АҚШ президенти Жо Байден февраль ойида кўкрагидан базалиомани олиб ташлади. Бу ҳақида 3 март, жума куни АҚШ етакчисининг даволовчи шифокори Кевин О'Коннор маълум қилди. Гап эпидермиснинг базал қатлами ҳужайраларида пайдо бўладиган теридаги турли хил хавфли симталар ҳақида кетяпти.
Шифокорнинг сўзларига кўра, президентнинг 16 февраль куни режалаштирилган тиббий текшируви чоғида барча саратон тўқималари муваффақиятли олиб ташланган ва бошқа даволаш талаб этилмайди.
Операция жойида битиш яхши ўтди, деди шифокор. Америка раҳбарининг стандарт тиббий кўриклари доирасида терининг ҳолатини кузатиш давом этади.
Байден ёшлигида қуёш остида кўп вақт ўтказган
16 февраль куни О'Коннорнинг айтишича, Оқ уй раҳбари лавозимга киришишидан олдин бир нечта локализацияланган меланома бўлмаган тери саратонини олиб ташлаган. Унинг сўзларига кўра, Жо Байден ёшлигида қуёш остида кўп вақт ўтказган.
Феврал ойида О'Коннор америкалик етакчини кўрикдан сўнг, Байденнинг соғлиғи унга АҚШ президенти вазифаларини чекловларсиз бажаришга имкон беришини айтди. "Президент Байден 80 ёшли соғлом ва бақувват қария бўлиб қолмоқда, у ўз вазифаларини, жумладан, ҳукумат ижроия бошлиғи, давлат раҳбари ва олий қўмондонлик вазифаларини муваффақиятли бажара олади", — дейилади беш саҳифалик тиббий ҳисоботда.
Базалиома метастаз бермайди
Базалиома саратоннинг энг кенг тарқалган ва осон даволанадиган шаклларидан биридир, айниқса эрта аниқланса. Ўсимта метастаз бермайди.
Бир қатор экспертларнинг фикрича, Жо Байден тез орада 2024 йил 5 ноябрда бўлиб ўтадиган сайловларда АҚШ президентлигига номзодини қўйиш ниятини эълон қилиши мумкин.