loader
Foto

Томорқадан ҳайдалган эчкининг қандай овоз чиқаришини эшитганмисиз?

Бу фантастик овоз. Унда талмовсираш, жаҳл ва чала ямланган карам аралашиб кетгандай.

Бугун нафақат Зеленскийнинг «ниҳоят Россияни БМТ хавфсизлик Кенгашидан чиқариб юбориш»га даъватидан ташқари бутун Хавфсизлик Кенгашининг реакциясини эшитган Лавровнинг овози худди шу эчкини эслатиб юборди.

Нима сабабдан бу «така» бир пайтлар «томорқа»га киритилгани – мутлақо тушунарсиз.

Бу ерда у иштиёқ билан эгатларни пайҳон қилди, қулупнайларни оёқ ости қилди, қутурганча ҳамма жойни булғашга ва бўқини сочишга ҳаракат қилди.

Албатта, Небензянинг (БМТда Россия Федерацияси доимий вакили) «ўқ»лари Лавровникидан кичикроқ, лекин вақти-вақти билан томорқага вазирнинг ўзини ҳам киритишарди ва ичини ҳам, ичагини ҳам бўшатиб оларди.

Бу ҳар доим маҳобатли бўларди. Рус дипломатия мактаби ҳаммани, ҳаттоки бўқотарнинг ўзини ҳам бўққа ботишига олиб келарди.

Россия Федерациясининг БМТдаги иштирокини, дарҳақиқат, тушунтириб бўлмайди.

Ҳатто шунчаки расмий, ҳеч қандай ҳис-туйғуларсиз белгилар бўйича қарасак ҳам – бу фэнтези, «Узуклар ҳукмдори»дан 100 баравар фэнтэзи.

Халқаро қидирувда бўлган жиноятчи раҳнамолигидаги мамлакат, терроризми ҳомийси бўлган, агрессор деб тан олинган мамлакат - нафақат ҳали ҳам БМТда, балки "вето" ҳуқуқига ҳам эга.

Бундан аҳмоқона нарса бўлмаса керак.

Невзоров