loader
Foto

Қасддан ёлғон гапирган ровийнинг ҳукми

Агар бирор кишининг ҳадис борасида қасддан ёлғончилик қилгани исбот топган бўлса, гарчи бу иши умрида бир марта содир бўлиб, унга тавба қилган бўлса ҳам, унинг ҳадиси ҳеч қачон қабул қилинмайди. Лекин ёлғондан гувоҳлик берган киши ўзининг бу ишига тавба қилган бўлса, унинг ҳадиси қабул қилинади.

Муҳаддислар истилоҳидаги мавзуъ ҳадисдан ирода қилинган нарса мана шудир, (яъни ёлғончилик таънаси етган ровийнинг ҳадисидир). Бу билан «Унинг ёлғончилиги собит бўлди», эмас. Балки унинг ёлғончилиги мана шу хос бир ҳадисда ёлғон гапирганлиги таънаси билан собит бўлади.

(Яъни битта ҳадисда ёлғончилиги исботини топса, унинг бошқа хадислари ҳам тўқима ҳадис ҳисобланади. Айнан ёлғончилиги исбот этилган ҳадиснинг ўзигина мавзуъ ҳадис экан, деб тушунилмайди).

Валиюддин Хатиб Ат-Термизийнинг

Муҳаддиматун фи мусталаҳоти илмил ҳадис китобидан

Кудратуллох сидикметов таржимаси

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР