loader
Foto

АҚШ ва Толибон тинчлик шартномаси қоидаларини келишиб олдилар

Агентлик манбаларининг маълумотларига кўра, томонлар бир-бирига катта ён беришга рози бўлган. Келишувларга асосан, хорижий ҳарбий кучлар битим имзоланган кундан бошлаб 18 ойдан сўнг Афғонистонни тарк этишлари лозим. Толиблар ўз навбатида, мамлакатни ИШИД ва «Ал-Қоида» жангариларидан тозалаш ва республика ҳукумати билан музокаралар бошлашга тайёр. Ўқ отиш узил-кесил тўхтатилгандан сўнг Афғонистон муваққат ҳукумати ташкил этилиб, унга «Толибон» вакиллари ҳам киритилиши лозим. Бундан ташқари, ҳаракат ҳарбий асирларни амлашинишга ҳам рози бўлди. «Толибон»нинг бир нечта етакчиларидан халқаро санкциялар олиб ташланади.  

Музокаралар якунлари ҳақида америкаликлар Афғонистон президенти Ашраф Ғанини шахсан хабардор қилишга қарор қилган. Бу мақсадда Қобулга Оқ уйнинг Афғонистон масаласини тартибга солиш бўйича махсус вакили Залмай Халилзад йўл олган. Қатардаги музокаралар вақтида «Толибон» ҳаракати хавфсизлик кучларига қарши кенг миқёсли ҳарбий операция амалга оширган бўлиб, унинг оқибатида Афғонистон махсус хизмати ходимларидан 120 дан ортиқ киши ҳалок бўлди.