Шотландияда биринчи вазир лавозимидан кетган Никола Стерженнинг вориси аниқланди. Соғлиқни сақлаш вазири Хамза Юсаф ҳукмрон партия ва Шотландия ҳукуматига раҳбарлик қилади.
Шотландия ҳукуматининг янги раҳбари минтақа соғлиқни сақлаш вазири Хамза Юсаф бўлади. 27 март, душанба куни у минтақавий парламентдаги энг йирик куч сифатида биринчи вазир лавозимига муносиб бўлган ҳукмрон Шотландия миллий партияси (ШМП) етакчиси этиб сайланди.
37 ёшли сиёсатчи кутилмаганда бош вазир ва ШМП етакчилигидан истеъфога чиққанини эълон қилган Никола Стерженнинг яқин ишончли одами саналади ва эҳтимол, унинг йўлини давом эттириши мумкин, деб таъкидлади dpa, биринчи марта Шотландия ҳукуматининг бошида мусулмон одам туришига эътибор қаратиб. Юсаф аллақачон Шотландияни Буюк Британиядан ажратиш бўйича ўзидан олдинги раҳбарнинг йўналишига содиқ қолишини айтган.
Эдинбург парламенти 28 март сешанба куни Юсаф номзоди бўйича овоз беради.
Хамза Юсаф маълумоти бўйича сиёсатшунос бўлиб, нисбатан ёш бўлишига қарамай, давлат бошқарувида катта тажрибага орттирган. У бир неча йил Давлат котиби лавозимида ишлаган, 2018 йилда Адлия вазири, 2021 йилда эса Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари бўлган.