Эълон қилинган етти кунлик сулҳ ва кўплаб воситачилик ташаббусларига қарамай, Суданда ҳали ҳам одамлар ҳалок бўлмоқда. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
АҚШ Суданда «узоққа чўзилган» можарога тайёргарлик кўрмоқда, чунки «икки томон ҳам ҳарбий йўл билан ғалаба қозона олишига ишонади ва музокаралар столига ўтиришга унчалик рағбатга эга эмас», - деди АҚШ разведка бошқармаси директори Эврил Хейнс баёнотида.
Оқ уй раҳбари Хартумда давом этаётган жангларни «фожиа» деб атади ва «Судан тинчлиги, хавфсизлиги ва барқарорлигига таҳдид солувчи, демократик ислоҳотларга путур етказувчи ва тинч аҳолига зўравонлик қўллаётган» барча шахсларга нисбатан санкциялар қўллаш билан таҳдид қилди.
ACLED нодавлат ташкилотига кўра, ҳарбий тўнтаришнинг собиқ иттифоқчилари генераллар ал-Бурхон ва Дагло ўртасидаги қуролли тўқнашув қурбонлари сони 700 нафарга яқинлашмоқда, 5 мингдан ортиқ одам жароҳатланган.
БМТ маълумотларига кўра, камида 115 минг суданлик мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган.