loader
Foto

Имомали Раҳмон умрачи ва ҳожиларни танқид қилди

Имомали Раҳмон Тожикистоннинг Хатлон вилоятига ташрифи чоғида зиёратчиларни танқид қилиб, Умра ва Ҳаж зиёратларини бажаришни “тақлид ва ақидапарастлик” деб атади, дея хабар бермоқда Азда.тв Тожикистон президенти матбуот хизматига таяниб.

“Сўнгги пайтларда Ҳаж зиёрати, жумладан, кичик Ҳаж зиёрати мамлакатимизнинг айрим ҳудудлари аҳолиси ўртасида мажбурий тадбирга, ҳатто оилавий ва қабилавий мусобақага, туризм ва савдонинг бир турига айланиб бормоқда”, — деди Раҳмон.

– Таҳлил ва кузатишларга кўра, ҳаж зиёратига борадиган, ҳатто чақалоқ ва болаларни ҳам ўзлари билан олиб кетаётганлар зиёрат маросими ва удумлари нималардан иборатлиги, оиласи, фарзандлари, яқинларининг турмуш шароити, турмуши қандай экани ҳақида ўйламайдилар, - деди у.

“Яна бир бор таъкидлайманки, юртдошларимиз Ҳажга боришдан олдин мана шу масалалар ва ҳозирги замондаги вазият ҳақида бир оз ўйлаб кўришлари, машаққат билан ишлаб топган маблағларини фарзандлар таълим-тарбиясига сарфлашлари, ҳаётдаги камчиликларни бартараф этишлари, ободонлаштиришларга сарф қилиш керак. Уларнинг бундай қилишиии яшаш шароити, етимларга, ногиронларга, муҳтожларга, камбағалларга ёрдам беради”, — деди Тожикистон президенти.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда диндорлар учун 18 ёшга тўлмаган ёшларнинг масжидга бориши, 45 ёшгача бўлганларнинг Ҳаж зиёратига боришини тақиқлаш каби қаттиқ чекловлар мавжуд. Қизлар учун давлат таълим муассасаларида ҳижобда ўқиш, шунингдек, давлат муассасаларида ҳижобда ишлаш тақиқланган. Бундан ташқари, диний эркинлик тўғрисидаги қонун мамлакат фуқароларига хорижда ислом динини мустақил ўрганишни тақиқлайди ва аҳоли жон бошига масжидларнинг рухсат этилган сонини белгилайди.