loader
Foto

Ал-Фиқҳ ул-акбар ва унинг шарҳи

Аллоҳ таолонинг йади, важҳи, нафси бор. Аллоҳ таоло Куръонда зикр қилган важҳи, йади ва нафси Унинг сифатларидир. Биз уларнинг қандайлигини билмаймиз. Йад Унинг қудрати ё неъмати дейил-майди. Ундай дейиш Унинг сифатини йўққа чиқа-риш бўлади. Қадария ва мўътазила аҳли Аллоҳтао-лонинг йади Унинг қудрати, дейишади. Йад Унинг сифатидир. Биз унинг қандайлигини билмаймиз. Унинг ғазаби ва ризоси (розилиги) сифатларидир. Биз уларнинг қандайлигини билмаймиз.Шарҳ: Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

“Аллоҳ таолонинг важҳидан (юзидан) бошқа ҳар нарса ҳалоқ-йўқ бўлажак” (Қасас сураси, 88-оят).

“Жалол ва Икром Соҳиби бўлган Парвардигорингнинг Важҳи Боқийдир” (Рахмон сураси, 27-оят).

“(Тақво соҳиби) Энг олий Зот бўлмиш Парвардигорининг важҳини истаб мол-давлатини берур” (Лайл сураси, 20-оят)

“...Аллоҳ таолонинг йади уларнинг қўллари устида бўлур” (Фатх сураси, 10-оят).

“Эй Иблис! Мен Ўз йадим билан яратган нарсага - Одамга сажда қилишингдан манъ этган нарса недир?!” (Сод сураси, 75-оят)

.«Бас, барча нарсанинг эгалиги Ўз йадида бўлган (Аллоҳ) га тасбеҳ (айтилур) ва (қиёматда) Унинг ҳузуригагина қайтэрилурсиз!» (Ёсин сураси, 83-оят).

“Сен нафсимдаги бор нарсани билурсан. Аммо мен Се-нинг нафсингдаги ҳеч нарсани билмасман” (Моида сураси, 116-оят).

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:“Менинг кўз ўнгимда (ҳифзу ҳимоямда) униб-ўсишинг учун Мен сенинг устингга Ўз томонимдан бир муҳаббат ташладим (ёғдирдим)” (Тоқа сураси, 39-оятп).

“Сиз Парвардигорингизнинг ҳукмига сабр этинг. Зотан, Сиз шак-шубҳасиз Бизнинг кўз ўнгимиздадирсиз” (Тур су-раси, 48-оят).

“Улар Аллоҳни тўғри таний олмадилар! Бутун ер қиё-мат куни Унинг қабзасидадир. Осмонлар эса Унинг йадига Йиғилгандир” (Зумар сураси, 67-оят).

Бу ва бунга ўхшаш оятларда келган айн, аъйун, қабза каби барча сифатлар Аллоҳ таолонинг сифатларидир. Биз уларнинг қандайлигини билмаймиз.

Қадарийлар Аллоҳ таолонинг бирорта сифати йўқ, дейиша-ди. Мўътазилийлар эса Аллоҳ таолонинг сифатлари бўлса, бир неча қадим бўлади, деб ўйлаб, Унинг сифатлари йўқ дейиша-ди. Чунки қадимнинг сифатлари ҳам қадимдир. Агар сифатла-ри қадим бўлмаса, Унинг Зоти кейин пайдо бўлганларнинг ўр-ни бўлади. Аллоҳ таолонинг Зоти кейин пайдо бўлганларнинг ўрни бўлишдан покдир. Биласизки, Аллоҳ таолонинг сифатла-ри Унинг Ўзи эмас, Ундан айро эмас. Демак, Аллоҳ таолонинг сифатлари бўлиши бир қанча қадим бўлишини билдирмайди.Одатда, араб тилида йад сўзи неъматга ишлатилгани учун Аллоҳ таолонинг йади неъмати, дейилмайди. Шунингдек, киноя тарзида, йад Унинг қудрати ҳам дейилмайди. Важҳи Унинг зоти, айни Унинг басар сифати дейилмайди. Аршга истивоси Унинг истилоси дейилмайди. Ундай дейиш Аллоҳ таолонинг сифатини йўққа чиқариш бўлади. Биз Аллоҳ таолонинг Зоти-нинг ҳақиқатини билишдан ожизлигимиздан ташқари, Унинг сифатлари ҳақиқатини ҳам билмаймиз.

Аллоҳ таолонинг ғазаб ва ризо сифатлари ҳам махлуқлар-нинг ғазаб ва ризо сифатларига ўхшамайдиган сифатларидир. Биз уларнинг қандайлигини билмаймиз,

Фахрул Ислом Паздавий бундай деган: Биз Аллоҳ таолонинг йад ва важҳ сифатлари борлигига иқрормиз. Лекин уларнинг борлиги маълум, қандайлиги номаълумдир. Уларнинг қандай-лигини билмаганликдан йўқ дейиш мумкин эмас. Мўътазила-лар Аллоҳ  таолонинг сифатларини инкор этиб адашишди.

Шамсул аимма Сарахсий ҳам ана шундай деб, бундай давом этган: Аҳли сунна вал жамоа Аллоҳ таолонинг ояти карималар-да аниқ далиллар билан маълум бўлган сифатларини тасдик қилишиб, муташобиҳ сифатларнинг қандайлиги ҳақида гапиришмаган, гапиришни жоиз кўришмаган. Аллоҳ таоло ҳақиқий илм соҳибларини бундай васф этган:“Аммо дилларида оғиш бор кимсалар одамларни фитнага солиш ва ўз талқинига мувофиқ маънолар бериш учун унинг (Қуръоннинг) муташобиҳ оятларига эргашадилар. Ҳолбуки, ундай оятлар таъвилини (асл маъносини) фақат Аллоҳнинг Ўзигина билур. Илмда мустаҳкам (ҳаққо-ний олим)лар эса, дейдилар: «Унга имон келтирдик. Ҳамма (оятлари) Раббимиз ҳузуридандир». (Бундан) фақат ақл эга-ларигина эслатма олурлар” (Оли Имрон сураси, 7-оят).

Имоми Сарахсийнинг сўзи шу ерда тугади.

Ҳадиси шарифларда ҳам муташобиҳ иборалар бор. Масалан: Муслим ривоят этади: Пайғамбаримиз (с.а.в.) бундай марҳа-мат этдилар:

“Одам фарзандларининг қалблари Раҳмоннинг икки бар-моғи орасида бир қалб кабидир, уни хоҳлаганича тасарруф эта-ди” (Ахмад ибн Ҳанбал, Муснад, ж.И, с. 173). Бу ва унга ўхшаш ҳадиси шарифларнинг маъносини уларни айтганга ҳавола этиб, Аллоҳтаолони махлуқларнинг сифатларига ўхшашликдан пок-лигига имон келтириш лозим.

Имоми Аъзам Абу Ҳанифа Ҳазратлари “Ал-Васиййа” номли китобида бундай дейдилар:

“Биз Аллоҳ таоло Аршга истиво этганига иқрормиз, ишонамиз. Аллоҳ таоло Аршга ва Унда бўлишга муҳтож эмасдир. Ал-лоҳ таоло ҳамма нарсани, жумладан, Аршни сақлагувчидир. Агар Аллоҳ таоло (бирор нарсага) муҳтож бўлса эди, махлуқотлар каби бу оламни яратишга ва уни тасарруф этишга қодир бўла олмас эди. Агар Аллоҳ таоло ўтириш ва бир жойда бўлишга муҳтож бўлса эди, Аршни яратмасидан олдин қаерда эди? Ал-лоҳ таоло ўтириш ва бир жойда бўлишдан муназзаҳдир, пок-дир”. Иқтибос тугади.

Имом Молик ҳазратларидан истиво ҳақида сўрашганида бундай гўзал жавоб берганлар: “Истиво маълумдир, қандайлиги номаълумдир. У ҳақда сўраш бидъатдир. Унга (оятга) ишониш вожибдир”. Салафи солиҳларнинг равиши, йўли ана шундай бўлган. Ва у энг тўғри йўлдир. Аллоҳ таоло билгувчидир. “Рисолаи Низо-мия” китобида бундай келтирилган: салафи солиҳлар ижмо би-лан муташобиҳ оятларни таъвил қилишдан қайтаришганлар. Бу уларнинг мотуридий мазҳаби эътиқодига ҳам мувофиқдир.Ибн Дақиқ Ийд ўрта йўл тутиб бундай деган: “Агар таъвил этилган маъно арабларнинг сўзларига яқин бўлса, таъвилни қа-бул этамиз. Агар узоқ бўлса, қабул этмаймиз”. Ибн Ҳумом, халқ англаши қийин бўлганида таъвилга эҳти-ёж бўлади, акс ҳолда, таъвилга ҳожат бўлмайди, деб ўрта йўл-ни тутган.

Ал-Фиқҳ ул-акбар ва унинг шарҳи

Мулла Али Қорий