loader
Foto

Путин нефтни белгиланган паст нархларда сотишга ўзи қўйган тақиқни бекор қилди

Россия Федерацияси Президенти ўз шаштидан қайтди.

Россия президенти Владимир Путин жума куни тўғридан-тўғри ёки билвосита “нархлар чегараси”ни белгилаб берувчи шартномалар бўйича нефт сотишга қўйилган тўлиқ тақиқни бекор қилиш ҳақидаги фармонни имзолади.

Фармонга кўра, аллақачон тузилган экспорт шартномалари бўйича “дўстона” давлатлар учун истиснолар қўйилади.

Путиннинг декабр ойида имзоланган ва 1-февралдан кучга кирган аввалги фармонига кўра, нарх чегарасига қўшилган ҳар қандай давлатга етказиб бериш тақиқланган. Уни Катта еттилик мамлакатлари бир баррел учун 60 доллар қилиб  (паст нарх) белгилаган – кимдан ким бундан қиммат сотиб олса Ғарбнинг транспорт ва суғурта хизматларидан маҳрум қилинган.

Фармондан истиснолар Россия нефт компанияларига Ҳиндистонга хомашё экспорт қилишда ёрдам беради, бу уруш бошланганидан бери харидларни 30 баравар оширди ва Россия Федерациясидан бареллар учун энг йирик бозорга айланди.

Апрел ойида Ҳиндистоннинг йирик давлат банклари - tate Bank of India ва Bank of Baroda Россия нефти нархи 60 доллардан ошса, тўловларни блоклашни бошлади. Ва Ҳиндистоннинг Gatik Ship Management - "қора флоти" эгалари орасида йирик танкер ташувчиси - Америка суғуртачилар клуби хизматларидан узилди.

Умумий қуввати 30 миллион баррел бўлган 49 та танкерга эга бўлган компания санксияларни бузганликда айбланиб, Туркиянинг Босфор ва Дарданел бўғозлари каби портлар ва бўғозларга кириш учун зарур бўлган суғуртасиз қолган.

24 апрел куни Ҳиндистон нефт ва газ вазири Панкажа Жайна Россия нефти учун бир қатор тўловлар кечиктирилаётганини маълум қилди. Унинг қўшимча қилишича, бу хомашё 60 доллардан ортиқ нархга сотилса содир бўлади.