loader
Foto

Саудиялик аёл тарихда илк бор космосга учади

Тез орада тарихдаги биринчи саудиялик аёл космосга учади.

Икки саудиялик астронавт 4 кишилик Axiom-2 миссияси доирасида МКСга боради. Миссия май ойида Флоридадаги Кеннеди космик марказидан учирилади.

Али ал-Қарни ва Райяна Барнави деярли 40 йил ичида МКСга келган биринчи саудияликлардир. 1985 йилда Саудия шаҳзодаси Султон бин Салмон коинотдаги биринчи араб бўлди.

Хабарларга кўра, Али ва Раяна Axiom Space учун шахсий миссияни бажаради.

Қизиғи шундаки, Раяна Барнави биотиббиёт фанлари магистри ва Янги Зеландияда таълим олган. Ўз навбатида Али ал-Қарни аэрокосмик мутахассис ва қирувчи учувчи бўлиб, 12 йиллик тажрибага эга.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР