бунинг оқибатида рўй берган очарчилик, эпидемия ва қатағон туфайли қурбон бўлганларнинг умумий сони 6-8 миллион атрофидадир.

Деҳқонларни талаш, коллективлаштириш, қулоқ қилиш сиёсати натижасида 4-8 миллион одам ўлган. Булар етмаганидек, коммунистлар сиёсий репрессиялар билан ҳам ўзларининг қонхўрликларини яна бир бор намоён қилган. 1930-1953 йиллар орасидаги инқилобда давлатга қарши айбловлар билан 3 778 234 одам айбланган, уларнинг 786 098 мингги отиб ташланган. Қатл қилинганлар сони қайд қилинмагани учун бу рақамлар аниқ эмас, одамлар турмаларда оддий нарсалар масалан буғдой ўғирлагани учун судсиз, ҳукмсиз отиб ташланаверган. Аксар тадқиқотчилар бу борада  4-6 миллион каби рақамларни келтиришади.

20 аср атеистик режими ҳукмрон бўлган Кампучиядаги қонхўр Пол Пот

Қизил кхмерлар ўзларинг қонли тажрибалари билан бошқа дунёқарашга бўлган нафратларини мантиқий ниҳоясига етказганлар. Буржуазия билан урушиш керакми, урушамиз. Қизил кхмерлар ҳукуматни қўлга олган шаҳарлар фаҳш ва буржуазия қадриятларини ўчоғи сифатида эълон қилинди. Аҳолининг ҳаммасини жунглилардаги меҳнат тузатиш лагерларига ҳайдаб солди. Бу қарорга норози бўлганлар отиб ташланди ё (ўқ-дориларни исроф қилмаслик учун) кетмон билан чопиб ўлдирилди. Мамлакат бўйлаб барча интеллигенция вакиллари: ўқитувчилар, шифокорлар, муҳандислар йўқ қилинди. Кўз ойнак таққани учунгина ўлдирилган ҳолатлар ҳам қайд қилинган.

Мустақил тадқиқотларга кўра, ҳукумат уюштирган геноцид оқибатида 1.5 дан  2 миллионгача кампучияликлар қатл қилинган. Бу мамлакат аҳолисининг чорак қисми деганидир.

Интернет материаллари асосида

Абу Муслим тайёрлади