Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқдаги юқори мансабдор вакилининг сўзларига кўра, 2023 йил бошидан бери ишғол қилинган Ғарбий Соҳил ва Исроилда 200 дан ортиқ фаластинликлар ва 30 га яқин исроиллик ўлдирилган.
21 август, душанба куни БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқи давомида БМТнинг Яқин Шарқдаги тинчлик жараёни бўйича махсус координатори Тор Веннесланд шундай деди: "Ҳозирги зўравонлик даражаси ўтган йилги ўлим кўрсаткичларидан ошиб кетди ва 2005 йилдан бери энг юқори ўлим кўрсаткичини ифодалайди".
"Зўравонликнинг мисли кўрилмаган авж олишига фаластинликларнинг келажак юорасида умидсизлигининг ўсиши ва мустақил давлат барпо этиш йўлидаги тараққиётнинг етишмаслиги сабаб бўлмоқда", дея қўшимча қилди у.
"Ҳар куни фаластинликлар ва исроилликлар можарони ҳар томондан экстремистлар билан тўлдирилган хавфли ва беқарор вакуумга айланган асосий муаммоларни ҳал қиладиган сиёсий уфққа интилиш йўқлиги сабабли ўлдирилади ва яраланади", деди Веннесланд БМТ Хавфсизлик Кенгашида.
Гарчи исроилликлар ва фаластинликлар ҳозирги вазиятни "барқарорлаштириш" учун баъзи ҳаракатлар қилишган бўлса-да, Веннесланд бир томонлама қадамлар жангларни кучайтиришда давом этаётганини айтди.
У Исроилнинг босиб олинган Фаластин ҳудудларидаги ноқонуний сиёсатига, шу жумладан Исроилнинг ноқонуний аҳоли пунктларини кенгайтиришга, Исроилнинг Фаластин уйларини бузишни давом эттиришига, Ғарбий Соҳилнинг босиб олинган ҳудудларида Исроил кучлари томонидан Фаластин маъмурий ва полиция назорати остидаги ҳарбий операцияларига, шунингдек Исроил кўчманчиларининг Фаластин қишлоқларига ҳужумлари "ҳудуддаги вазиятни мураккаблаштираётгани"га эътибор қаратди.
У Фаластин ҳокимиятининг расмий муассасаларига зарба берган иқтисодий инқироз туфайли "Фаластин жангариларининг фаоллиги" ортиб бораётганини таъкидлади.
БМТ вакилининг сўзларига кўра, ҳозирги зўравонликни жиловлаш учун "биз [халқаро ҳамжамият] зудлик билан энг муҳим муаммоларни ҳал қилишга ва жойлардаги вазиятни юмшатишга эътибор қаратишимиз керак; биз сиёсий уфқни тиклаш зарурлигини эътиборсиз қолдиролмаймиз".