ОАВнинг бундай ҳаракат келаси ой бошида содир бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлари ортидан Европа Иттифоқи Венгрияни Исроилдаги элчихонасини Тел-Авивдан Қуддусга кўчиришдан огоҳлантирди.
Бу ҳақида Politico ёзади, деб маълум қилади "Европейская правда".
Европа Иттифоқининг ташқи сиёсати вакили Питер Станонинг айтишича, "БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1980-йилдаги 478-сонли резолюциясидан келиб чиққан ҳолда, Европа Иттифоқида узоқ муддатли позиция мавжуд бўлиб, у БМТга аъзо барча давлатларни Исроилдаги ўз элчихоналари ва дипломатик ваколатхоналарини Қуддусдан олиб чиқишга чақиради".
Венгриянинг ўз дипломатик ваколатхонасини Қуддусга кўчириш қарори Европа Иттифоқи аъзоси учун биринчи бўлиб, Европа Иттифоқининг Исроил ва Фаластин икки давлат бўлиш ҳақидаги узоқ муддатли мақсадига путур етказиши мумкин.
Орбан 2019 йил март ойида Исроилдаги Венгрия миссиясининг савдо бўлимини Қуддусга кўчиргач, бу йўналишда қадам ташлади.
Жума куни ерталаб Zman Yisrael Исроил ва Венгрия ташқи ишлар вазирлари - Эли Коэн ва Питер Сийярто сўнгги кунларда кечиктириш бўйича келишувга эришганини хабар қилди.
Венгрия Ташқи ишлар вазирлиги Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабарини тасдиқлаш ёки рад этишдан бош тортди.
Маълумки, 2018 йилнинг май ойида Қўшма Штатлар кўпчилик мамлакатларнинг қаттиқ танқидига қарамай, Исроил элчихонасини Тел-Авивдан Қуддусга кўчирди. Трампнинг бу қарорига қарши норозилик намойишлари камида 58 фаластинликнинг ўлимига сабаб бўлди.