loader
Foto

Байден Эрдўғанни сайловдаги ғалабаси билан табриклади, Путин ҳам ҳурсанд

АҚШ президенти НАТО доирасидаги ҳамкорликни давом эттиришга умид билдирди

АҚШ Президенти Жо Байден Режеп Таййип Эрдўғанни Туркия президенти лавозимига қайта сайлангани билан табриклади.



“Президент Эрдўғанни қайта сайлангани билан табриклайман. Мен НАТО иттифоқчилари сифатида икки томонлама муаммолар ва глобал муаммолар бўйича ҳамкорликни давом эттиришни интиқлик билан кутаман”, — деб ёзди Америка етакчиси твиттерда.



Туркия Олий сайлов кенгаши раиси Аҳмет Енер сайлов бюллетенларининг мутлақ кўпчилигини санаб чиқиш натижаларига кўра, амалдаги давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўған президентлик сайловларининг иккинчи босқичида ғолиб бўлганини маълум қилди. .

Унга кўра, бюллетенларнинг 99,43 фоизини санаб чиқиш натижаларига кўра, Ражаб Тоййиб Эрдўғон 52,14 фоиз, Камол Қиличдорўғли эса 47,86 фоиз овоз олган.

***

Россия президенти Владимир Путин Туркия давлатининг амалдаги раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғfнни президентлик сайловларининг иккинчи босқичидаги муваффақияти билан табриклади, деб хабар бермоқда 28-май, якшанба куни Кремл матбуот хизмати.

“Азиз дўстим, Президентликка қайта сайланганингиз муносабати билан самимий табрикларимни қабул қилинг. Сайловдаги ғалаба Туркия Республикаси раҳбари сифатидаги фидокорона меҳнатингизнинг табиий натижаси, давлат суверенитетини мустаҳкамлаш ва мустақил ташқи сиёсат юритиш йўлидаги саъй-ҳаракатларингизни турк халқи қўллаб-қувватлаётганининг ёрқин далили бўлди. Биз сизнинг дўстона Россия-Туркия муносабатларини, турли соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссангизни юксак қадрлаймиз”, — дейилади хабарда.

Путин, шунингдек, икки томонлама, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан конструктив мулоқотни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлади.

“Биз режалаштирилган қўшма лойиҳаларни, биринчи навбатда, Аккую атом электр стансиясини қуриш ва Туркияда газ хабини ташкил этишни изчил амалга оширишга катта аҳамият берамиз, – деди Президент.

Россия давлати раҳбари ҳамкасбига давлат раҳбари фаолиятидаги мана шундай масъулиятли фаолиятида янги муваффақиятлар, мустаҳкам соғлик ва фаровонлик тилади.