loader
Foto

Гаага суди Путинни ҳибсга олишга ордер берди: бу Россия президенти учун нимани англатади

Гаагадаги Халқаро суд Владимир Путин ва Россия болалар омбудсманı Мария Львова-Беловани ҳибсга олишга ордер берди.

17 март куни Халқаро жиноий суднинг (ХЖС) Иккинчи тергов палатаси Владимир Путин ва Мария Львова-Беловани ҳибсга олишга ордер берди.

Бу ҳақида Гаага Халқаро судининг пресс-релизида маълум қилинди.

Кремл хўжайини томонидан ҳарбий жиноятлар учун жавобгарликни ўз атрофидагиларга ўтказишга бўлган кўплаб уринишларига қарамай, ХЖC барибир Россия Федерацияси Президенти украиналик болаларни ноқонуний депортация қилиш ва уларни Россия ҳудудига жойлаштириш учун шахсий жиноий жавобгарликни ўз зиммасига олади, деб ҳисоблайди.

Бу маълумотни Украина Бош прокурори Андрей Костин тасдиқлади: "Хусусан, болаларни мажбурий депортация қилиш бўйича Бош прокуратура ХЖСга 40 жилддан ортиқ материалларни топширди".

ЗЖС томонидан берилган ордерлар Рим низомини ратификация қилган Халқаро криминал судга аъзо давлатлар Россия президенти ва Россия болалар ҳуқуқлари бўйича омбудсманни ўз ҳудудида пайдо бўлганларида ҳибсга олишлари кераклигини англатади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, Россия сиёсий элитасининг чет элга чиқишлари бутунлай чекланган.

Президент девонининг раҳбари Андрей Ермакнинг ишонтиришича, ХЖСнинг бугунги қарори бу ҳали бошланиши.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги ХЖСнинг қарорига, жумладан, "ҳуқуқий нуқтаи назардан" ҳам бефарқ эканликларини билдирди. Дипломатларнинг айтишича, Россия Рим уставининг иштирокчиси эмас, шунинг учун тажовузкорга нисбатан барча суд қарорлари "қонуний жиҳатдан асоссиз". Россия кенг кўламли босқиндан сўнг украиналик болаларни депортация қилишни бошлади. Киевнинг 2023 йил 16 февралдаги маълумотларига кўра, Россияда 150 мингга яқин украиналик вояга етмаганлар қолмоқда. Россия Федерацияси 733 минггача депортация қилинган болалар ҳақида гапирмоқда.

Расмий Киев Кремлни болалар, жумладан, ОРДЛО болаларини ўғирлашда айблади. Маълумки, босқинчилар Россияга нафақат етимларни, балки ота-онаси бўлган болаларни ҳам олиб кетишган.