"Толибон" ҳукумати ("Толибон" ҳаракати Россия Федерациясида террорчи сифатида тан олинган, унинг фаолияти тақиқланган) Афғонистондаги барча сиёсий партияларни тақиқлади, дея хабар беради EADaily. Бу ҳақида 18 август куни Кобулда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳукумат Адлия вазири Абдул Хаким Шараи баёнот берди.
Вазирнинг ищоҳ беришича, сиёсий партиялар фаолияти шариат ва Афғонистоннинг миллий манфаатларига зиддир.
Мамлакатда сиёсий партиялар фаолияти учун шариат асослари мавжуд эмас. Улар миллий манфаатларга хизмат қилмайди ва халқ уларни қадрламайди", деди Абдул Хаким Шараи.
Нашрнинг эслатишича, Афғонистонда Толибон ҳаракати ҳокимият тепасига келишидан олдин мамлакатда 70 дан ортиқ сиёсий партиялар рўйхатга олинган.
Аввалроқ, АҚШ Давлат департаменти расмий вакилининг ўринбосари Ведант Патель, унинг мамлакати Толибон ҳаракати билан унинг манфаатларига мос келадиган ҳолатларда алоқаларни сақлаб қолиш ниятида эканлигини айтганди. Унинг қўшимча қилишича, бу Вашингтон Афғонистондаги Толибон ҳукуматини тан олади дегани эмас.
Феврал ойида Россиянинг Тожикистондаги элчиси Семён Григорьев Толибонни Афғонистонда ҳокимият тепасига келганида ҳаракат вакиллари берган деярли барча ваъдалари бажарилмаётганликда айблади. Унинг сўзларига кўра, Толибон Афғонистон ҳудудидан террористик таҳдид бўлмаслигини ваъда қилган, шунингдек, гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ва контрабанда билан курашиш ниятини билдирган.