loader
Foto

"Қодиров вафот этди" - Чеченистон раҳбарининг душмани, мухолифатчи Янгулбаев миш-мишларни тасдиқлади

 

Чечен мухолифатчиси Абубакар Янгулбаев Республика раҳбари Рамзан Қодировнинг ўлими ҳақидаги миш-мишларни тасдиқлади.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров, афтидан, буйрак муаммоси туфайли вафот этган. Бу ҳақида 17 сентябр куни тарқала бошланган миш-мишларни ўзининг Telegram-каналида чечен мухолифатчиси ва Қодировнинг шахсий душмани Абубакар Янгулбаев тасдиқлади.

Шуниси эътиборга лойиқки, у Қодировнинг расмий аккаунтида миш-мишларни рад этган видео чиқарилганидан ярим соат ўтгач, шу хабарни эълон қилди. Тўғри, Қодиров билан нашр этилган видеони аввалроқ ёзиб олинган бўлиши мумкин, унда бугунги кунга ҳавола йўқ. Қодировнинг оғир касаллиги ҳақидаги миш-мишлар 2023 йилнинг баҳорида, у узоқ вақт кўринмай қолганидан сўнг  ташқи қиёфасида кескин ўзгаришлар билан омма олдида кўриниш берганида пайдо бўлди. Амалдор қисқа вақт ичида жуда кўп вазн орттирди ва носоғлом кўринарди. Шу билан бирга, Путин режими вакилининг эҳтимолий заҳарланиш туфайли буйрак муаммоси борлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди.

Шу кунларда Россиялик мухолифатчи Геннадий Гудков нуфузли чечен манбаларига таяниб, Қодировнинг буйрак трансплантацияси бўйича муваффақиятсиз операцияси ўтказилгани ва унинг организми буйракни рад этишга олиб келгани ҳақида хабар берди. 16 сентябрь куни Украина ҳарбий разведкаси миш-мишларни тасдиқлаб, Қодировнинг соғлиғи кескин ёмонлашгани ва у комада эканлиги ҳақида маълум қилди.

Чеченистон раҳбарининг матбуот хизмати сўнгги икки кун ичида бир нечта постларни эълон қилди ва шу тариқа Чеченистон раҳбарининг касаллиги ва ўлими ҳақидаги хабарларни рад этишга ҳаракат қилди. Бироқ, унинг тирик ва соғлом эканлиги ҳақида ҳеч қандай далил йўқ. Аввалроқ Россиянинг Z-ҳарбий мухюири Қодиров вафот этганига ишора қилган эди.