loader
Foto

Оятал курсий Куръоннинг саййиди эканлиги ва исми аъзам ҳақида

Оятал курсийнинг нега Қуръоннинг саййиди дейилиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисан? Агар ўзинг фикрлаб сабабини топишга ожизлик қилаётган бўлсанг, у ҳолда, бизнинг Оятал курсийнинг қисмлари ва даражалари ҳақида ёзганларимизга бир назар сол! Биз бу мавзу билан боғлиқ маърифатуллоҳни, Аллоҳнинг зот ва сифатларини билиш ҳақида баён қилдик. Бу масалалар Қуръон илмларининг энг улуғ ғоясидир. Бошқа илмларни ўрганишдан мурод айнан шу илмни (Аллоҳнинг зот ва сифатларини) билиш. Лекин бу илмдан мурод фақат шу илмнинг ўзидир.

Аллоҳнинг зоти ва сифатлари ҳақидаги илм фақат ўзига тобе бўлган илм бўлиб, бу илм бошқасига тобе бўлмайди. Оятал курсийда ҳам Аллоҳнинг зоти, сифатлари ва феъллари баён қилинади. Бу ҳолат бошқа оятларда эмас, фақат Оятал курсийдагина учрайди.

Оятал курдсийдаги “Аллоҳ” лафзида Унинг зотига ишора бор.

“Ла илааҳа иллаллоҳ” калимасида тавҳидга ицгора бор.

“Ал-Ҳаййул Қоййуум” лафзи эса Аллоҳнинг сифатларига ва Унинг азаматига ишора қилади. “Қоййум”нинг маъноси Ўз-ўзидан қоим бўлган ва бошқаларни қоим қилган Зот демакдир. Унинг қоим бўлиши ҳеч нимага боғлиқ эмас. Лекин қолган ҳамма нарсанинг қоим бўлиши Унга боғлиқдир. Бу эса У зотнинг чексиз ва чегарасиз қудрати ва азаматидан далолатдир.

“Ла таъхузуҳу синатув валаа навм” лафзида эса кейин яратилганларнинг васфидан муназзаҳ ва пок эканлигига ишора бор. Аллоҳ таолони ҳар турли нуқсондан деб улуғлаш (тақдис) маърифатнинг бир йўналиши бўлиш билан бирга, бир вақтнинг ўзида маърифатнинг энг аниқ ва очиқ қисмидир.

“Лаҳу маа фис самаваати ва маа фил арз” лафзи ҳар нарсанинг Аллоҳ томонидан яратилганлиги, осмонлар ва ернинг Аллоҳдан келганлиги ва яна Аллоҳга қайтишига ишора бор.

 “Ман заллазий йашфаъу ъиндаҳуу иллаа биъизниҳ” калимасида ер юзидаги барча мулк, ҳукм қилиш ва амр бериш ёлғиз Аллоҳга хос эканлигига ишора бор. Шафоатнинг эгаси Удир. Бошқаларни шафоат қилишга изн берувчи, улуғ зотларга бошқаларни шафоат қилиш шарафини берувчи ҳам Унинг Ўзидир. Бундан мол-мулк ва амр беришда.Унинг шериги йўқлиги маълум бўлади.

“Йаъламу маа байна айдийҳим ва маа холфаҳум ва лаа йуҳийтууна бишайъим мин илмиҳии иллаа бимаа шааъа” калимасидан қуйидагиларни англаш мумкин: илм илоҳий ва илм Аллоҳнинг Ўзигагина хос. Унинг зоти ҳақида Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайди. Бошқалари эгаллаган билим ҳам Аллоҳнинг иродаси ва изни билан уларга инъом қилинган.

“Васиъа курсиййуҳус самааваати вал арз” калимасида эса Аллоҳнинг мулки улуғворлиги, қудратининг мукаммаллиги таъкидланган. Бу жумлада шундай бир сир борки, уни англаб етиш имконсиз. Унинг курсисини ва сифатларини билиш, ер ва осмонларнинг кенглигини идрок этиш жуда юксак ва сирли илмдир. Бу илмнинг бошқа илмларга боғлиқлиги ҳам бор.

“Валаа йаъуудуҳу ҳифзуҳумаа” калимасида эса қудрат ва камолат сифатларига, бу сифатларнинг нуқсон ва ожизликдан пок эканлигига ишора қилинган.

“Ва ҳувал ъалиййул ъазийм” калимаси эса сифатлар билан боғлиқ икки муҳим асосга ишора қилади. Бу икки асоснинг шарҳи узоқ чўзилади. Биз бу икки асоснинг изоҳини “Ал-муқсидул асма фи асмаиллоҳил ҳусна” номли китобимизда баён қилганмиз. Бу масалаларни шу асардан ўқиб олиш мумкин.

Юқорида маъноси таҳлил қилинган оятлар ҳақида фикр юритиб кўр. Аллоҳнинг барча оятларини ўқиб чиқсанг ҳам, Оятал курсийдан бошқа бирорта оятда тавҳид, тақцис тақдис (Аллоҳ таолони ҳар турли нуқсондан пок деб улуғлаш) ва улуғ сифатларнинг жам бўлганини кўрмайсан. Шу сабабдан Аллоҳнинг расули соллаллоҳу алайҳи васаллам Оятал курсийни Қуръон оятларининг саййиди деганлар.

Имом Ғаззолийнинг

Курони Каримнинг жавохирлари ва дуолари китобидан

Мухаммадолим Мухаммадсиддиков таржимаси

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР