Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам воқеадан хабардор бўлгач, саҳобаларига маслаҳат солдилар ва уларга жангга чиқиш ёки чиқмасдан Мадинага бостириб кирсаларгина урушиш ўртасида ихтиёр бердилар. Баъзи ёши катта саҳобаларнинг фикри Мадинадан чиқмаслик бўлди. (Мунофиқ) Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул ҳам ана шундай фикрда эди. Лекин Бадрда жанг қилишга мушарраф бўлолмай қолган аксар саҳобалар чиқишга рағбат қилишди. Улар шундай дейишди: "Эй Расулуллоҳ, душман олдига биз билан бирга чиқинг. Улар бизни қўрқишди, заиф бўлишди, деб ўйлашмасин!.." Улар Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламни кўндиришди. У зот уйларига кириб, совутларини кийиб, қуролларини олдилар. Кейин ҳалиги саҳобалар биз Расулуллоҳни мажбурлаб қўйдик, деб пушаймон қилишди ва у зот уйларидан чиққанларида: "Биз Сизни мажбурлаб қўйдик, эй Расулуллоҳ, бундай қилмаслигимиз керак эди. Хоҳласангиз қолишингиз мумкин", дейишди. Шунда Расулуллоҳ сололлоҳу алайҳи ва саллам: "Пайғамбар учун қачон у совутини кийса, то жанг қилмагунича ечиши дуруст эмас", дедилар.
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ўз ҳижратларидан ўттиз икки ой ўтгач, шаввол ойининг еттинчиси, шанба кунида саҳобаларидан минг чоғли киши билан Мадинадан юришни бошладилар. Иўлда кетаётганларида мунофиқ Абдуллоҳ ибн Убай бошлиқ уч юз аскар лашкардан ажралиб ортга қайтиб кетди. У қайтар экан шундай деди: "Мени гапимга қулоқ солмади, фикри йўқ, акдсиз ёшларга итоат қилди, ўзимизни бекордан-бекорга нега ўлдиришимиз керак экан?!", дер эди. Абдуллоҳ ибн Ҳаром розияллоҳу анху уларнинг ортидан бориб: "Худо ҳаққи, Пайғамбарингизни ёрдамсиз қўйманг, жанг қилинглар", деб уларни жангта ундади. Лекин, унинг чақирувига улар қулоқ олишмади. Уларнинг каттаси шундай деди: "Агар жанг қилишингизни билганимизда сизларга эргашар эдик, сизлар жанг қилмайсизлар барибир", деди.
Имом Бухорий ривоят қиладиларки, мусулмонлар мана бу ортга қайтаётганларнинг иши ўртасида ихтилоф қилишди. Бир гуруҳ мусулмонлар: "Уларга қарши жанг қиламиз", дейишса, бошқа бири: "Уларни ўз ҳолига қўйинглар кетаверишсин", дейишди. Бу ҳакда кейин Оллоҳ таолонинг ушбу ояти нозил бўлди. "(Эй мўминлар), нега сизлар мунофиқлар тўғрисида икки гуруҳга (бўлиниб олдингиз?) Ахир, Оллоҳ уларни ўз қилмишлари сабабли (куфр ва нифоққа) қайтарди-ку?! Ёки сизлар Оллоҳ адаштирган кимсаларни Тўғри Иўлга солмоқчимисизлар? Кимники Оллоҳ адаштириб қўйган бўлса, унинг учун бирОН йўлни топа олмайсиз!". (Нисо сураси, 88-оят).
Айрим саҳобалар яҳудлар билан мусулмонлар ўртасида бир-бирига ёрдам бериш тўғрисидаги мийсоқ - аҳд борлигига биноан улардан ёрдам сўрашни таклиф қилдилар. Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам: "Аҳли ширкдан аҳли ширкка қарши ёрдам сўрамаймиз", дедилар.
Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам ўз саҳобалари билан яъни, қолган етти юз жангчи билан Уҳуд яқинидаги майдонга орқаларини Уҳуд томонга қилиб, Мадина томонга юзланган ҳолатда жойлашдилар. Уҳуд тоғига эллик камончини қўйиб, уларга Абдуллоҳ ибн Жубайрни амир қилдилар. Уларга: "Мана шу жойингиздан қимирламасдан, бизни орқадан ҳимоя қилиб туринг, гарчи ғалаба қилаётганимизни кўрсангиз-да, бизга қўшилиб кетманг, ўлдирилаётганимизни қўрсангиз-да, бизга ёрдам беришга шошилманг", деб буйруқ қилдилар.
Саҳобаларнинг ёшларидан Рофеъ ибн Ҳудайж, Самура ибн Жундаб кабилар (Улар ўн беш ёшда эдилар) Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга жангда қатнашишга рухсат сўрадилар. У зот уларнинг ёшлари кичкина бўлганлиги сабаб рухсат бермадилар. Шунда баъзи саҳобалар: "Ё Расулуллоҳ, Рофеъ яхши камончи, мерган", дейишган эди, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам унга жангда қатнашишга рухсат бердилар. Самура ибн Жундаб ҳам келиб: "Мен Валлоҳи мана бу камончи Рофеъдан кўра кўчлироқ, моҳирроқман", деди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам унга ҳам жангда қатнашишга рухсат бердилар.
Пайғамбаримиз соллоллоху алайҳи ва саллам бир қилични ушлаб шундай дедилар: "Мана бу қилични ҳаққи тутиб ишлатадиган ким бор?" Абу Дужона чиқиб: "Мен уни ўз ҳаққи билан - лойиқ бўлгандай ушлаб, ишлата оламан", деган эди, унга қилични бердилар. Абу Дужона бир узун қизил матони чиқариб, уни бошига ўради (ё ҳаёт, ё мамот учун урушмоқчи бўлган пайтда Абу Дужонанинг одати шундай эди, яъни, бошига қизил салла ўраб олар эди) сўнг Абу Дужона сафлар олдида виқор билан -мутакаббирлик билан юриш қилди. Шунда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Бу юриш Оллоҳ ёмон кўрадиган юришдир, фақат мана бу жойда эмас", дедилар. Яъни, фақат жанг майдонидагина гердайиб, кибр билан юриш мумкин дедилар. Сўнг Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам байроқни Мусо ибн Умайр розияллоҳу анҳуга бердилар. Мушрикларни ўнг қанотини оошқараётган Холид ибн Валид эди, чап қанотда Икрима ибн Абу Жаҳл эди.
Икки томон жангни бошлади, уруш қизигандан-қизиди, мусулмонлар мушрикларга уларни лол қолдирувчи шиддат ва ғайратни кўрсатиб қўйишди. Яккама-якка олишувчиларнинг пешқадами Абу Дужона, Ҳамза ибн Абдулмутталиб, Мусъаб ибн Умайрлар бўлишди. Байрокдор Мусъаб ибн Умайр Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларида ўлдирилди, кейин байроқни Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу олдилар. Оллоҳ мусулмонларга ўз ғалабасини тушираёзганди, мушриклар мағлуб бўлишларига амин бўлиб, ҳеч нарсага қарамасдан чекина бошлашди, аёллари ўзларига ҳам бошқаларга ҳам ўлим тилаб қий-чув қилиб, айюҳан-нос солишарди. Уларни мусулмонлар кувиб борар, етиб олганларини ўлдирар, ўлжаларни қўлга киритиб борар эдилар. Буни кўрган тоғдаги камончилардан бир гуруҳи биз ҳам пастга тушамиз деб, айримлари эса тушмаймиз деб ихтилоф қилдилар. Уларнинг аксариси жанг пасайди, энди тушсак бўлади деган гумон билан тушиб кетишди ва жанг майдонидаги дўстлари билан бирга ўлжалар йиға бошладилар уларнинг бошлиғи Абдуллоҳ ибн Жубайр эса тоғда оз саноқли камончилар билан қолдилар ва шундай дедилар: "Мен Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламни буйруқларидан чиқмайман мени шу ерда тур деганлар, шу ерда тураман", дедилар. Холид ибн Валид тоғни бўшаб қолганига, у ердагилар озайиб қолганига кўзи тушиб, отлиқлар билан орқага қайтди. Чап қанотдаги Икрима ҳам ўзининг жангчилари билан Холидга эргашди. Орқа томондан боришиб тоғда қолган камончиларга ҳамла қилиб уларни ҳам, бошлиқларини ҳам ўлдиришди. Мусулмонларга ҳам кейин орқа тарафдан ҳужум қила бошлашди. Шу пайт мусулмонлар саросимага тушиб қолдилар, уларни қўрқув қуршади, тартибсиз, палапартиш жанг килар эдилар, жуда кўп қурбонлар бўлди. Мушриклар Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларигача етиб келишиб, у зотни тош бўрон қилишди, пастки жағларига тош тегиб тишларини синдирди, юзлари ёрилди. Юзларидан оқаётган қонни артаётиб у зот: "Роббиларига даъват қилган ўз Пайғамбарларининг юзини қонга бўяган қавм қандай нажот топсин?!" дер эдилар. Фотима розияллоҳу анҳо у зотдан қонларни ювар, Али каррамаллоҳу важҳаҳу эса сув қуйиб турар эдилар. Бу сув қонни тўхтатиш ўрнига кўпайтираётганини кўргач, Фотима онамиз бўйрадан бир бўлак олиб уни ёқдилар, кулга айлангач, жароҳатга босишлари билан қон тўхтади.
Шу аснода одамлар ичида Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ўлдирилди деган гап тарқаб кетди. Бу гап баъзи мусулмонларнинг қалбига жуда қаттиқ қўрқув солиб, баъзи иймони заифларни шундай дейишгача олиб борди: "Расулуллоҳ ўлдирилган бўлса бу ерда туришмиздан нима фойда бор", деб орқага қоча бошладилар. Лекин Анас ибн Назирни бу гап қўрқитмади балки шундай деди: "Энди Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан кейин яшашингизнинг нима фойдаси бор" деди-да, баъзи мунофиқ, иймони заифларга ишора қилиб шундай деди: "Оллоҳим мен Сенга мана бу иймони заифлар айтаётган гаплардан покман, мен Сенга мана булар айтаётган нарсадан узр сўрайман", деди-да, қиличини кўтариб мушрикларга ҳамла қилди ва шаҳид бўлди, мана шу ҳолатда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг атрофидаги саҳобалардан кўпчилиги мисли кўрилмаган фидокорликлар кўрсатдилар, жонларини бемалол, хотиржамлик билан қурбон қилдилар, уларнинг кўпчилиги шаҳид бўлдилар.
Имом Бухорийнинг ривоятларига кўра Ухуд жангида одамлар Пайғамбаримиз соллоллоху алайҳи ва салламнинг олдиларидан тумтарақай бўлиб қочиб кетишгач, у зот ёлғиз қолдилар. Шунда Абу Толҳа келиб, у зотни ўз қалқони билан ҳимоя қилиб турди. Абу Толҳа кучли жангчи, мерган эди. Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам жанг қилаётган қавмга қараш учун олдинга чиққанларида, Абу Толҳа айтар эди "Ота-онам фидо бўлсин Сизга, чиқманг, мана бу қавм отаётган ўқлардан бири келиб тегмасин, менинг кўксим Сизнинг кўксингиз олдида тўсиб турсин" деб қалқон бўлиб тўсиб турар эди.
Кейин Абу Дужона ўзини Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларида қалқон қилиб турди. Найзалар унинг орқасига -белига кетма-кет сайилар, у эса Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга мойил бўлган ҳолда у киши томон эгилган ҳолда қимирламасдан турарди. Ундан кейин Зиёд ибн Ас-сакан ўзини қалқон қилди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларида у ҳам ўлдирилди. Уларнинг охиргиси Ибни Ҳишомнинг ривоятига кўра, Аммора ибн Язид ибн Сакан бўлди. У ҳам Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва салламнинг то уни олган қаттиқ жароҳати тўхтатиб қўймагунича мушриклар билан жанг қилди. Шунда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар "Уни менга яқинроқ келтиринглар", дедилар ва оёқларини унга ёстиқ қилиб бердилар. У яноғи Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг оёқлари устида ҳолатида жон берди.
Жанг тўхтади. Мушриклар эришган ғалабалари билан шод бўлиб ортларига қайтишди. Мусулмонлар эса мағлубият билан маҳзун эдилар. Шаҳидлар ичида Ҳамза ибн Абдулмутталиб, Ямон, Анас ибн Назр, Мусъаб ибн Умайр ва яна бошқа жуда кўплаган машҳур саҳобалар бор эди. Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам амакиси Ҳамзанинг ўлдирилишидан жуда қаттиқ таъсирландилар. Ҳамзани мусла қилинган - қулоқ-бурни кесиб ташланган, қорни ёрилган эди. Пайгамбаримиз соллоллоху алайҳи ва саллам икки маййитни бир матога жамлардилар, сўнг улардан қайси бири Қуръонни кўпроқ ўрганган деб сўрар эдилар. Биттаси кўрсатилгач, ана ўшани лаҳадга биринчи бўлиб қўяр эдилар ва: "Мен буларга Қиёмат Куни гувоҳман", дер эдилар. Уларни ювмасдан, қонлари билан дафн қилишга буюрдилар, жаноза намозини ҳам ўқимадилар.
Яхудлар билан мунофиқлар мусулмонлар устидан кула бошладилар. Мунофиқ Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул ўз ҳамтовоқлари билан мусулмонларга шундай дейишарди: "Агар бизга итоат қилганларингизда яъни, бизга ўхшаб жангга бормай ортга қайтиб кетганингизда ҳеч ким ўлдирилмаган бўларди". Яна улар мусулмонлардан Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам билан бирга кутаётганлари галаба ҳақида сўрар эдилар. Оллоҳ таоло Ол-и Имрон сурасида уларнинг бундай саволларига жавоб бўлувчи ҳамда Уҳуд ғазотида бўлган ишларнинг ҳикматларини баён қилувчи оятларни нозил қилди:
"Ўлимга рўбарў бўлишингиздан илгари уни орзу қилар эдингизлар. Мана энди (яъни, Уҳудда) уни кўзингиз билан кўриб турибсиз. Муҳаммад фақат бир Пайғамбардир, холос. Ундан илгари ҳам пайғамбарлар ўтгандир. Бас, агар у (яъни, Муҳаммад алайҳис-салом) вафот қилса ёки ўлдирилса, кетингизга (куфрга) қайтиб кетасизларми?! Кимда-ким кетига қайтиб кетса, Оллоҳга бирон зиён етказа олмас, (балки фақат ўзига зарар қилади, холос). Оллоҳ эса (йўлларидан қайтмай) шукр қилгувчи бандаларини муносиб мукофотлайди. Ҳар бир жон фақат Оллоҳнинг изни билан, аниқ белгилаб-ёзиб қўйилган муддатда ўлади.
И з о ҳ: Ушбу сўзни шундай тушунмоқ лозим: қўрқоқлик умрни узайтирмайди, шижоат эса уни қисқартирмайди. Ҳар қандай тадбир-эҳтиёткорлик Оллоҳнинг қазо ва қадарини ўзгартирмайди. Бас, нима сабабдан Ҳақ Йўлидаги курашдан қочмоқчи бўласиз?!
Ким дунё савобини истаса, (яъни, фақат ўлжа истаб жангга кирса) унга ўша истаган нарсасини берурмиз. Ким Охират савобини истаса, унга-да истаган нарсасини берурмиз. Ва шукр қилгувчиларни муносиб мукофотлаймиз. Қанчадан-қанча пайғамбарлар ўтганки, улар билан биргаликда кўпдан-кўп художўйлар (кофирларга қарши) жанг қилганлар. Ҳамда Оллоҳ Иўлида ўзларига етган машаққатлар сабабли сусткашлик — заифлик қилмаганлар ва (кофирларга) бўйин эгмаганлар. Оллоҳ мана шундай сабр қилгувчиларни севади. Уларнинг айтган гаплари фақат шундан иборат эди: "Парвардигоро, Узинг бизнинг гуноҳларимизни ва ишларимизда ҳаддан ошиб қилган хатоларимизни мағфират айла, (жанг майдонида) қадамларимизни собит қил ва бу кофир қавм устига Ўзинг бизни ғолиб қил!". Бас, Оллоҳ уларга ҳам бу дунё савобини (ғалаба ва мол-давлатни) ва ҳам Охиратдаги гўзал ажрни (жаннатни) ато қилди. Оллоҳ чиройли амал қилгувчиларни севади. 149. Эй мўминлар, агар кофирларга итоат қилсангиз, улар сизларни кетингизга (куфрга) қайтарадилар. Бас, зиён кўргувчиларга айланиб қоласизлар. 150. Йўқ, (улар сизларнинг дўстингиз эмас, балки Ёлғиз) Оллоҳ Хожангиздир. Ва У Зот энг яхши ёрдамчидир. 151. (Тангри эканлигига) ҳеч қандай ҳужжат-далил келмаган нарсани (яъни, жонсиз бутларни) Оллоҳга шерик қилганлари сабабли
Кофирларнинг дилларига қўрқув солажакмиз. Уларнинг борар жойлари жаҳаннамдир, зулм қилувчиларнинг жойлари нақадар ёмон жой! Оллоҳ сизларга берган ваъдасининг устидан Чикди — сизлар Унинг изни билан кофирларни кира бошладингиз. То сусткашлик қилиб, (пайғамбар алайҳис-саломнинг) амру фармонлари борасида талашиб-тортишган пайтингизгача ва Оллоҳ сизлар яхши кўрган нарсани (яъни, I алабани) кўзингизга кўрсатиб қўйганидан кейин Млйғамбарнинг амридан бош тортган пайтингизгача (бу устунликларингиз давом этди). Орангизда дунё истаган кишилар ҳам, Охират истаган кишилар ҳам бор эди. Сўнгра сизларни имтиҳон қилиш учун уларнинг устидан (ғалаба қилиш ўрнига мағлубият томонга) буриб юборди. Энди гуноҳларингизни афв қилди. Оллоҳ иймон эгаларига фазлу марҳамат Соҳиби бўлган Зотдир.
И з о ҳ: Уҳуд жанги бошланишидан олдин Пайғамбар алайҳис-салом элликта мерганни тог устига қўйиб уларга ўринларидан жилмай мусулмонларни мудофаа қилиб туришни тайинладилар. Уруш бошланиши биланоқ мусулмонларнинг қўли баланд кела бошлаб, ғалаба кўзларига кўриниб қолди. Шунда у мерганлардан айримлари ўлжасиз қолиб кетмаслик учун, айримлари ғолиб бўлдик, деб ўйлаб Пайғамбар буюрган ўринларидан — тоғдан тушиб кетишлари билан шу тоғнинг орқасидаги пистирмада турган душман аскарлари орқа тарафдан тўсатдан ҳужум қилдилар ва кутилмаган ҳужумдан таҳликага тушиб
қолган мусулмонлар устидан ғалаба қилдилар. Мусулмонларнинг Пайғамбар фармонларини бажармаганлари уларни аниқ бўлиб қолган ғалабадан маҳрум қилди. Оятнинг сўнгида Оллоҳ уларнинг бу гуноҳини афв этганини баён қилди ва уларни Ҳақ таолонинг фазлу марҳаматидан ноумид бўлмасликка буюрди.
(Эй мўминлар), ҳеч кимга боқмай (жанг майдонидан) чиқиб кетган пайтингизни эсланг! Ҳолбуки, Пайғамбар ортингизда сизларни чорламоқда эди. Бас, (ғалаба, ўлжалар янглиғ) сизлардан кетган нарсаларга ва (мағлубият, қурбонлар каби) сизларга етган нарсаларга хафа — ғамгин бўлмасликларингиз учун Оллоҳ сизларга ғам устига ғам берди. Оллоҳ қилаётган амалларингиздан Хабардордир. Сўнгра бу ғамнинг кетидан сизларга бир ором уйқусини туширдики, у сизлардан бўлган бир тоифа кишиларни (яъни, ҳақиқий мўминларни) қамраб олди. Бошқа бир тоифа (яъни, мунофиқлар) эса Оллоҳ ҳақида нотўғри, динсизларча бадгумон қилиб, ўз жонларининг ғамига тушиб қолдилар. Улар: "Энди биз учун ҳеч қандай ғалаба бўлмайди", дейишади. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), айтинг: "Бутун иш Оллоҳнинг (Қўлида)!" Улар сизга ошкор қилмайдиган нарсани (мунофиқликларини) яширадилар. Айтадиларки: "Агар ихтиёримиз ўзимизда бўлганида эди, бу ерларда ўлиб-қирилиб кетмаган бўлар эдик". (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), айтинг: "Агар уйларингизнинг ичига беркиниб олганингизда ҳам ўлдирилиши ёзиб қўйилган — (Оллоҳ
томонидан ҳукм қилинган) кишилар шубҳасиз, ўз ҳалокат жойларига келган бўлар эдилар". (Оллоҳ бу мағлубиятни) кўнгилларингиздаги нарсани (иймон ёки нифоқни) имтиҳон қилиш ва дилларингиздаги нарса (иймон)ни поклаш учун қилди. Оллоҳ дилларни эгаллаган сирларни Билгувчидир. Икки жамоат тўқнашган куни сизларнинг ораларингиздаги (уруш майдонидан) қочган кишиларни фақат шайтоннинг ўзи улар қилган айрим гуноҳлари сабабли йўлдан оздирди. Энди Оллоҳ уларнинг гуноҳларини афв этди. Албатта Оллоҳ Мағфиратли, Ҳалим
Зотдир. Эй мўминлар, куфр йўлини тутган ва (бошқа) ерларга сафар қилиб ёки ғазотга чиқиб кетган дўстлари ҳақида: "Агар биз билан бирга қолганларида ўлмаган ва ўлдирилмаган бўлар эдилар", дейдиган кимсаларга ўхшамангиз! (Бу гапларини) Оллоҳ уларнинг дилларидаги ҳасрат қилиб қўяди. Ахир тирилтирадиган ҳам, ўлдирадиган ҳам Оллоҳ-ку?! Оллоҳ қилаётган амалларингизни Кўргувчидир. Қасамки, агар Оллоҳ Йўлида ўлдирилсангизлар ёки ўлсангизлар, албатта Оллоҳ томонидан бўлғуси мағфират ва раҳмат улар (яъни, мунофиқ, кофирлар) тўплайдиган дунёдан яхширокдир. Қасамки, агар ўлсангизлар ҳам, ўлдирилсангизлар ҳам, албатта Оллоҳ ҳузурига тўпЛанажаксиз. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Оллоҳ томонидан бўлган бир марҳамат сабабли уларга (саҳобаларингизга) юмшоқ сўзли бўлдингиз. Агар қўпол, қаттиқ дил бўлганингизда эди, албатта улар атрофингиздан тарқалиб кетган бўлар эдилар. Бас, уларни афв этинг, улар учун Оллохдан мағфират сўранг ва ишларингизда уларга маслаҳат солинг! Энди (маслаҳат қилгач, бирон ишни) қасд қилсангиз, Оллоҳга таваккал қилинг — суянинг! Албатта Оллоҳ Узига таваккал қилгувчиларни севади. (Эй мўминлар), агар сизларга Оллоҳ ёр бўлса, ҳеч ким сизлардан ғолиб бўлмас. Ва агар У Зот сизларни ёрдамсиз қўйса, Ундан сўнг ҳеч бир зот сизларга ёрдамчи бўлмас. Мўминлар Елғиз Оллоҳнинг Ўзигагина таваккал қилсинлар — суянсинлар! Бирон пайғамбар учун (урушдан тушган ўлжаларга) хиёнат қилиш жоиз эмас. Ким хиёнат қилса, Қиёмат Кунида (Оллоҳнинг ҳузурига) қилган хиёнати билан бирга келур. Сўнгра ҳар бир жон мазлум бўлмаган ҳолида қилган амалига комил жазо олғай. Оллоҳнинг ризолигини истаган киши, Оллоҳнинг ғазабига дучор бўлган, борар жойи жаҳаннам бўлган кимса каби бўладими?! Нақадар ёмон оқибат бу! Улар Оллоҳнинг ҳузурида ҳар ҳил даража — манзилатларда бўлурлар. Оллоҳ улар қилаётган амалларни Кўргувчидир. Албатта Оллоҳ мўминларга буюк инъом қилди — уларга ўзларидан бўлган (яъни, одам жинсидан бўлган), уларга Оллоҳнинг оятларини тиловат қиладиган, (гуноҳларидан) поклайдиган ҳамда уларга Китоб ва ҳикматни ўргатадиган Пайғамбарни юборди. Зеро, улар (Муҳаммад алайҳис-саломга пайғамбарлик келишидан) илгари очиқ хато — залолатда эдилар. (Эй мўминлар), агар сизларга (Ухудда душман томонидан) бир мусибат етса, — ҳолбуки, сизлар (кофирларга Бадр Исангида) унга икки баробар мусибат етказган • пшгиз — "Бу бало қайдан келди?", нйсизларми?! (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), уларга: "Бу (мусибат — мағлубият) ўз килмишларингиздан", деб айтинг! Албатта Оллоҳ ҳамма нарсага Қодирдир. Икки жамоат туқнашган куни сизларга етган мусибат Оллоҳнинг изни-иродаси билан ва ҳақиқий мўминларни билиш учун ҳамда мунофиқлик қилган кимсаларни аниқлаш учун бўлди. Уларга: "Келинглар, Оллоҳ Йўлида жанг қилинглар ёки (ҳеч бўлмаса бизнинг саноғимизни кўпайтириш билан душманни) даф қилинглар", дейилса, улар: "Агар жанг бўлишини аниқ билганимизда-ку сизларнинг ортингиздан борган бўлар эдик", дейишади. Ўша куни улар иймондан кўра куфрга яқинроқ эдилар. Улар оғизларида кўнгилларида бўлмаган нарсаларни гапирмоқдалар. Оллоҳ эса уларнинг яширган сирларини жуда яхши Билгувчидир. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), ўша ўзлари (жангдан қочиб) ўтириб олиб (жангда шаҳид бўлган) дўстлари ҳақида: "Агар бизнинг гапимизга кириб (жанг қилишдан бош тортганларида), ўлдирилмаган бўлар эдилар", дейдиган кимсаларга: "Агар айтган гапларингиз рост бўлса, ўзларингдан ўлимни даф қилинглар-чи", деб айтинг! (Оли Имрон сураси, 149-168-оятлар).
Расулулоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам шанба кечаси Ухуд майдонидан қайтдилар. Ўша кеча ўзлари ҳам, саҳобалари ҳам Мадинада тунадилар.
Мусулмонлар тунни ярадорларнинг жароҳатларини боғлаш, даволаш билан ўтказдилар. Якшанба куни бомдод намозини ўқигач, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам Билолга: "Сизларни Пайгамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам душман ортидан қувишга чақиради-буюради", деб нидо қилишга амр қилдилар ва яна "Кеча жангда қатнашганларгина биз билан чиқсин, бошқалар чиқмасин", деб қўшиб қўйдилар. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам байроқни келтиришни сўрадилар. Келтирилгач, уни Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга топширдилар. Қавм ҳали жароҳатлари битмаган, бошлари ёрилган, заиф ҳолатида чиқиб кетди ва Мадинадан ўн мил узоқликдаги Ҳамро ул-Асад номли жойга жойлашдилар. У ерда токи узоқ маконлардан ҳам кўриниши ва тўпланганларнинг адади жуда кўплигини мушрикларнинг кўнглига солиш учун жуда катта гулхан ёқишди.
Мазкур жойдан Маъбад ал-Хузоий (ўша пайтда Хузоа мушрикларидан бўлган) ўтиб, мусулмонларнинг ҳолатини кўриб кетди. У йўлида давом этиб мушриклар олдига етиб борди. Мушриклар Уҳудда эришган ғалабалари билан маст, шоду-ҳуррам, ўйин-кулгида эдилар. Яна улар мусулмонларнинг қолганларини ҳам йўқ қилиш учун Мадинага қайтиш маслаҳатини қилиб турган, Сафвон ибн Умаййа эса уларни бу ниятларидан қайтариб турган эди, шу ҳолатда Маъбадни кўрган Абу Суфён: "Ортингда қандай хабарлар бор, мусулмонлар қандай аҳволда?" деб сўраганида, айтди: "Шўрингиз қуриди, Муҳаммад ўзининг саҳобалари билан жуда катта лашкар тўплаб сизлар томон келмокда. Шундай катта лашкар тўплаганки, унақасини кўрмаганман. Сизларга бўлган ғазаблари жуда қаттиқ, бундай ғазабнинг ҳам ўхшашини кўрмаганман", деди. Шу гап билан Оллоҳ таоло мушрикларнинг қалбларига жуда катта қўрқув солди ва шошилган ҳолларида Маккага қайтишга ҳаракат қилиб қолишди. Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам эса саҳобалари билан ўша ўзлари жойлашган Ҳамро ул-Асадда душанба, сешанба, чоршанба кунлари туриб, кейин Мадинага қайтиб кетдилар.
Ибратли нукталар:
Ухуд ғазоти барча асрлардаги мусулмонлар учун жуда катта аҳамиятга эга бўлган дарсларни ўз ичига олади. Бу ғазотнинг бизга юқорида маълум бўлган шаклда содир бўлишидаги ҳикмат, мусулмонларга жанггоҳларда душман устидан ғалаба қозониш йўл-йўриғларини ўргатадиган, мағлубият ва муваффақиятсизлик чоҳларига қулашдан сақланиш усулларини ўргатадиган бир амалий дарс бўлиб қолиши учундир гўё. Ана шу буюк дарсларни ўрганиб, улар ҳақида фикр юритиб кўрсак.
Биринчидан, бу ерда ҳам Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг одатлари яъни, оғир ва баҳс талаб бўлган ҳар бир ишда ушлайдиган асослари - саҳобалари билан машварат, маслаҳат қилишни лозим тутганликлари маълум бўлди. Лекин биз бу ерда Бадр ғазотидан бироз олдин қилинган маслаҳат мажлисида кўрилмаган ўзгача бир ҳолат ҳақида тўхталмоқчимиз. Юқорида билиб ўтганимиздек, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларининг Мадина ташқарисига душман билан олишиш учун чиқиш ҳақидаги таклифларига берган розиликларидан қайтишни истамадилар. У зот совутларини кийиб, жангга тайёр бўлгандан кейин саҳобалар фикрларидан қайтишди ва Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва салламдан Мадинада қолишларини илтимос қилишди. (Чунки у зот маслаҳатлашувда Мадинада қолиш тарафдори эканликларини билдирган эдилар.) Лекин шунга қарамасдан Уҳудга душман олдига чиқишларини айтдилар.
Бунинг ҳикмати шундаки, жанг учун таёргарлик кўрилгандан кейин, Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларининг олдига совутларини кийиб, қуролларини тақиб чиққанларидан кейин энди бу иш ҳақида яна баҳс юритиш ҳарбий маслаҳатлашув қонунига зид ишдир. Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам жангга чиқиш қароридан қайтмаслигидаги яна бир маъно - иродасида заифлик, иккиланиш кўринишини хоҳламаганлари учун шундай қилдилар. Шунинг учун Пайғамбаримиз соллоллоху алайҳи ва саллам уларнинг ("Мадинада қолинг" деган) сўзларига жавобан қатъийлик билан шундай жавоб бердилар: "Совутини кийган пайғамбар учун то жанг қилмагунича уни ечиши дуруст эмас".
Иккинчидан, бу ғазотда мунофиқларнинг юзи -асл башаралари очиб ташланди. Бунинг ҳам кўп ҳикматлари бор албатта. Ўша ҳикматлардан энг муҳими мўминларни мунофиқлардан иборат аралашмадан тозалашдир. Бу ишнинг келажакда мусулмонлар учун жуда катта фойдаси бор.
Юқорида бизга маълум бўлдики, йўлга чиққандан кейин Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул номли мунофиқ Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламни ва саҳобаларни ташлаб уч юз аскар билан ортга қайтиб кетди. Бунинг сабаби у мунофиқнинг даъвосича, Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам ёш, навқирон йигитларнинг фикрини маъкуллаган ва анави мунофиққа ўхшаган ёши катталарнинг, ақл эгаларининг фикрига бўйинсунмаганларидир. Лекин ҳақиқий сабаби, у мунофиқ жанг қилишни, ҳаётини хавфу хатар ортга ташлашни истамас эди. Мунофиқларнинг кўзга кўринган белгиларидан бири: улар Исломдаги ўлжа, фойдаларни олишни истайдилар, лекин ундаги қийинчиликларни, зиёнларни тортишни истамайдилар. Уларни Исломда ушлаб турган икки нарсадан бири: ё ўзлари кутаётган ўлжа ёки мусулмонлар уетига тушадиган қийинчилик, мусибатлар.
Учинчидан, Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам бу ғазотда мусулмонларнинг адади озлигига қарамай ғайри мусулмонлардан ёрдам олишни истамадилар. Ибн Саъд ривоят қилганки, Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам шундай деганлар: "Биз аҳли ширкдан аҳли ширкка қарши ёрдам сўрамаймиз". Муслим ҳам ривоят қилади: Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва саллам Бадр куни бирга урушиш ниятида ортларидан эрчиб юрган бир кишидан сўрадилар: "Оллоҳга иймон келтирганмиеан?" "Йўқ", "Унда бор орқангга қайт. Мен ҳаргиз мушрикдан ёрдам сўрамайман", дедилар.
Тўртинчидан, Самура ибн Жундаб билан Рофиъ ибн Хадижнинг ҳолати ҳам кишини ўйлантириб қўяди. Улар ўн беш ёшдан ошмаган ёш болалар эди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан илтимос қилиб жангда иштирок этишга рухсат беришларини сўрадилар, жанг бўлганда ҳам қандай жанг, ўлимга рўбарў турган жанг. Қолаверса, унда икки томоннинг қай жиҳатдан тенг эканлигини аниқлаш қийин эди. Яъни, мусулмонларнинг адади етти юзта бўлса, мушрикларнинг адади уч минг жангчидан зиёдроқ эди. Бу гўдакларнинг ўлимга қўрқмасдан қадам босишларига сабаб, қалбларини эгаллаган буюк иймон ва у иймоннинг ҳосили бўлган Расулулоҳ соллоллоху алайҳи ва салламни қаттиқ севишдир. Қаерда иймон билан муҳаббат мавжуд бўлса, ана шу жойда ўзни фидо қилишлар ҳам бўлади. Қаерда иймон ва қалбдаги муҳаббат заиф экан, ана шу ерда ўзни фидо қилиш ҳам дангасаликка, қалбакиликка айланади.
Бешинчидан, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалар сафларини тартиблашига, лашкар қанотларини интизомга солишига, лашкарнинг орқа томонига ҳам керакли ҳимоячиларни қўйишларига ва камончиларга ҳар қанақа ҳолатда ҳам, у зотдан буйруқ олмагунларича жойларидан жилмасликларини буюришларига назар ташлаган кишига икки ҳақиқат ойдинлашади. Биринчи ҳақиқат, Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳарбий соҳада ўта моҳир қўмондон, жанг фанининг пешқадам билимдони эканликларидир. Шубҳасизки, Оллоҳ таоло у зотни бу майдонда ҳам нодир истеъдод билан
таъминлаган. Мана шу истеъдод ва маҳоратнинг барчаси у зотнинг Пайғамбарлиги, Элчилиги ортидан келади. Яъни, Пайғамбарлик у зотнинг жанг фанида ҳам, бошқа фанларда ҳам етук билимдон бўлишларининг асосий сабаб марказидир. Яна у зот ана шу пайғамбарлик сабабли ҳар қандай хато-камчиликлардан, гуноҳлардан маъсум - пок бўлдилар. Буни китобимизнинг аввалги қисмида ҳам айтиб ўтганмиз.
Иккинчи ҳақиқатга келсак, Пайгамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам ўз саҳобаларига омматан ва камончиларга хоссатан берган топшириқлари орасида фикр юритувчи киши учун кўринадиган иккинчи ҳақиқат Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруғига қарши чиққан камончилар томонидан содир бўлган ишга алоқадордир. Яъни, у зот пайғамбарлик фаросати билан ёки Оллоҳ таолонинг ваҳийси билан бўлажак исён - камончиларнинг буйруқни бузишлари ҳақида хабар топгандек гўё. Шунинг учун ҳам топшириқларини, буюруқларини қайта-қайта таъкидладилар.
Олтинчидан, Пайгамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қўлларидан қилич олган Абу Дужона сафлар орасида мутакаббирлик билан юриш қилди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам бу ишдан уни қайтармадилар, балки айтдиларки: "Бу Оллоҳ ёмон кўрадиган юриш, лекин мана бу жойда эмас". Бу шунга далолат қиладики, барча ҳолатларда, кибрнинг барча кўринишлари ҳаромдир, лекин мана бундай жанг ҳолатида ҳалолдир. Яна ана шундай ҳаром қилинган кибр кўринишларидан бири:
Уйларни, идиш-товоқларни олтин, кумушлар билан безашдир, лекин ҳарбий асбоб-анжомларни, қурол-аслаҳаларни безаш мумкин - қайтарилмаган ишдир.
Еттинчидан, мусулмонлар билан душманлар ўртасида давом этган жанг муддатини икки даврга бўлиш мумкин.
Биринчи давр. Бу даврда мусулмонлар маконларини ва қўмондонлари - Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламдан олган буйруқларини маҳкам тутдилар. Бунинг самараси нима бўлди? Мусулмонларга ғалаба, мушрикларга эса мағлубият келиши тезлашди, уч минг аскарнинг қалбига қўрқув кириб, жойларидан тисарилиб, орқага чекина бошладилар. Қуйидаги оят ана шу даврга тааллуқлидир: "Оллоҳ сизларга берган ваъдасининг устидан чикди — сизлар Унинг изни билан кофирларни қира бошладингиз. То сусткашлик қилиб, (Пайғамбар алайҳис-саломнинг) амру фармонлари борасида талашиб-тортишган пайтингизгача ва Оллоҳ сизлар яхши кўрган нарсани (яъни, галабани) кўзингизга кўрсатиб қўйганидан кейин Пайғамбарнинг амридан бош тортган пайтингизгача (бу устунликларингиз давом этди). Орангизда дунё истаган кишилар ҳам, Охират истаган кишилар ҳам бор эди. Сўнгра сизларни имтиҳон қилиш учун уларнинг устидан (ғалаба қилиш ўрнига мағлубият томонга) буриб юборди. Энди гуноҳларингизни афв қилди. Оллоҳ иймон эгаларига фазлу марҳамат Соҳиби бўлган Зотдир. (Ол-и Имрон сураси, 152-оят).
Иккинчи давр. Бу даврда мусулмонлар мушриклар ортидан қувиб кетдилар, етиб олганларини ўлдирдилар ва ўлжаларни қўлга киритдилар. Шу пайт тоғ устида кузатиб турган камончилар пастдаги биродарларининг душманни қувиб кетаётганларини, етиб олганларини қиличдан ўтказаётганларини, ўзлари эса ўлжалар билан қайтаётганларини кўриб, уларнинг айримлари ўлжага шерик бўлишни истаб қолишди. Улардаги ўлжага бўлган рағбат хаёлларига Пайгамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва салламдан тоғдаги маконларидан жилмаслик ҳақида олган буйруқнинг замони тугади, чунки жанг тугади ва буйруқ ўз кучини йўқотди, энди Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва салламнинг бу жойни тарк қилиш ҳақидаги изнларини кутишнинг ҳожати йўқ, деган фикрни солди. Абдуллоҳ ибн Жубайр бошлиқ айрим камончилар эса бу фикрга қарши чикдилар. Лекин мазкур камончилар ўз фикрларида қаттиқ турган ҳолларида ўлжага шерик бўлиш учун пастга тушиб кетишди. Бунинг натижаси нима бўлди?!
Бунинг натижасида, мушрикларнинг қалбини эгаллаб олган қўрқув йўқола бошлади. Ортига қараб қочаётган уларнинг қўмондонларидан бири -Холид ибн Валид учун бир янги макр-ҳийла сабаби очилди. У атрофга диққат билан қаради ва қўриқчилари билан турган тог бўшаб қолганини қўргач, унинг бошига бир аскарий фикр келди, у -ўз лашкари билан тоғни айланиб ўтиб, аввал тоғда қолган камончиларни йўқ қилиб, кейин мусулмонларни орқа томондан ўққа тутиш фикри эди. Энди бу сафар қўрқув мусулмонларнинг қалбига ўрнашиб олди. Жангнинг бу қисмини қуйидаги оят баён қилади: "Оллоҳ сизларга бергаи ваъдасининг устидан чиқди — сизлар Униш изни билан кофирларни қира бошладингиз. То сусткашлик қилиб, (Пайғамбар алайҳис-саломнинг) амру фармонлари борасида талашиб-тортишган пайтингизгача ва Оллоҳ сизлар яхши кўрган нарсани (яъни, ғалабани) кўзингизга кўрсатиб қўйганидан кейин Пайғамбарнинг амридан бош тортган пайтингизгача (бу устунликларингиз давом этди). Орангизда дунё истаган кишилар ҳам, Охират истаган кишилар ҳам бор эди. Сўнгра сизларни имтиҳон қилиш учун уларнинг устидан (ғалаба қилиш ўрнига маглубият томонга) буриб юборди. Энди гуноҳларингизни афв қилди. Оллоҳ иймон эгаларига фазлу марҳамат Соҳиби бўлган Зотдир. (Оли Имрон сураси, 152-оят).
Қаранг! Мана шу хатонинг оқибати, зарари қанчалар катта бўлди. Мусулмонларнинг лашкари ичидаги саноқли кишиларнинг хатоси билан бутун лашкар, ҳатто Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам ҳам зиён тортдилар. Бу Оллоҳ таолонинг мана шу коинотдаги қонунидир.
Энди ана шу шахсларнинг хатосига назар ташлаган ҳолда бугунги кундаги мусулмонларнинг турли хатолари ҳақида, ҳаётимизнинг оммавий ва хос жабҳаларига алоқадор бўлган хатолар ҳақида ўйлаб кўринг. Шунда Оллоҳ таоло мусулмонларга қандай лутф кўргазаётганини, яъни, Оллоҳ таоло уларни қилаётган хато ишлари сабабли, амру-маъруф, наҳий анил-мункар, бирлашиш каби вожибларни адо қилишдан оқсаётганликлари сабабли ҳалок қилмасдан фазл-марҳамат курсатаётганлиги сизга маълум бўлади.
Мана шундай ўй-фикрлардан кейин баьзиларнинг бугунги кундаги: "Нега Исломий халқлар доим мағлуб, динсиз давлатлар эса ғолиб, илғор бўлмоқда, ваҳоланки улар кофир, булар мусулмон бўлса?", деган саволларига жавоб топишингиз мумкин.
Саккизинчидан, бу ғазотда Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва салламга жуда кўп азият етказилди - бошлари ёрилди, тишлари синдирилди, юзларидан кўп қон оқди. Буларнинг барчаси мазкур хатонинг натижалари бўлди.
Кейин Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳалок бўлди деган миш-миш тарқатилди. Бу миш-миш тарқатилишининг қандай ҳикмати бор эди?
Жавоб: мусулмонлар Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга шу қадар боғланиб қолган эдиларки, у зотдан ажралишни тасаввурларига ҳам сиғдира олмас эдилар. У зотдан кейин уларни бир қилиб ушлаб турадиган кучни ҳаёлларига ҳам келтира олмас эдилар.
Бу уйдирманинг тарқатилишидаги ҳикмат - ўша буюк аскарий дарслар орасида яна бир дарсий тажриба эди, токи мусулмонлар ана шу тажриба сабабли ақлларига сингдириб олишлари лозим бўлган ҳақиқатни англаб етсинлар ва Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ораларидан ғойиб бўлиб қолган чогда ортларига қайтиб кетмасинлар. Ана шу буюк дарсни баён қилиш учун Оллоҳ таолонинг қуйидаги сўзлари нозил бўлди.
"Муҳаммад фақат бир Пайғамбардир, холос. Ундан илгари ҳам пайғамбарлар ўтгандир. Бас, агар у (яъни, Муҳаммад алайҳис-салом) вафот қилса ёки ўлдирилса, кетингизга (куфрга) қайтиб кетасизларми?! Кимда-ким кетига қайтиб кетса, Оллоҳга бирон зиён етказа олмас, (балки фақат ўзига зарар қилади, холос). Оллоҳ эса (йўлларидан қайтмай) шукр қилгувчи бандаларини муносиб мукофотлайди." (Оли Имрон сураси, 144-оят).
Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳақиқатан Дорул-бақога риҳлат қилган кунлари бу дарс ўзининг ижобий таъсирини кўрсатди, яъни, ўша Уҳудца тарқатилган гап мусулмонларни ҳақиқатан уйғотиб кўйган эди. Шунинг учун улар Расулуллоҳ соллоллоху алайҳи ва саллам билан маҳзун ҳолда видолашдилар, сўнг у зот қолдириб кетган даъват омонати, Оллоҳ Йўлида жиҳод қилиш омонатини маҳкам тутдилар. Натижада бақувват иймон, мустаҳкам ақида ва Оллоҳ таолога кучли таваккал қилиш билан ана шу омонатни адо қилдилар.
Тўққизинчидан, Бухорийнинг ривоятларидан билдикки, Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам шаҳидларни қонлари билан ва жаноза намози ўқилмасдан дафн қилишни буюрдилар. Уламолар мана шундан далил олиб, жиҳод майдонида шаҳид бўлганларни ювилмайди ҳам, уларга намоз ҳам ўқилмайди деб хукм чиқарганлар.
Ўнинчидан, Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари билан бирга Мадинага қайтибоқ яна иккинчи марта мушриклар ортидан бориш учун йўлга чиқишга буюришлари ҳақида фикр юритадиган бўлсак, бизга Уҳуд жангининг дарси тўла равшан бўлади. Яна унинг ҳам салбий, |дм ижобий натижалари ошкор бўлиб, ғалаба фақат ' абр билан, бошлиққа. итоат қилиш билан, диний мақсадни кўзда тутиш билангина бўлишига шубҳа билдиришта ўрин қолдирмайдиган бир ҳақиқат аён бўлади.
Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам лушман ортидан иккинчи бор таъқиб қилиб чиқиш буйруғини беришлари биланоқ кеча жангда қатнашган кишилар жароҳат олган, боши ёрилган, қўли кесилган, оёғи шикастланган бўлишларига қарамасдан дарҳол жамландилар. Улардан биронтаси ҳали уйига кириб дам олишга, ўзининг ҳолати, жисмига қарашга улгурмаган эди. Аммо уларнинг барчаси Расулллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ортидан ғалаба шукуҳи билан, байрамона кайфиятда турган мушриклар томон йўлга чиқдилар. Бу сафар энди улар орасида ўлжа ёки дунё истагидаги киши йўқ эди. Улар фақат ғалаба қилиш, Оллоҳ Йўлида шаҳид бўлиш мақсадида эдилар. Иўлда кетаётиб ҳали тўхтамаган қонларини, ҳали тузалмаган жойларини ислоҳ қилиб кетардилар.
Бунинг натижаси нима бўлди?
Мушрикларнинг қалбларига тўсатдан қўрқув тушди ва узокдан кузатиб турган ўз одамларининг хабари бўйича: Муҳаммад билан унинг саҳобалари бу гал сизларга ўлимни олиб келяптилар, деган тасаввурга эга бўлдилар ва Мадинага яна ҳужум қилиш тараддуди билан турган ҳолатларига
қарамасдан тезлик билан ортларига - Макк.иа жўнаб қолдилар.
Мана пгу қўрқув мушрикларнинг қалбига қандай кирди?
Ахир у мушриклар мусулмонларнинг шавкатини синдириб, бир неча соатгина олдин қиличларини қўйгандилар. Бунинг барчаси мана шу жангни ҳар томонлама мусулмонларга етук дарс қилиб қўйган Оллоҳ таолонинг Илоҳий иродасига бориб тақалади. Мана шу Уҳуд дарслигини тамомловчи хотима сифатида Оллоҳ таолонинг ушбу Сўзлари нозил бўлди: Улар Оллоҳ томонидан бўлган неъмат ва фазлу карам ҳақида ҳамда ўзларига жароҳат — мусибат етганидан кейин ҳам Оллоҳ ва Пайғамбарга бўйинсуиган мўминларнинг ажри — мукофотини Оллоҳ зое қилмаслиги ҳақида хушхабар берадилар. Уларнинг орасидаги чиройли итоат қилган ва Оллохдан қўрққан зотлар учун улуғ ажр — мукофот бордир. Ундай зотларга айрим кимсалар: "(Курайш) одамлари сизларга қарши (саноқсиз лашкар) тўплаган; бас, улардан қўрқингиз!", деганларида, (бу гап) уларнинг иймонларини зиёда қилди ва: "Бизга Ёлғиз Оллоҳнинг Ўзи кифоя. У Зот энг яхши ишончли Вакилдир!", дедилар. Бас, (у юришдан) бирон нохушлик етмай Оллоҳнинг неъмат ва фазли билан қайтдилар. Улар Оллоҳнинг ризолигини истадилар. Оллоҳ эса улуғ фазлу марҳамат Соҳибидир.
И з о ҳ: Юқоридаги оятларда мусулмонларнинг Уҳуд жангидан кейинги аҳволи баён қилинди. Мушриклар Ухудда мусулмонлар устидан ғалаба
қилиб, уйларига қайтгач, йўлда: "Нега уларни бутунлай қириб ташламадик?", деб надомат қилдилар. Бу гап Расулуллоҳ алайҳис-саломга етиб кслганида, у зот мушрикларнинг дилига қўрқув солиш ва уларга ўзларини ҳали куч-қувватга эга •жанликларини кўрсатиб қўйиш учун мусулмонларни уларнинг ортидан юришга чақирадилар. Мусулмонлар Уҳуд жангида кўп талофот ва жароҳатлар олганларига қарамай, Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг даъватларига "Лаббай!", деб жавоб бердилар ва баъзи бир "шайтон"ларнинг "Қурайшлик мушрикларнинг сон-саноқсиз лашкари бор", деган васвасалари ҳам уларни қўрқита олмади, балки иймонларини зиёда қилди, холос. Улар Пайғамбар алайҳис-салом билан бирга мушрикларнинг ортидан бориб Ҳамро ал-Асад деган жойда уларга етиб олдилар. Шунда Оллоҳ таоло мушрикларнинг дилларига бир қўрқув солди ва улар мусулмонларга қарши жанг қилишга журъат қила олмадилар -мусулмонлар эсон-омон Мадинага қайтиб келдилар.
(Оли Иморон сураси 172-174-оятлар).
Шайх Рамазон Бутийнинг
Сийратини англаш китобидан
Зиёуддин Мансур таржимаси