loader
Foto

Мусулмон одам қийналганга ёрдам беради

Чунки Ислом мусулмонни ҳақ эгаси бўлишдан ав-вал инсон бўлишини истайди. У қарздорга агар у қийин ҳолатда бўлса муддатни маълум вақтга чўзиб беради ёки қарзининг бир қисмини кечади. Агар шунай қилса, Парвардигорининг буйруғига бўйинсунган ва уни Қиёмат кунидаги ғамини кетказадиган, фақат Аллоҳнинг сояси бўладиган Кунда Арши Азим соясидан соя берадиган Зотнинг ҳузурида солиҳ амал қилган бўлади.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: “Аллоҳ таоло Қиёмат куни ғамдаридан бирини кетказиши кимни хурсанд қилса камбағалга енгиллик берсин (ҳақи бўлса муҳлат берсин) ёки ўша қарзидан кечиб юборсин” (Муслим ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоху анҳудан ривоят қилинади, айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким камбағалга муҳлат берса ёки унга қарзидан кечиб берса, Аллоҳ таоло Қиёмат куни фақат Ўзини Сояси бўладиган Кунда унга Ўз Арши остидан соя беради” (Термизий ривояти).

Бу мавзуда кўп оят, ҳадислар келган ва уларнинг бари ҳақдорни қарздорга тушиб бериши Аллоҳнинг ҳузурида зое бўлмаслигини, бу иши унинг амал саҳифасига ёзилишини ва Карим ва Ваҳҳоб бўлган Аллоҳ таоло биродарининг қарзидан ўтиб беришининг эвазига оламлар Роббиси олдида -Қиёмат кунида унинг камчилигини ямаб, тойилишини кечирган ҳолда каттароқ ўтиб беришни эваз қилишини таъкидлайди.

Абу Ҳурайра розйяллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Бир киши одамларга қарз берар ва ўз одамига: “Агар улар ичида қийналганлари келса ўтиб бергин, эҳтимол Аллоҳ биздан ҳам ўтиб берар”, дер эди. Бас, Аллоҳга йўлиққанда - Аллоҳ унинг хатосини ўтди” (Бухорий ва Муслим ривояти).

Абу Масъуд Бадрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва-саллам дедилар: “Сизлардан аввал бир киши ҳисоб-китоб қилинди, бас унинг бирор яхшилиги топилмади, лекин у одамларга аралашиб юрар эди. У бой эди. Хизматчисига қийналганлардан қарзини кечишни буюрарди. Аллоҳ азза ва жалла айтди: “Бу ишга ундан кўра биз ҳақлироқмиз, уни гуноҳини кечинглар” (Муслим ривояти).

Ҳузайфа розияллоху анхудан ривоят қилинади, айтади: “Аллоҳ таоло хузурига бандаларидан бири олиб келинди, унга Аллоҳ кўп мол ато этган эди. Аллоҳ таоло ундан сўради: Дунёда нима иш қилдинг? У айтди (ваҳоланки, Аллоҳга ҳеч нарса сир эмас): “Ё Парвардигор, менга дунё бердинг, мен олди-сотди қилар эдим. Одамлардан ҳақимни кечиб юбориш менинг одатим эди. Қийналганга енгиллик, муҳлат берар эдим. Аллоҳ таоло айтди: “Бунга сендан кўра Мен ҳақлиман”, бу бандамдан ўтинглар”. Уқба ибн Омир ва Абу Масъуд Ансорий айтадилар: “Бизлар ҳам Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи васалламнинг оғизларидан шундай эшитганмиз” (Муслим ривояти).

Муҳаммад Али Ҳошимийнинг

"Мусулмон ахлоқи" китобидан

Заҳириддин Мансур таржимаси

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Агар қарздор пулни қайтармаётган бўлса, нима қилиш керак?