Ислом уммати эса, ўша Ғарб ёрдами билан ҳам янада кўп гуруҳ ва фирқаларга бўлинишни давом этмоқда. Агар ислом дунёси бир ёқадан бош чиқариб (жамоат бўлиб (гуруҳбозлик батқоғидан чиқмасдан) ҳаракат қилмас экан улар янада инқирозга муккасидан кетишни давом этаверади. Бу ҳолатда унинг ер юзида яна пешқадамга айланиши ҳақида гап-сўзнинг бўлиши мумкин ҳам эмас.
Боғлиқликни таъминлаш
Ғарб жамияти ўзининг тарқиётига қараб, турли хил бўлишни бошлади. Тарақиётнинг ҳар бир янги босқичида дунёда янги-янги савдогарлар, усталар, профессионал сиёсатчилар, мусиқачилар каби ижтимоий гуруҳ ва синфлар пайдо бўла бошлади. Ҳар бир янги босқичда Ғарб дунёсида турли хил мафкуравий ҳаракатлар ҳам ниш ура бошлади – демократлар, миллатчилар, коммунистлар, социалистлар ва ҳокозолар. Бугунги кунимизда эса, Ғарб оламининг турфалигини бутун дунёдан борган мухожирлар ҳам янада бойитмоқда.
Ўз жамиятлари эффектив тарзда ўз вазифаларини бажаришлари учун Ғарб сиёсатчилари турли хил таркибга эга жамиятнинг боғлиқлигини етарли даражада ушлаб туриш вазифасини адо қилишлари керак эди. Ва мазкур масала улар томонидан аввало, бутун жамиятга ягона оммавий маданиятни, ягона қадриятлар ва муваффақиятлар тизимини, ютуқлар, истеъмол, барча чеклашлардан озод қилувчи сохта озодлик ғоясини тарғиб қилиб, мажбуран сингдиришга ҳаракат қилади. Айнан шунинг учун ҳам, Ғарб дунёси ислом дунёсидан келган муҳожирларга дуч келди. Улар эса ўз навбатида, жамиятнинг ахлоқсизлиги ва истеъмолчилик асосидаги қадриятларни қабул қилишга шошилмас эдилар. Бундан эса Ғарб ваҳимага туша бошлади. Ғарб жамиятининг улкан ва доим ўсиб келаётган қисми ассимилия бўлишни истагани йўқ. Бунинг ўрнига у ғарб жамиятида ўзининг қадриятларини олға сура бошлади.
Ғарб жамиятининг ижтимоий ва бутун бошли қадриятлари хавф остида қолди. Шунинг учун ҳам жуда кўп билимдонлар тезлик билан мусулмонларни ғарб жамиятга боғлаб қўйиш йўлларини ахтара бошлади. Ассимилияция, интеграция, мультимаданий жамият ва ҳакозаларни ўйлаб тошпишди. Агар ғарб жамиятининг бирлиги, ўзарор боғликлигиузоқ муддат издан чиққан тақдирда Европа мамлакатлари ва ҳатто АҚШ шу заҳоти қартадан ясалган уйчалар каби тезда сочилиб кетар эди.
Жамиятнинг майдалашуви
Бироқ, бир хил турдаги қадриятларни барчага мажбур қилаётган Ғарб шу йўл билан ўз бирликларини сақлаб қолиш пайида бўлса ҳам бошқа тарафдаг келаётган ҳалокатни кўраётганлари йўқ. Ғарб дунёсининг барбод бўлиши кеча бошлангани йўқ, балки у 500 йил олдин бошланган. Ўшанда ғарб жамияти анаъанвий ижтимоий муносабатларни вайрон қилишга киришган эди. Бу жараён қандай кечаётганини тушуниш учун кичкина мисол келтирамиз. Америкалик олим У. Корнхаузер инсоният жамиятининг боғлиқлигининг учта даражаси борлигини кўрсатиб ўтади. Биринчи даража – инсонга энг яқин бўлганлар, яъни бу авваламбор унинг оиласи. Иккинчи даража – ижтимоий гуруҳ, жамоа, иш жойидаги ҳамкасблар ва ҳоказо. Учинчи даража анча кенг бўлиб, у бутун жамият, миллат ва давлатни қамраб олади. Айнан ҳар қайси даражада жамиянинг ягона организмга бирлашиши, жипслашиши юз беради.
Ўтган асрларда, ғарб дунёсида юқорида зикр қилинган ҳар қайси даражада деградация (таназзул, завол) кузатилди, ғарб жамияти инқирозга юз тута бошлади. Инсон оиладан узоқлаша бошлади, қариндош уруғи билан боғлиқлиги йўқолди. Бундан ташқари, у қўшинлари, ҳамкасблари ҳатто дўстлари билан ҳам алоқалари узилди. Инсон жамиятдан ўзининг МЕНлигини қоча бошлади, ТВ ва Интернетнинг тарқалиши билан виртуал кўнгилхушлик дунёсига муккасидан ғарқ бўлиб кетди. Қачонлардир бир бутун бўлган жамият алоҳида индивидуумларга ажаршни бошлади, булар бир бирига умуман аоқаси бўлмаган атомларга ўхшаб кетар эди. Яъни жамиянинг атомлашуви юз берди. Бу инсон-атомлар бир қарашда бир хил қадриятларга эгалиги, бир хил универсал магазинлардан кийимларни харид қилишлари, бир хил поезд ва трамвайларда юриши ва бир хил китоб ва газеталарни ўқишар эди. Шундай бўлса ҳам уларнинг ҳар қайсиси ўзича ёлғиз ва паришон эди. Айнан шу жойида, яъни жамиятнинг анъанавий структураси, ижтимоий муносабатлари орқали ғарб дунёси инсонлараро, оилалар ора алоқаларни бир неча авлод ичида йўқотиб борди. Мана айнан шу нуқтада Ғарб учун жамият бирлиги, алоқасининг энг қўрқинчли йўқотишлари содир бўлди.
Умматнинг фирқаланиши
Исломга келадиган бўлсак, бизни икки карра хавф кутиб турмоқда. Замонавий Ғарб ўзи бор барча кучлари билан ҳали ҳам сақланиб қолган анъанавий мусулмон жамиятларини беюз истеъмолчилар тўдасига айлантириб, уларни осон бошқаришга ҳаракат қилиб келмоқда. Бунга қўшимча тарзда турли хил фитначи ва иғвагорларга қарам бўлиб улгурган мусулмонлар янада кўп муросасиз гуруҳларга, ҳизб ва жамоатларга бўлиниб кетмоқда. Бу эса, ўз ўрнида ислом умматининг имкониятларини янада заиф қилмоқда.
Ислом умматининг ҳозирги ҳолатини кўрган уламолар ислом уммати тафриқа уммонига ғарқ бўлиш ҳодисасини бартараф қилиб бўлмайдиган нарса деб айта бошлашди. Ҳатто, Россиялик исломшунос Александр Игнатенконинг ёзишича, фирқаланиш бу Исломнинг табиий шароитда мавжуд бўлиши эмиш. У ўз қарашларини ўзининг “Фирқаланган уммат қиёматга интизор” (Расколотая умма в ожидании Судного дня) деб номланган китобида Ислом умматининг фирқаларга бўлиниш тарихидан барча майда-чуйда тафсилотларигача келтиришга уринган.
У хусусан қуйидагиларни ёзган: "Юқорида зикр қилинган гуруҳларга айнан ёки қайсидир жиҳатлари билан ўхшаш гуруҳлар келажакда ҳам пайдо бўлиши мумкин - бу Исломда оқимларга бўлиниш давомий жараён эканлигини кўрсатади. Демак, ўтмишда бўлганидек, бундан буён ҳам янги оқимлар (арабчаси "фирқа") вужудга келиши муқаррар". У мана шу ерда ўз назариясини Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг Ислом уммати 73 фирқага бўлиниши ҳақидаги ҳадислари билан қўллаб-қувватлашга уринади.
Игнатенконинг ўзи исламофоб эканини эътиборга оладиган бўлсак ва у ўз ўқувчиларни Ислом дунёсни янада катта фирқаланишлар бўлажагига иғвогорона йўллар билан ишонтиришга уринишини назарда тутиб, бундай жараёналар ортида ким тургани ҳақида мусулмон одам фикр қилиб қўйиши керак.
Ислом душманлари, умматни шиа ва суннийларга бўлиб ташлаган кунларидан бошлаб то бугунги кунимиздаги иғволаргача Ислом дунёсини бўлиб, парчалаб ташлашга бўлган иштаҳаларини ҳали ҳам асло тарк этган эмас.
Икки карра боғлиқлиқ
Яхши маълумки, мусулмонлар учун Ислом нафақат ривожланиш ориентири ва модели, балки у боғловчи асос ҳамдир. Аллоҳ таолонинг динига мансубликгина мўъжизага сабаб бўлиши ҳамда турли хил миллат ва эллатларни битта умумийликка – Аллоҳнинг тавозели қуллари бўлган битта умматга жипслаштира олади. Уммат бирлиги ҳақида жуда кўп гаплар гапирилган ва Исломий манбалардан бунга етарлича ҳужжатлар келтирилган.
Аммо бу сафар ислом бирдамлигининг шундай ноёб бир жиҳатига тўхталиш мақсадга мувоффиқ бўларди, у ислом умматини шундай умумқамровли бирдамлигига олиб келади бу нарсага ҳеч бир жамият ўз тарихига ҳанузгача эришмаган.
Бу ерда гап исломий биродарлик ҳақида бормоқда, унга кўра ҳар бир мусулмон бошқа бир мусулмонга биродардир. Ислом бир мусулмонни бошқа мусулулмонга ака-ука қилади, хатто улар таниш бўлмасалар ҳам. Яъни, ҳар бир мусулмон ўзи таниган биродарларидан бошқа яна дунё бўйлаб миллион-миллион бошқа бироларлари борлигини тушанади. Уларни шаҳсан танимаса ҳам у уларни яхши кўришга, кулфатларига ҳамдард бўлишга, ғалабларига эса ҳурсанд бўлишга мусибатларига ёрдам беришга тайёр. Бошқа бирон бир миллат, бошқа маданият ёки тамаддун ўз жамиятини бирлаштириб турувчи бундай воситага эга эмас. Бундан ташқари, мусулмонлар ислом умматини бутун тарихи мабойинида улкан боғловчи воситага эгадирлар. Гап шундаки, мусулмонлар нафақат ҳозирги замондаги мусулмонлар билан биродардирлар, улар шунингдек илгариги мусулмон авлодларидан тортиб то саҳобаларгача биродардирлар. Хатто бундан ташқари, исломий биродарликнинг асосий моҳияти (контсепцияси) илгари ўтган пайғамбарлар эргашганлар ва уларнинг қавмларидан тортиб то Одам алайҳиссаломгача ҳам ўз ичига олади. Яъни, мусулмон ислом биродарлиги ҳиссиёти билан ислом умматини боғлайди ва мустаҳкамлайди, севгиси билан нафақат ўз замондошларини қамраб олган горизонталига балки вертикалига ҳам, яъни аждодлар ва авлодлар боғланишини таъминлайди. Бундай ҳар томонлама боғланиш ягона умматга миллиардлаб мусулмонларни бирлаштиради. Агар мусулмонлар биродарликни юксак қадрият ва Аллоҳ йўлидаги севги ва бирдамлик сифатида тўғри тушунса, ҳеч қандай таҳдидлар умматни парчалаб ташлашга эришмайди.
Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади