loader
Foto

Дарвинизмнинг илмий инқирози

Эволюция назариясининг илдизлари узоқ ўтмишга, Қадимги Юнонистон даврларига бориб тақалса-да, мазкур ғоялар 19-аср ўрталарига келибгина кенг ёйилди. 1859 йилда инглиз ҳаваскор табиатшуноси Чарльз Дарвин томонидан эълон қилинган “Табиий танланиш йўли билан турларнинг пайдо бўлиши” китоби бу ғояларни жаҳон илмий майдонига кўтариб чиқди. Дарвин жонли организмларнинг ҳар хил турлари Мутлақ Яратувчи томонидан мукаммал ҳолда яратилганига қарши чиқади ва барча турлар биргина аждод турдан пайдо бўлган ва вақт ўтган сайин кўплаб катта-кичик ўзгаришларга учраган, дея исботлашга уринади

Дарвин назарияси ҳеч қандай аниқ илмий далилларга асосланмаган, ўзининг эътироф этишича, мантиқий фикрлаш меваси эди, холос. Бундан ташқари Дарвин “Назариянинг қийинчиликлари” деб номланган энг катта бобида унинг назарияси муҳим масалаларни очиб беришда кўплаб қийинчиликларга ва тушунтириб бўлмайдиган далилларга тўқнашаётганини айтади. Дарвин ривожланаётган фан унинг назарияси олдидаги қийинчиликларни енгиб ўтишига, янги илмий кашфиётлар унинг назариясини янада мукаммалроқ тушунтира олишига умид билдиради. Китобида бот-бот шу фикрга қайтади. Бироқ ривожланаётган фан Дарвиннинг кутганига қарши ўлароқ, бирин-кетин унинг ғояларини чиппакка чиқара бошлади. Мана, дарвинизм ғоясини тўла-тўкис инқирозини ифодаловчи учта асосий масала:

1. Назария қандай қилиб Ерда биринчи тирик тўқима пайдо бўлганини мантиқан тушунтириб бера олмайди.

2. Назария томонидан илгари сурилган “эволюция механизмлари” амалиётда ҳеч бир илмий тасдиғини топмади ва уларнинг эволюцион таъсирини исботловчи биронта кашфиёт қилинмади.

3. Қазилма қолдиқлар дарвинчилар томонидан илгари сурилган Ердаги ҳаёт эволюцияси сценарийсини тўлалигича инкор этувчи бутунлай бошқа манзарани кўз олдимизда намоён қилади.