Аллох таоло фазл айлаб, хоҳлаган бандасини ҳидоятга, тўғри йўлга бошлайди, адолат айлаб, хоҳлагани бандасини адаштиради.
Аллоҳ таолонинг адаштириши (излоли) хизлонидир. Аллох таоло Узи рози буладиган нарсаларга бандасини муваффак, «қилмаслиги хизлонидир. Бу (хизлон) Унинг адолатидир. Бетавфиқни гуноҳи учун азоблаш ҳам адолатдир.
Шарҳ: Аллох таолонинг ҳидояти тавфиқидир, яъни имонга ва солиҳ амалларга муваффаҳ қилишидир. Аллох таоло куфр ва исён йулини тутган бандаларини Узи рози буладиган амалларга муваффак килмайди.Аллох, таоло бундай мархамат этади:
“Аллоҳ кимни ҳидоятга йуллашни ирода этса, унинг кукси (қалби)ни Ислом учун (кенг) очиб кўяди. Кимни адаштиришни ирода этса, куксини гуё осмонга кутарилиб кетаётгандек, тор ва сиқик, қилиб кўяди. Шундай қилиб, Аллох, имон келтирмайдиганларга (лойик,) жазони раво кургай” (Анъам сураси, 125-оят).
Яъни, Аллоҳ таоло кимнинг хидоят йулида булишини истаса, қалбини тавхид учун кенг қилиб куяди ва нурлантиради. Бунинг аломати хаётликда (улмасдан олдин) охират учу ҳозирланиш, гунохлардан узок, булишдир.
Мулла Али Қорининг
Ал-Фикх ул-акбар китобидан
Йулдош Эшбек таржимаси