loader
Foto

Қириб ташланган босқинчилар сони 198 260дан ошди

Ўтган кун давомида украиналик ҳимоячилар яна 590 нафар рус босқинчиси ва душманнинг ўнлаб техникасини йўқ қилди. Тўлиқ миқёсли босқин бошланганидан бери Россия 198 000 аскарини қириб ташлади.

Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари бош штаби маълумотларига таяниб, “РБК-Украина” хабар бермоқда.

2023 йил 13 май ҳолатига кўра душманнинг умумий жанговар йўқотишлари тахминан:

     шахсий таркиб - тахминан 198 260 (+590) аскар қириб ташланган,

     танклар - 3751 (+6) дона,

     зирҳли жанговар машиналар - 7307 (+12) бирлик,

     артиллерия тизимлари - 3095 (+27) бирлик,

     РСЗО - 561 (+2) бирлик,

     ҳаво мудофааси тизимлари - 314 (+2) бирлик,

     самолёт - 308 (+0) бирлик,

     вертолётлар - 294 (+0) бирлик,

     ДРОНлар операуион-тактик даражаси - 2665 (+29),

     қанотли ракеталар - 970 (+0),

     кемалар / қайиқлар - 18 (+0) бирлик,

     автомобил ускуналари ва танкерлари - 6011 (+15) дона,

     махсус техника - 402 (+9).

Эслатиб ўтамиз, ўтган кун давомида Украина Қуролли кучлари босқинчиларнинг 47 га яқин ҳужумини қайтарган. Бахмут ва Маринка жангларнинг маркази бўлиб қолмоқда.

Шу билан бирга, ISW таҳлилчиларининг қайд этишича, Украина Қуролли кучлари маҳаллий ҳужумлар туфайли Бахмут шимоли-ғарбига қараб илгарилаб кетган.