loader
Foto

Муҳаммад сураси 7-11 оятлар

7.Эй иймон келтирганлар, агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, У ҳам сизларга ёрдам беради ва қадамларингизни собит қилади.

Аллох таоло иймон келтирган бандаларига хитоб қилиб айтяпти-ки, агар Аллоҳга ёрдам берсангизлар, У хам сизларга Уз ёрдамини беради ва босган каҳамларингизни мустаҳкам қилади. “Аллоҳга ёрдам бериш” эса Унинг амрларига итоат қилиш, Унинг динига хизмат қилиш ва бу диннинг бутун дунёга ёйилиши йулида ҳаракат қилиш, илоҳий оятларга кура ҳаёт кечириш, Унинг Китобига амал қилиш, Аллоҳнинг Пайгамбарига эргашиш билан булади. Демак, Аллоҳга ёрдам бериш Аллоҳнинг динига хизмат қилиш, Аллоҳнинг амрларига буйсунишни билдиради. Мусулмонлар Аллоҳга ёрдам берган пайтларида, улар оз, кучсиз булишларига дарамай, Аллоҳ ҳам уларга ёрдам бериб, мусулмонларнинг қулини баланд қилган ва қадамларини собит айлаган. Бу ҳолат оз сонли мусулмонларнинг узларидан бир неча баробар куп душман устидан ғолиб чиқишган Бадр ва бошқа ғазотлар мисолида яаққол куринади.

8. Куфр келтирганларга эса ҳалокат булади ва амалларини зое қилади.

Яъни,Узига итоат ва ихлос билан хизмат қилган мумин бандаларига ёрдам берган Аллоҳ таоло ваҳийларига куфр келтирган кимсаларга кўмак бериш у ёқда турсин, уларни ҳалокат чодғига отади ва дунёда қилган барча амалларини зое, бекор қилади. Охиратда уларга ҳеч қандай раҳм-шафқат қилмайди, қилган амалларининг заррача фойдаси булмайди, иймонсизликлари туфайли яхшиликлари ҳам инобатга олинмайди.

9.Бу уларнинг Аллох нозил қилган нарсани ёктирмаганлари учундир. Шу боис У амалларини бекор қилади.

Аллох таоло оятларига куфр келтирган кимсаларнинг амалларини нега зое қилиб, узларини халокатга отмокда? Чунки уларни хидоятга бошлаш учун Аллох, таоло Уз хузуридан Куръони каримни нозил қилиб, Пайгамбарини хак, йулга даъват килиш вазифаси билан юборган эди. Аммо нобакор кимсалар Аллох, нозил хилган Куръонни ёқтиришмади, унинг оятларини инкор этиб, ёлгонга чиқаришди, хаётларини илохий таълимотлар асосида олиб боришмади. Шу тарифа бу бадбахт кимсалар Аллох, нозил хилган Куръонни, шариатни, илохий таълимотларни ва динни ёкдирмаганлари  учун барча амаллари хавога учиб кетади. Ояти каримадаги «ахба-та» сузи аслида хазм булмайдиган озукаларни хаддан ташқари куп еб куйиб, корни шишиб-ёрилиб улган хайвонга нисбатан ишлатилади. Куфр келтирганлар хам худди ана шу хайвонлар озуқа деб зарарли нарсаларни еганига ўҳшаб, иймонсиз холда фойдали иш қиляпман деб уйлаганларнинг барча амаллари хабата булиб, узлари халок булиб кетишади.

10.Улар Ер юзида юриб, узларидан олдин утганларнинг оқибати қандай булганини куришмайдими? Аллох уларни тамоман яксон қилди-ку! Кофирларга хам шунга ухшаши булади.

иймонсизлик, зулм ва ёвузликнинг охири ута аянчли ва хатарлидир. Шунинг учун хам Аллох таоло ушбу оятида мушрикларни утмишдошлари бошига тушган ходисалар хақида фикр юритишга, улардан ибрат олишга чақирмохда. Хақиқатан, олдин утган умматлар ва халқлар қолдирган изларни, улар яшаган жойларини курганда хар бир инсон узича уйлаб куриши керак: улар ким эди, нега тамоман қирилиб, Ер юзидан йуқ булиб кетди, қайси қилмиши учун Аллох уларни бундай жазолади, улар шунчалар қувватга эга булса хам, нега халокатга учраб кетишди, уларнинг олдида бизлар ким булибмиз... ва ҳоказо. Аллоҳнинг ваҳийларини инкор қилган, пайгамбарларини ёлгончига чиқарганларнинг оқибати нима билан тугаганини билиш учун Ер юзини айланиб куринглар, улар яшаган обод шаҳар-қишлоқларни, улар курган муҳташам қасрларни Аллоҳ таоло бир лаҳзада кунфаякун қилиб ташлаганига узларингиз гувоҳ булинглар. Ибрат олиш учун улардан фақат хабардор булишнинг узи етарли эмас. Бу каби фалокатларнинг моддий натижаларини куриш учун Ер юзида саёхатлар қилиш, улар ҳақида фикр-мулоҳаза юритиш кераклиги уқтирилади. Албатта, шайтоний хатти-харакатларда булганлар бошига албатта ёмон оқибат келади, бу узгармас илоҳий қонундир.

11. Бу, Аллоҳ албатта иймон келтирганларнинг дуст-ҳомийи эканидан ва кофирларга ҳеч қандай ҳомий йуқлигидандир.

Хақиқатан, Аллоҳ таоло иймон келтирган мумин бандаларининг энг яқин мавлосидир, яъни дусти, ҳомийси, мададкоридир. У Зот кофир ва мушрик кимсаларга асло ёрдам дам бермайди, уларга дуст дам булмайди. Бунга кофир Фиръавн ва унинг иймонли хотини Осиёни мисол қилиб келтириш мумкин. Аёлга золим эр Фиръавннинг зулми кучайиб кетганида у Парвардигорига кофир қавмнинг зулмидан қутқаришни сураб, илтижо қилди. Кофирлар аёлни азоблашаётганида унинг дуоси ижобат қилинди: унинг учун жаннатда қурилаётган қасрлар курсатиб қуйилганида аёлнинг табассум қилганига гувоҳ булиб турган Фиръавн ва унинг аъёнлари ҳайрон қолишди. Аъёнларининг ҳайратга тушганини курган Фиръавн ғазабланиб: “Унинг жиннилигига ажабланяпсизларми? Мен уни азоблаяпману у эса куляпти”, деб қичкирди. Фиръавн хотинини улдиришга буюрди. Кофирлар унинг устига улкан тошни қулатишганида иймонли аёлнинг покиза руҳи аллақачон жаннат сари олиб кетилган эди. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Пайгамбаримиз бир куни ерга туртта чизиқ чиздилар ва “Бунинг нималигини биласизларми?” деб сурадилар. “Аллоҳ ва Унинг Расули билади”, дейишди саҳобалар. Пайгамбаримиз: “Булар жаннатнинг энг афзал аёллари Хадича бинти Хувайлид, Фотима бинти Мудаммад, Марям бинти Имрон, Фиръавннинг ҳотини Осиё бинти Мазоҳимдир”, деб жавоб бердилар” (Аҳмад ривояти).

Шайх Усмонхон Алимовнинг

Тафсири ирфон китобидан