Демак, цивилизациялашган инсоният қандайдир ядро бомбаси ёки табиий ресурсларнинг етишмаслигидан эмас, балки яланғоч хотинларнинг кўпайиб кетганлигидан ҳалок бўлаётган экан. Оқибатда сайёрамизда фақат мусулмонлар қолса керак!
Бу алаҳсираш ёки футуристик романнинг қисқача мазмуни эмас. Бундай апокалипсис яқинлашиб келаётганлиги чакана одам эмас, балки машҳур шифокор, биринчи совет космонавтларини парвозга тайёрлаган, «Стресснинг руҳий антропологияси» деб номланган монмументал тадқиқот муаллифи, академик Леонид Китаев-Смык айтмоқда.
Энг қизиғи, динга мутлақо алоқаси бўлмаган дунёвий олимнинг хулосалари жинсий эркинликни тақиқловчи самовий дийнларнинг ҳукмлари билан бир хил бўлиб чиқмоқда. Академик ушбу илмий ҳақиқатни «Россия ҳаёт учун» деб номланган электрон нашрга берган интервьюсида маълум қилган.
— Сўнгги ўн йилликлар давомида аденома (безарар ўсма) ва простата раки билан касалланиш европача, америкача цивилизация ҳукм сурган мамлакатлардаги эркакларни эпидемия каби қамраб олди. Асримизнинг бошига келиб, эркакларнинг 40 фоизида аденома учраган бўлса, 40 ёшдан ошганларнинг ярми бу касалликка чалинган. АҚШлик патологоанатомлар 60 ёшдан ошиб вафот этган эркакларнинг 80 фоизида простата раки бўлганлигини аниқладилар. Бошқача қилиб айтганда, уларнинг кўпчилиги бу касалликнинг фожиали, азобли оқибатларини кўриб улгурмай ўлиб кетишган. Бироқ, жумбоқни қарангки, мусулмон мамлакатларда эркаклар онкологиясида бундай кўрсаткич йўқ!
– Нега ахир? Ғарб мамлакатларида тиббиёт кучлироқ ривожланган, уларда турмуш фаровонлиги ҳам юқорироқ-ку!
– Мен шундай хулосага келдим. «Истеъмолчилик жамияти» ҳукм сураётган мамлакатларда сўнгги ўн йилликлар давомида аёлларнинг қадди-қоматини, жисмоний гўзаллигини – илмий тил билан айтганда, иккиламчи жинсий белгиларини - бўрттириб турувчи ёки очиқ кўрсатиб турувчи кийимлар урф бўлди. Аёлларнинг қорнию киндигини очиб юриши оддий ҳолга айланиб қолди. Стрейч-джинсилару ёқавайрон декольтеларни кўрган эркакларнинг кўзи олма-кесак теради…
Буларнинг бари жинсий эҳтиросни уйғотувчи сексуал сигналлар ҳисобланади. Шарҳарда яшовчи эркак бундай сигналларни кунига ўртача 100-200 марта қабул қилади, бундан ҳосил бўлган эҳтирос эса қондирилмагач, мияга сиқиб чиқарилади. Эркак буни кўриб, кўрмаганликка олиши ҳам мумкин, бироқ қонга андрогенлар тўла миқдорда ажралиб чиқади. Аммо энг муҳим гап мана шу ерда экан! Андрогенлар қонга катта (онкологик жиҳатдан безарар) ҳажмда эмас, балки ўртача дозада ажралиб чиқади, бу доза эса канцероген (саратон касаллигини келтириб чиқарувчи) миқдордир! Натижада тез-тез қўзғалиб турган, лекин нафси қондирилмаган эркак организми ичдан емирувчи канцероген ҳужумга учрайди, бу эса оғир оқибатларга олиб келади.
– Кечирасиз, лекин сизнингча ҳар бир қўзғалиш жимоъ билан қондирилиши керак бўладими?
– Ҳа, табиатнинг қонуни шундай. Эркак ва аёл ўртасидаги яқинлик – насл қолдириш воситаси бўлиб, у ҳар қандай ҳолатда ҳам организм учун фойдалидир. Дарвоқе, шунинг учун ҳам дийн никоҳни ва эр-хотин ўртасидаги яқинликни рағбатлантиради.
Бу ҳодисанинг физиологиясини лўнда қилиб тушунтириш учун ҳайвонлар ҳаётидан мисол келтираман. Урғочи ҳайвон инстинкт асосида энг яхши эркак ҳайвонни, яшовчан насл қолдира оладиган эркакни қидиради, бундай талабга жавоб бермайдиганларини эса ўзидан нари ҳайдайди. Бироқ ана шу ҳайдалган, қўшилишдан маҳрум қилинган эркак ҳайвонлардаги жинсий қўзғалиш сақланиб қолади… у қондирилмайди, балки мажбуран сўндирилади… Уларнинг қонидаги андрогенлар таркиби эса ўртача миқдорлигича, яъни онкологик жиҳатдан хавфли миқдорда сақланиб қолаверади. Вақт ўтиши билан уларнинг мижози сусаяди, сўнг бу нарса ракка айланади. Шу тариқа заиф, «талабга жавоб бермайдиган» эркаклар брак қилиниб, «табиий танланиш» натижасида йўқолиб кетаверади.
Фанда эса худди шундай жараёнлар одамларда ҳам юз бериши ҳақидаги маълумотлар тўпланиб қолди. Шунинг учун жинсий эҳтиросни қўзғатувчи аёллик зиёнатларининг кўз-кўз қилиниши, бўрттириб кўрсатилишини «сексуал стресс»ни ҳосил қилиш деб қараш керак. Бундай стресс оқибатида мураккаб «сексуал тийилиш» комплекси ишга тушиб, бу комплекс импотенция (мижоз сустлиги) ва ҳатто саратон касаллиги билан тугайди.
– Ғарбнинг бой ва ривожланган халқлари нима учун қирилиб кетаётганлигининг сабаби шундами?
– Ҳа, албатта, бу энг муҳим механизмлардан бири. Мен шундай хулосага келдим ва уни ҳаммага етказишга ҳаракат қиламан: аёлларни ечинтирувчи мода европа элатларини ҳалокат сари етакламоқда. Уларнинг ўрнида эса дунёда аёлларининг иффати ва авратини ҳимоя қила олган ва шу йўл билан эркакларини эҳтиёт қилувчи халқлар қолади. Бу биринчи навбатда Ислом халқлари бўлади.
– Бироқ, бутун Африка, Осиё ва Жанубий Америка аҳолиси-чи? Улар умуман яланғоч юришади-ку. У ерда иқлим иссиқ. Уларнинг ҳоли нима бўлади?
– Саволингизга савол билан жавоб бераман: бундай халқлар узоқ умр кўряптими? Бутун халқни олганда ҳам, алоҳида кишиларни олганда ҳам, натижа бир хил. Уларнинг маданияти, цивилизацияси қандай ҳолатда? Бир нарсани тўғри тушунингки, яланғоч бадан урф бўлган қадимий юнон ва римликларни айнан шу нарса ҳалок қилган. Қани улар ҳозир? Дунё харитасидан йўқолиб кетишди-ку! Улар ҳарбий ҳаракатлар натижасида қирилиб кетмади, улар ичдан емирилдилар. Инжилда ва Қуръонда Лут қавми ҳақида айтилган айтилган гаплар – кўпсонли мисоллардан биридир. Улар ўз-ўзини емириш йўлидан бордилар, табиатнинг қонунларини буздилар, унинг табиий механизмларини барбод қилдилар (дарвоқе, «содомизм», гомосексуализм – гедонизмнинг, эҳтирослар ҳукмронлигининг уччига чиққан кўриниши бўлиб, ярим яланғоч кийинишнинг оқибатларидан биридир).
Иккинчи томондан, ўз аждодларининг анъанавий қадриятларига риоя қилиб келаётган халқлар ҳамон барҳаётдирлар. Бу мусулмон халқлардир. Дарвоқе, бугунги славянларнинг аждодлари ҳам мусулмон бўлишган. Россиядаги барча халқларнинг XIX асрдаги аёллар либосига бир қаранг: аёлларимизнинг кийими танани кенг, узун этакли кўйлаклар, сарафанлар билан яшириб турган, уларнинг қадди-қоматларига ҳеч қаерда ёпишиб турмаган, кўкракларни эса мутлақо билинтирмай турган. Бу ёрқин, байрамона, ранг-баранг (кўпинча кўпроқ қизил рангда) бўлган, бироқ бундай либос аёлни безатгани ҳолда, эркакларни ўзига жалб қилиб турган… лекин эротик қўзғатувларсиз бўлган.
Рус тилидаги «опростоволисться» деган ажойиб ифодани эсланг. Унинг маъноси «тасодифан бошяланг бўлиб қолиш»дир. Бошқа қилиб айтганда, тасодифан рўмолни тушириб юбориш, сочи кўриниб қолиш, демакдир. Ҳозирги кунда бу сўз «хато қилиб қўйиш, билмасдан тезда тузатиш лозим бўлган ишни содир қилиб қўйиш» деган маънода ишлатилади. Машҳур Ушаков луғатида бу сўзга шундай таъриф берилган:
ОПРОСТОВОЛОСИТЬСЯ сов. (разг. шутл.). Оплошать, сделав промах, ошибку. Он боялся, что когда придет к Лопуховым после ученого разговора с своим другом, то несколько опростоволосится. Чернышевский. Как бы нам теперича с этим делом не опростоволоситься. А.Островский. (Первонач. в русском крестьянском быту о женщине - снять с себя публично головной убор, что считалось неприличным.) Словарь Ушакова
Эътибор берган бўлсангиз, муаллиф матннинг сўнггида қавс ичида шундай изоҳ берган: «Дастлаб бу сўз рус деҳқонлари ҳаётида аёлларга нисбатан айтилган – унинг маъноси ҳамманинг олдида бош кийимни ечиш бўлиб, бу уят, беодоблик ҳисобланган».
Қадимий рус фрескаларини, иконалар, қўлёзларни кўринг, ўтган аср хонимларининг, рус деҳқон аёлларининг суратларига қаранг – аёллар либоси нақадар чиройли, иффатли бўлган!
XXI асрнинг кўпчилик аёллари эса ўзининг яланғоч оёқлари ва очиқ ёқалари билан том маънода эркаклар саломатлигига қабр кавламоқда. Хилват учрашувга юпун отланаётган ҳар бир «гўзал» биргина кишининг кўнглини олиши мумкин, бироқ йўлда учраган ўн кишини ногирон қилади. Стриптизчи қизларни эса Ғарб цивилизациясини жисмонан носоғлом эркаклар жамиятига айлантириб улгурган «оммавий қирғин қуроли» деб бемалол айтиш мумкин.
– Хўш, бу вазиятдан чиқиш йўли борми? Қийин жойи шуки, Россия – ўнлаб турли миллат ва дийнларнинг вакиллари яшаётган улкан мамлакатдир. Қадимий юнонларга ўхшаб қирилиб кетмаслик учун ҳамма бирлашиб бирор иш қилиши мумкинми?
– Бу жуда осон. Модага таъсир қилиш механизмлари бор-ку. Гўзаллик ва Нуфузлилик ифодаси сифатида, хусусан, оммавий ахборот воситалари орқали модага таъсир кўрсатиш керак. «Модани бироз орқага, халқларимизнинг анъанавий либослари томон қайтарамиз!» деган аниқ сигнал бериш керак – қарабсизки, олам гулистон!
Яна қайтараман: либос маданияти дийний анъаналарга риоя қилган барча халқларда бўлган.
Минг йил орқага, «олтин асрлар»га қайтишга чақириш керак эмас, гўзаллик ва саломатликнинг оптимал нисбатини тикласак, либоснинг асл мақсад-моҳиятини тўғри тушунсак бўлди. Сизни ишонтириб айтаманки, ўшанда ҳатто бутун дунёни кийинтираётган хитойликлар ҳам, бизнинг буюртмамиз бўйича «ғарб модаси»ни эмас, биз сўраган нарсани етказиб бера бошлайди.
Михаил Синельников
Абу Муслим таржимаси