loader
Foto

Олимлар томонидан олиб борилган тадқиқот Ал-Бухорийнинг ер ҳақидаги ҳадисини тасдиқлайди

Ер ибодат жойи ва покланиш воситасидир.

Амр ибн Шуайб отасидан, отаси бобосидан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Мен учун ер юзи намозгоҳ ва покловчи қилинди. Қаерда намоз вақти кирса ва сув топилмаса тупроқ билан таяммум қилиб намоз ўқийвераман” (Имом Аҳмад ривояти).

Яқинда ўтказилган тадқиқотда олимлар тупроқда бактерияларнинг энг қийин турларини тозалаш ва йўқ қилишга қодир антибиотиклар борлигини аниқладилар, бу эса ўз навбатида ер дезинфекцияловчи эканлигини исботлайди.

Ушбу тадқиқот доирасида олимлар ердан фойдаланиб, даволаш қийин бўлган турдаги бактерияларни йўқ қилишга қодир воситани яратишга ҳаракат қилишди. Лаборатория шароитида ўтказилган узоқ синовлардан сўнг, улар ер 24 соат ичида бутун бактериялар оиласини йўқ қилишга қодир эканлигини, шунингдек, бу бактериялар оиласи ер фойдаланилмаган синовларда 45 баравар кўпайганлигини аниқладилар.

Натижада, олимлар ерда антибиотиклар борлигини аниқладилар, уларсиз сайёрамизда инсон танасига кириб, ўлимга олиб келиши мумкин бўлган вируслар ва бактериялар туфайли ҳаёт мавжуд бўлмайди. Бироқ, Худо ўз инояти билан ҳаётимизнинг давомини таъминлаш учун табиатда покланиш хусусиятини ўрнатди. Биз бу фойда учун фақат Парвардигорга раҳмат айтишимиз керак.

Абу Муслим тайёрлади