loader
Foto

Давлат ҳамма сиғинадиган "бут-санам"га айланса

Давлат ҳамма сиғинадиган "бут-санам" га айланди. Давлатга сиғиниш, шубҳасиз, замонамизнинг энг жиддий ва хавфли ижтимоий касаллигидир. Бизга давлат барча муаммоларни ўз вақтида аниқлай олади ва ҳал қила олади, деган ишонч сингдирилган.

Бизнинг тақдиримиз давлат қўлида ва уни бошқарадиган сиёсатчилар бизга барча эҳтиёжларимизни қондиришни кафолатлашлари шарт. Натижада, одамлар инфантил шахсларга айланади, яъни етилмай қолади. Улар ўзларининг ижодий табиатига (одамларнинг келажагини тубдан ноаниқ қиладиган инсон табиатининг ўзига хос сифатига) қарши исён кўтарадилар.

Улар нафақат келажакни кўришлари, балки барча муаммолар муваффақиятли ҳал қилинишига ишонч ҳосил қилишлари мумкин бўлган сеҳрли ойнани талаб қиладилар. Сиёсатчилар ва жамият етакчилари онгли равишда омманинг "инфантилизациясини" рағбатлантирадилар, чунки бу уларнинг мавжудлиги учун асос бўлиб хизмат қилади ва уларга машҳурлик, ҳукмронлик ва ҳокимият бошқарувидаги жойни кафолатлайди. Зиёлилар, профессорлар ва ижтимоий технологиялар ушбу оргиянинг фаол иштирокчиларига айланишди. Ҳатто черковлар ва диний конфессиялар ҳам бу касалликка тўғри ташхис қўя олмадилар.

Бу қуйидагича: бугунги кунда ахлоқий тамойилларга эга бўлган эркин ва масъулиятли одамлар учун асосий таҳдид давлатни илоҳийлаштиришдир; давлат умумбашарий сиғинишни келтириб чиқарадиган энг қудратли бут-санамдир; у ҳеч кимни ўз назоратидан чиқармайди ва ҳеч кимга унинг кўрсатмаларига зид бўлган шахсий ахлоқий ва диний тамойилларга эга бўлишига йўл қўймайди. Давлат имконсиз нарсага эришди: айёрона усулларни мунтазам равишда қўллаш, хусусан, турли хил «гуноҳкор эчкилар»ни (Козёл отпуще́ния) ўйлаб топиш ("капитализм", текиш даромад ортидан қувиш, хусусий мулк) туфайли у фуқаролардан ижтимоий муаммолар ва низоларнинг ҳақиқий сабаби ўзи эканлигини яширишга муваффақ бўлди.

Давлат ўз айбини «гуноҳкор эчкилар»га (козёл отпуще́ния) юклайди ва кўпчиликнинг ғазабини уларга қарши йўналтиради, шунингдек, одатда бу қармоққа илинадиган ёки баланд овозда айтишга журъат этмайдиган диний ва жамоат арбоблари бизнинг давримизда давлатга сиғиниш дин, ахлоқ ва, демак, инсоният учун асосий таҳдидга айланди.

Хесус Уэрта де Сото

Абу Муслим таржимаси