loader
Foto

Пригожин ким: ҳот-дог сотувчиси, "Путиннинг ошпази" ва асосий исёнчи

Евгений Пригожин ким-унинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида нима маълум.

Евгений Пригожин-россиялик тадбиркор, "Путиннинг ошпази" номи билан ва Россиянинг Украинага бостириб кирганидан кейин - ва ваҳшийликлари билан машҳур Вагнер хусусий хавфсизлик компаниясининг эгаси сифатида танилган. Пригожин ўз фаолиятини сосиска сотишдан бошлади ва охирига бориб, Россия ҳукуматига қарши исён уюштирди. Пригожиннинг таржимаи ҳоли ва унинг Кремл тепасига олиб борадиган йўли қуйидаги материалда баён қилинган.



Евгений Пригожин - оиласи ва маълумоти



Евгений Викторович Пригожин 1961 йил 1 июнда Ленинградда (ҳозирги Санкт-Петербург) туғилган. Онаси шифокор эди, отаси эрта вафот этган. Болани ўгай отаси, чанғи ўқитувчиси тарбиялаган, шунинг учун Евгений болалигидан чанғи спорти билан шуғулланган ва Ленинград шаҳар 62-сонли спорт мактаб-интернатини тамомлаган. Мактабдан кейин у Ленинград кимё ва фармацевтика институтига провизор-фармацевт мутахассислиги бўйича ўқишга кирди, аммо Пригожиннинг сўзларига кўра,уни тугатмаган.

Оиласи ва фарзандлари

Евгений Пригожиннинг рафиқаси Любовь Пригожина. У 52 ёшда, маълумоти бўйича кимёгар-фармацевт. Жуфтликнинг учта фарзанди бор - ўғли Павел (1998 йилда туғилган), қизлари Полина (1992 йилда туғилган) ва Вероника (2005 йилда туғилган).  

Любовь Пригожина Геленджик яқинидаги Кабардинка қишлоғида мулкка эгалик қилади ва Қора денгиз яқинида 39 минг квадрат метр майдонга эга бўлган "Cоинвест" МЧЖни бошқаради.

Россия матбуотига кўра, ўғли Павел Пригожин Синопская қирғоғидаги йирик бизнес маркази ва "Лахта Парк" ва "Лахта Плаза"компанияларининг эгаси. Пригожиннинг сўзларига кўра, унинг ўғли армияда хизмат қилган, Сурияда жанг қилган ва ҳозир Вагнер ҲХК таркибига киради.

Полина Пригожина онаси билан биргаликда шоколад музейининг ҳаммуаллифи ва Каменний оролидаги Олденбург шаҳзодаси дачасига эгалик қилувчи Легион ОАЖнинг ягона акциядори. Вероника Пригожина - Санкт-Петербург марказидаги «Ред Старс» меҳмонхонасига эгалик қилувчи Ред Старс МЧЖнинг ягона асосчиси.

Пригожин, унинг рафиқаси, ўғли Павел ва қизи Полина бир қатор Ғарб мамлакатларининг санкциялари остида.



Пригожин нима учун ўтирган



1979 йилда Ленинградда Пригожин ўғирлик учун икки ярим йиллик синов муддатига ҳукм қилинди. 1981 йилда Пригожинга янги ҳукм чиқарилди - ўғирлик, фирибгарлик ва вояга етмаганни жиноий фаолият ва талончиликка жалб қилиш айблови билан. Бунинг учун Евгений Пригожин 13 йиллик қамоқ жазосини олди, аммо 1988 йилда у авф этилди ва 1990 йилда колонияни тарк этди.



Евгений Пригожин - тадбиркор ва Путиннинг ошпази

 

Шундан сўнг дарҳол Пригожин ва унинг ўгай отаси Ленинградда хот-дог сотадиган тармоқ очишди. Кейин бизнес қуйидагича ривожланди:

1991 йилдан 1997 йилгача Пригожин "Контраст" дўконлар тармоғининг раҳбари бўлди.

1995 йилда у Василевский оролида "Винный клуб" бар-дўконини, 1996 йилда Санкт – Петербургда "Старая таможня" ресторанини ва "Конкорд Кейтеринг" кейтеринг компаниясини очди.

1997 йилда у яна бир ресторан очди - кемада New Island  ресторани. Айнан ўша ерда, 2001 йилда Президент Путин билан Жак Ширак (ўша пайтдаги Франция Президенти) ва Жорж В. Буш бир йилдан сўнг музокаралар ўтказган. ОАВ хабарларига кўра, 2003 йилда Путин ушбу ресторанда туғилган кунини нишонлаган ва Пригожин шахсан президентга таомлар берган.

2002 йилдан 2012 йилгача Пригожиннинг "Блин! Дональт’s" кафелари тармоғи бор эди ва шундан кейин у Москвадаги мактаб озиқ-овқат бозорида монополистга айланди.

2009 йилда у ҳукумат уйида ресторан очди.

Бундан ташқари, 2000-йилларда у Санкт-Петербургда ҳам қурилиш бизнесига эга эди.

Ҳозирда Пригожин Москва ва Санкт-Петербургдаги ресторанлар тармоғини бошқарадиган «Конкорд» гуруҳи компанияларининг эгаларидан бири. 2010-йилларда гуруҳ компаниялари мудофаа вазирлигининг казармалари ва ўқув муассасаларини тозалаш бўйича тендерлар олди, шунингдек, Россияда ҳарбий объектларни қуриш ва уларга техник хизмат кўрсатишда иштирок этди.

Пригожиннинг "Конкорд" компанияси бир неча бор ҳукумат ва президентлик байрамларининг ташкилотчиси бўлган, шу жумладан 2012 йилда Путиннинг инаугурацияси муносабати билан. Пригожиннинг ўзи Путиннинг яқин доирасига тегишли эмаслигини ва Кремл билан алоқаси йўқлигини айтади.



Пригожин – троллар фабрикаси ва унинг роли



2013 йилда Пригожин «троллар фабрикаси» сифатида кўпроқ танилган «Интернет-тадқиқотлар агентлиги»ни ташкил этди. Унинг асосий вазифаси ижтимоий тармоқларда сохта аккаунтлар яратиш ва жамоатчилик фикрини назорат қилувчи постлар ва шарҳларни нашр этиш эди.

2017 йилда "Медиа фабрикаси" ташкил этилди - унга Федерал янгиликлар агентлиги (ФАН) ва бир нечта онлайн порталлар киритилган. 2018 йилда Қўшма Штатлар Пригожин ва унинг ходимларини президентлик сайловларига аралашишда айблади. ФҚБ ва АҚШ Давлат департаменти бу борада тадбиркорни фош қиладиган маълумот учун (250 минг ва 10 млн доллар) тўлашга тайёр эди.



Евгений Пригожин - Вагнер, Ватанга хизматлар ва исён



2015 йилда "Вагнер" хусусий ҳарбий компанияси (бу ном биринчи қўмондоннинг чақирув белгиси билан берилган) Сурияда, кейинчалик Украинанинг Луганск ва Донецк вилоятларида ҳарбий операцияларда қатнашиш учун кўнгиллиларни жалб қила бошлади. Ғарб матбуотига кўра, Вагнер Ливия, Судан, Марказий Африка Республикаси, Мозамбик ва Малидаги ҳарбий операцияларда ҳам қатнашган. БМТ экспертлари вагнерчиларни инсон ҳуқуқлари бузилиши ва жиноятларда айблашди.

Пригожин дастлаб Вагнер билан алоқасини рад этди, аммо Россиянинг Украинага бостириб кирганидан кейин унинг асосчиси бўлганини тан олди. 2022 йилнинг ёзида Вагнер Украинадаги урушда қатнашиш учун россиялик маҳбусларни жалб қила бошлади, бу билан Пригожин шахсан шуғулланган ва маҳбусларга кечирим ваъда қилган.

Вагнернинг Украинага қарши урушда иштирок этгани учун Кремл Пригожинни "қалбан қайғурадиган" ва "катта ҳисса қўшадиган одам" деб атади. Пригожин «Ватан учун хизматлар» IB даражали ордени ва «Ватан учун хизматлар» I ва II даражали медаллари билан тақдирланган.

2023 йилда Пригожин Россия Мудофаа вазирлигини урушни давом эттириш учун ўқ-дорилар ва қурол-яроғ етишмаслигида айблади. 23 йил 2023 июнда «Вагнер» раҳбари рус ҳарбийлари уларнинг позицияларига орқа томондан ҳужум қилганини ва натижада "жуда кўп жангчилар ўлдирилгани" ни айтди. «Вагнер» асосчиси жавоб беришга ваъда берди ва Пригожин ҳарбий исёни номи остида машҳур бўган "Адолат марши" ни ташкил қилди.  Россияда Пригожинга қарши жиноий иш очилди ва Путин "Вагнер" нинг ҳаракатларини «орқадан зарба бериш» деб атади.

Россияда Пригожиннинг самолети қулаб тушди, йўловчилар орасида унинг ўзи ҳам қайд этилган.



Дастлабки маълумотларга кўра ўн киши ҳалок бўлган



Россия Федерациясининг Тверь вилоятида борт рақами RA-02795 бўлган ва ҳарбий жиноятчи, "Вагнер" ҲХК эгаси Евгений Пригожинша тешигли бўлган Embraer ERG 135 самолети ҳалокатга учради, деб ёзади Россиянинг Baza Telegram-канали.

Россия Telegram-каналлари Росавиацияга таяниб ёзишича, ҳалокатга учраган самолетда йўловчилар орасида Евгений Пригожиннинг ўзи ҳам бўлган бўлиши мумкин. Шунингдек, рус ОАВ самолет бортида  Пригожиннинг ўнг қўли, «вагренчи»лар командири Дмитрий Уткин ҳам бўлиши мумкин, деб ёзмоқда.

"Вагнерчи" канал Grey Zone ёзишича, Евгений Пригожинга тегишли бўлган  Embraer ERJ-135BJ "Legacy 650" иккинчи самолет Москва устида учиб юрибди. Кейинроқ эса Пригожиннинг иккинчи самолети Москва яқинидаги Остафьево аэропортига қўнгани маълум қилинди.

Readovka нашри манбаси самоелт ҳалокати оқибатида Евгений Пригожиннинг ўлимини тасдиқламади, унинг тақдири номаълум.

Таъкидланишича, Пригожиннинг ўлими ҳақидаги хабарлар ҳозирча эрта. Улар Пригожин бошқа самолётда бўлиши мумкинлигини ёзадилар. Илгари, конспирация мақсадида тадбиркор мунтазам равишда барчани чалкаштириб юрган. Манбага кўра, Пригожин гўёки бир томонда рўйхатдан ўтган ва ўша пайтда бошқа самолётга ўтирган.

Mash ёзишича,  самолёт ҳалокати версияларидан бири бортдаги терактдир. Ҳозирча маълумотлар махсус хизматлар томонидан текширилмоқда. Шунингдек, самолёт қулашидан олдин гувоҳлар иккита кучли рақиллаган овоз эшитгани хабар қилинган. Кема қаноти ва стабилизатори ажралиб кетган ва Куженкино қишлоғидаги ташландиқ ферма ёнига тушган.

Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, самолёт Твер вилоятида қулаб тушганда 10 киши ҳалок бўлган. "Embraer Legacy бизнес самолёти Москвадан Санкт-Петербургга учиб кетаётган эди. Самолёт бортида 10 киши, шу жумладан учта экипаж аъзоси бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, бортдаги барча одамлар ҳалок бўлган", - дея Агентликнинг сўзларини келтиради РБК.

Самолёт Твер вилоятидаги Бологовский туманида қулаб тушгани ҳақида маълумот бор.

«Медуха» маълумотларига кўра, «Вагнер» ҲХКга яқин бўлган Grey Zone телеграм-канали Евгений Пригожиннинг самолёти ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими зарбаси билан уриб туширилганини даъво қилмоқда. Ушбу маълумотларнинг расмий тасдиғи йўқ

Эслатиб ўтамиз, терговчи журналист Христо Грозев Россиянинг «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожин ё ўлишини ёки бошқа исён кўтаришини башорат қилган эди. Унинг сўзларига кўра, у кеча тўнтаришга уринишда гумон қилинган, чунки улар юқори мартабали рус ҳарбийлари ўртасида телфон трафигининг "портлаши" ни қайд этишган.