Роналдунинг Марокашдаги меҳмонхонаси Марокашдаги зилзила қурбонлари учун бошпанага айланди.
Ал-Наср ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг Марокашдаги меҳмонхонаси зилзила қурбонлари учун бошпанага айланди, деб хабар беради Marca.
Рихтер шкаласи бўйича 6,8 магнитудали зилзила 800 дан ортиқ одамнинг ўлимига ва яна 650 кишининг жароҳатланишига олиб келди.
"Биз шаҳарнинг чеккасида жойлашган Роналдунинг меҳмонхонаси билан бизга хона беришлари ҳақида келишиб олишга муваффақ бўлдик.
Биз кутмоқдамиз. Биз тун бўйи кўчада ухладик ва эрталаб соат 7 да бизга ҳа, у ерга келишимиз мумкинлигини айтишди.
Энди биз меҳмонхонанинг қабулхонасидамиз, у ерда турли миллат вакиллари кўп ва улар бизга хона беришларини кутмоқдамиз", деди испаниялик журналист RTVE телеканалида.
Роналду мусулмонларга ёрдам бериб юрган бир вақтда на мақтанчоқ Месси на барсачилар мусулмонларга ҳеч қандай амалий ёрдам беришмади.