loader
Foto

Ахмоқликнинг қонунлари

Профилактика мақсадида аҳмоқликнинг беш қонуни билан танишиб чиқишни тавсия қиламиз. Ахир, ким билади, ҳар биримиз қай дақиқада аҳмоқга дуч келишимиз мумкин?



Италиялик тарихчи-иқтисодчи Карло Чиполла аҳмоқлик табиатини ўрганишга пухта ёндашди. Кўп йиллик изланишлардан сўнг олим ҳар қандай жамиятда амал қиладиган бешта универсал қонунни шакллантирди. Маълум бўлишича, аҳмоқлик биз бу ҳақида ўйлагандан кўра хавфлироқдир.



Аҳмоқликнинг биринчи қонуни

Инсон ҳар доим уни ўраб турган аҳмоқлар сонини кам баҳолайди. Бу сийқаси чиққан мавҳум гап-сўзларга ва қуруқ олифтагарчиликка ўхшайди, лекин ҳаёт бу фикрнинг ҳақиқатини исботлайди. Чунки сиз доимо қуйидаги ҳолатларга дуч келасиз: ҳар доим ақлли ва оқилона кўринадиган одам ақл бовар қилмайдиган аҳмоқ бўлиб чиқади; аҳмоқлар ҳар доим энг кутилмаган жойларда сизнинг режаларингизни бузиш учун энг ноўрин вақтда пайдо бўлади.



Аҳмоқликнинг иккинчи қонуни

Инсоннинг аҳмоқлиги эҳтимоли бошқа хислатларга боғлиқ эмас. Кўп йиллик кузатувлар одамларнинг бир хил эмаслигини исботлади: баъзилари аҳмоқ, бошқалари еса йўқ ва бу сифат маданий омиллар эмас, балки табиат томонидан белгиланади. Одам, масалан, қизил сочли ёки биринчи қон гуруҳига эга бўлган каби аҳмоқ бўлиши мумкин. У шу тарзда туғилади.

Таълим жамиятда маълум миқдордаги аҳмоқларнинг мавжудлиги билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Буни университетларда бешта гуруҳда: талабалар, офис ходимлари, техник ходимлар, маъмурият ходимлари ва ўқитувчилар орасида ўтказилган кўплаб тажрибалар тасдиқлади ўтказилган кўплаб тажрибалар тасдиқлади. Мен паст малакали ишчилар гуруҳини таҳлил қилганимда, аҳмоқлар сони кутилганидан кўпроқ бўлиб чиқди (биринчи қонун) ва мен ҳамма нарсада ижтимоий шароитларни: қашшоқлик, сегрегация, маълумот етишмаслигини айбладим. Аммо, ижтимоий зинапоядан юқорига кўтарилиб, мен «оқ ёқалилар» ва талабалар орасида ҳам шундай нисбатни кўрдим. Кичик шаҳар коллежлари ёки йирик универститетларни оламизми, профессорлар орасида жуда кўп аҳмоқлар бор эди. Натижалар мени шунчалик ҳайратда қолдирдики, интеллектуал элита — Нобел мукофоти лауреатлари устида тажриба ўтказишга қарор қилдим. Натижада, уларнинг маълум бир қисми аҳмоқ бўлиб чиқди.

Иккинчи қонун ифодалайдиган фикрни қабул қилиш қийин, аммо кўплаб тажрибалар унинг метиндай ҳақиқат тасдиқлайди. Феминистлар иккинчи қонунни қўллаб-қувватлайдилар, чунки унга кўра, аёллар орасида аҳмоқлар эркаклар орасидаги аҳмоқлардан кўпроқ эмас. Учинчи дунё мамлакатлари аҳолиси ривожланган мамлакатлар унчалик ривожланмаганлигидан тасалли олишади. Иккинчи қонуннинг хулосалари қўрқинчли: сиз Британиянинг олий жамиятида ҳаракат қиласизми ёки Полинезияга кўчиб ўтиб, маҳаллий неъмат овчилари билан дўстлашасизми; ўзингизни монастирга қамаб қўясизми ёки бутун умрингизни бузуқ аёллар қуршовидаги казинода ўтказасизми, сиз ҳамма жойда бир хил миқдордаги аҳмоқларга дуч келасиз, бу ҳар доим сизнинг кутганингиздан ортиқ бўлади.



Аҳмоқликнинг учинчи қонуни

Аҳмоқ – у хатти-ҳаракатлари бошқа шахс ёки одамлар гуруҳи учун йўқотишларга олиб келадиган ва шу билан бирга унинг ўзига фойда келтирмайдиган ёки ҳатто унга зарар етказадиган шахс. Учинчи қонун барча одамлар 4 гуруҳга бўлинган деб тахмин қилади: содда одамлар (С), зийрак одамлар (З), қароқчилар (Б) ва аҳмоқлар (А). Агар Петя зарар кўрадиган ва айни пайтда Васяга фойда келтирадиган ҳаракат қилса, у содда одамлар (С ҳудуди) қаторига киради. Агар Петя ўзига ҳам, Васяга ҳам фойда келтирадиган иш қилса, у ақлли йигит, чунки у ақлли ҳаракат қилган (А ҳудуди). Агар Петянинг ҳаракатлари унга фойда келтирса ва Вася улардан азият чекса, Петя қароқчи (Қ ҳудуди). Ва ниҳоят, аҳмоқ Петя А ҳудуди, яъни иккала ўқ бўйича минус ҳудудида.

Бошқарув органларидан ўрин олиб, сиёсий ва ижтимоий ваколатларга эга бўлиш орқали аҳмоқлар қандай зарар етказиши мумкинлигини тасаввур қилиш қийин эмас. Аҳмоқ одамлар хавфлидир, чунки рационалистлар асоссиз хатти-ҳаракатлар мантиғини тасаввур қилишлари қийин. Ақлли одам қароқчининг мантиғини тушунишга қодир, чунки у оқилона — у кўпроқ фойда олишни хоҳлайди ва шу билан бирга уларни топиш учун етарли даражада ақлли эмас. Қароқчининг ҳаракатларини олдиндан айтиш мумкин, шунинг учун сиз унга қарши ҳимоя қуришингиз мумкин. Аҳмоқнинг ҳаракатларини олдиндан айтиб бўлмайди: у сизга сабабсиз, мақсадсиз, режасиз, энг кутилмаган жойда, енг ноўрин вақтда зарар етказади. Аҳмоқ қачон уришини башорат қилишга кучингиз йўқ.

Аҳмоқ билан тўқнашувда ақлли одам ўзини ақлли одам учун тушунарли қоидаларсиз тасодифий мавжудот бўлган шахснинг марҳаматига ишонишга мажбур бўлади. Аҳмоқнинг ҳужуми одатда сизни ҳайратда қолдиради ва ундан ҳимояланиш қийин, чунки бундай ҳужум оқилона тузилишга эга эмас.



Аҳмоқликнинг тўртинчи қонуни

Аҳмоқ эмаслар ҳар доим ҳам аҳмоқларнинг ҳалокатли салоҳиятини муносиб баҳоламайди. Хусусан, улар ҳар қандай вақтда, ҳар қандай жойда ва ҳар қандай шароитда аҳмоқ билан муомала қилиш жуда қимматга тушадиган хато қилишни англатишини доимо унутишади. С ҳудудидаги оддий одамлар одатда А ҳудудидаги аҳмоқларнинг хавфини сеза олмайдилар ва бу ажабланарли эмас. Ажабланарлиси шундаки, аҳмоқларни ақлли йигитлар ҳам, қароқчилар ҳам муносиб баҳоламайдилар. Аҳмоқнинг ҳузурида улар зудлик билан ўзини қўлга олиш ва аҳмоқнинг ҳийла-найрангларидан зарарни минималлаштириш ўрнига, улар ўзларини хотиржам тутиб, интеллектуал устунлигидан баҳраманд бўлишади.

Аҳмоқ фақат ўзига зарар етказади деган нотўғри фикр кенг тарқалган. Йўқ. Аҳмоқларни ўзини эплай олмайдиган соддадиллар билан адаштирманг. Ҳеч қачон аҳмоқларни ўз манфаатингиз учун фойдаланиш мумкин деб ўйлаган ҳолда улар билан иттифоқ тузманг, агар шундай қилсангиз, сиз аҳмоқликнинг моҳиятини тушунмас экансиз ва аҳмоқга у юриши ва зарар етказиши мумкин бўлган майдонни бериб қўясиз.



Аҳмоқликнинг бешинчи қонуни

Аҳмоқ – бу энг хавфли одам тури. Оқибат: аҳмоқ қароқчига қараганда қўрқинчли. Идеал қароқчининг ҳаракатлари натижаси оддийгина бойликларнинг бир кишидан бошқасига ўтишидир. Умуман олганда, жамиятга бундан совуқ ҳам эмас, иссиқ ҳам эмас. Агар жамиятнинг барча аъзолари идеал қароқчилар бўлса, у жимгина чириган бўларди, аммо фалокат содир бўлмасди. Бутун тизим бойликларни ўтказиш бошқаларга бориб бориб тақаларди ва ҳамма идеал қароқчилар бўлгани учун тизим барқарорликдан баҳраманд бўларди. Бунга коррупция ботқоғига ботган ва фуқаролар доимий равишда қонунларни четлаб ўтадиган ҳар қандай мамлакат мисол бўла олади.

Аҳмоқлар саҳнага чиққанда эса манзара бутунлай ўзгаради. Улар фойда олмасдан зарар етказадилар. Фойда йўқ қилинади, жамият қашшоқлашади. Тарих шуни тасдиқлайдики, ҳар қандай даврда ҳокимиятда фаол аҳмоқларни жиловлаш ва бошқаларнинг меҳнати самарасини йўқ қилишга йўл қўймаслик учун ақлли одамлар етарли бўлса, мамлакат ривожланади. Таназзулга юз тутган мамлакатда ҳам шунча аҳмоқлар бўлади, лекин «тепадагилар» орасида аҳмоқ қароқчилар, қолган аҳоли орасида содда ва гўл одамлар улуши ортади. Нисбатнинг бундай ўзгариши аҳмоқлар ҳаракатларининг ҳалокатли оқибатларини кучайтиради ва бутун мамлакат тубанликка йўл олади.

Карло Чиполла мақоласи асосида

Абу Муслим тайёрлади

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР