loader
Foto

Бу йил Рамазон ойида рўза тутишнинг энг узун ва энг қисқа вақти

Бутун дунё мусулмонлари учун муқаддас Рамазон ойининг кириб келиши ҳам шодлик сабаби, ҳам исломдаги беш фарздан бири, яъни рўзанинг адо этилиши давридир.

Мусулмоннинг яшаш жойига қараб, тонгдан то кечгача ҳисобланган рўза вақти ўзгариб туриши мумкин ва бу йил у 12 дан 17 соатгача бўлади, деб хабар бермоқда “About Islam” нашри Statista.com га таяниб.

Бироқ, масалан, Нуукда (Гренландия) рўза 20 соат давом этади, бу энг узоқ рўза даври ҳисобланади.

Норвегиянинг Осло шаҳрида истиқомат қилувчи мусулмонлар жами 16 соату 26 дақиқа рўза тутишади.

Оттавада (Канада) рўза 15 дан 16 соатгача давом этади. Лиссабон (Португалия), Афина (Греция), Пекин (Хитой), Вашингтон (АҚШ), Пхенян (Шимолий Корея) ва Анқара (Туркия) каби бошқа шаҳарларда ҳам рўза тутиш муддати 15-16 соатни ташкил қилади.

Статиста маълумотлари 2023-йил 6-апрел, яъни ҳижрий 1444-йил 15/16 Рамазон кун узунлигига асосланган.

Ҳар йили Рамазон ойи Григориан тақвимидан 11 кун олдин келади. Ушбу "ўзгариш" туфайли муқаддас ой бутун 33 йиллик цикл давомида йилнинг турли вақтларида содир бўлади.

Рамазон ойида барча вояга етган мусулмонлар, касал ва саёҳатда бўлганлардан ташқари, тонг саҳардан кечгача еб-ичишдан, чекишдан, жинсий алоқа қилишдан ўзларини тиядилар.

Мўминлар вақтларини ибодат, гуноҳлардан сақланиш ва яхши амаллар орқали Аллоҳга яқинлашишга бағишлайдилар.

Рамазон кунларининг бир қисмини Қуръонни ўрганиш билан ўтказиш одат тусига киради.

Кўп эркаклар ойнинг охирги 10 кунини фақат масжидда ўтказиш орқали итикоф (маънавий чекиниш) ўтказадилар.