loader
Foto

"Путин, маошлар қани?" - Уляновскдаги УАЗ заводи ишчилари исён кўтарди

Россияда Уляновск шаҳридаги УАЗ заводида иш ҳақининг қисқариши муносабати билан исён бошланди.



Уляновск автомобил заводи (УАЗ) иши фалаж. Ишчилар иш ҳақи билан боғлиқ муаммолар туфайли исён кщтаришди.

Федерал оммавий ахборот воситалари воқеа ҳақида сукут сақламоқда. Бироқ, 17-май кунги иш ташлаш тасвирлари Россиянинг База ахборот ресурси томонидан ошкор қилинган.

Ҳали кам маълумот бор. УАЗ ходими иш ташлашни видеога олди ва бўлиб ўтган воқеани қисқача изоҳлади: “Завод исён қилди, маош йўқ”.

Видеода заводнинг ўнлаб ходимлари чинқириб, норози.

Ресурснинг таъкидлашича, иш ташлашга иш ҳақининг камайиши сабаб бўлган. Ўтган ойда завод ўз ходимларига ўртача 20 минг рубл (250 доллардан кам) маош берди. Улар юқори тўловларни талаб қилишади.

Маълумки, исён бутун иш куни давом этган ва кечга яқин ходимлар уйларига тарқаб кетишди.

Эслатиб ўтамиз, 2022-йил февралида Россия Қуролли кучларининг Украинага бостириб кириши ва ундан кейинги санксиялар Россияда автомобилсозлик саноатининг барбод бўлишига олиб келди. Агрессияга қарши норозилик сифатида жаҳон компаниялари Россия бозорини тарк этди, Россия Федерациясига техника ва эҳтиёт қисмлар етказиб бериш тўхтатилди.

Уляновск автомобил заводи Россия армияси билан ҳамкорлик қилгани учун ўтган июн ойидан бери Ғарб санксиялари остида. УАЗ Россия Қуролли Кучларини УАЗ Патриот ҳарбий йўлтанламас автомобиллари билан таъминлайди.