loader
Foto

Трамп ашаддий исламофобни юқори лавозимга тайинлади

Купперман хавфсизлик сиёсати Маркази директорлар кенгашида (Center for Security Policy) 2001 йилдан 2010 йилгача ишлаган.

Southern Poverty Law Center ҳуқуқни ҳимоя қилиш тадқиқотчилик ташкилотининг баҳолашича, Center for Security Policy исламофобия йўналишида фаолият кўрсатадиган, «АҚШ ҳукуматига кириб олиб, мамлакатда шариат қонунини ўрнатишга интилмоқда» деб таъкидлайдиган фитналар назариясини тарғиб қиладиган ташкилот ҳисобланади.

Америка-ислом муносабатлари бўйича кенгаш (CAIR) Дональд Трампдан Купперманнинг лавозимга тайинланишини бекор қилишни талаб қилди, хабар беради Al Jazeera.

«Бу Трампнинг тулкиларни товуқхонага киритишига яна бир мисолдир», - шарҳ беради CAIR ҳукумат билан алоқалар бўйича директори Роберт МакКо Al Jazeera билан суҳбатда.