loader
Foto

Арсенал ҳаромдан тўлиқ воз кечди

Журналистнинг мусулмон-футболчилар учун махсус таомнома мавжудлиги ҳақидаги саволига жавоб берар экан, Резепов спортчилар чўчқа гўшти истеъмол  қилмаслигини қайд этди. 

Бунда суҳбатдошнинг аниқлаштиришича, тақиқ диний нуқтаи назардан эмас, балки ўйинчиларнинг саломатлиги ҳақида қайғурган ҳолда қабул қилинди. 

"Биз ҳеч қачон чўчқа гўштига буюртма бермаймиз. Гап динда ҳам эмас, шунчаки чўчқа гўшти жуда ёғли маҳсулот бўлиб, ҳазм қилиниши жуда қийин. Бу спортчилар учун мос келмайдиган овқатланишдир. Мол гўштида энергия ва оқсил кўп", - изоҳ берди мутахассис. 

Ичимликларга келадиган бўлсак, футболчиларга таркибида қанд моддаси кўп бўлган пакетланган шарбатлар ичиш асло тавсия этилмайди. Шу муносабат билан спортчилар янги шарбат ва газсиз сувни афзал кўришлари лозим.