loader
Foto

Зикр мажлислари ҳалол-ҳаром (ўрганиладиган) мажлислардир

Ато Хуросоний роҳимаҳуллоҳ: “Зикр мажлислари ҳалол-ҳаром мажлисларидир. Қандай қилиб сотиб олишинг, сотишинг, намоз ўқишинг, рўза тутишинг, никоҳланишинг, талоқ, қилишинг, ҳаж қилишинг ва бошқа шунга ўхшаш нарсалар (урганиладиган мажлислардир)”, деган. Абу Бакр Саввор Адавий бир ҳалқада биргаликда илм ўрганиб ўтирар эдилар. Улар билан бирга бўлган ёш йигит: “Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ”, деб айтинглар”, деди. Шунда Абу Саввор ғазабланиб: “Ҳолингга вой булсин, у ҳолда биз нима нарса (усти)дамиз”, деди”. Буни Имом Аҳмад “Зухд” китобида ривоят қилган.

Имом Доримий “Сунан” асарида обид зотлардан ва тобеинлардан булган Ваҳб ибн Мунаббиҳ роҳимахуллоҳнинг ушбу сузини ривоят қилган: “Илм баҳс-мунозара қилинадиган битта мажлиснинг қадри мен учун намоздан яхшироқдир. Ўлардан бири (ушбу илм мажлисида) бир сузни эшитиб, у билан бир йил ёки бутун умри давомида манфаатланиши мумкин”.

Ҳофиз Ибн Абдулбарр роҳимахуллоҳ; “Жомиъ баён ал-илм ва фазлиҳи” китобида Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг куйидаги сузларини ривоят қилган: “Ўқиш-ўрганиш намоздир”

Илм мажлислари - зикр мажлислари

Зикр мажлисларидан яна бири Қуръони карим тафсири зикр қилинадиган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатлари ривоят қилинадиган ва диндаги фиқҳ ўргатиладиган илм мажлисларидир. Ушбу илм мажлислари тасбеҳ, таҳмид ва такбир билан буладиган зикр мажлисларидан афзалдир. Чунки илм мажлислари фарзи айн ёки фарзи кифоя амал доирасида булади. Зикрнинг узи эса аник, ихтиёрий ишдир.

Бундан назарда тутилган нарса шуки, зикр мажлислари тасбех,, такбир, тамҳид ва бошқа нарсалар каби Аллоҳ таоло исми зикр қилинадиган мажлисларга хосланиб қолмаган. Балки унда Аллоҳ таолонинг буйрук, ва қайтариқлари, ҳалол, ҳаром қилган нарсалари, У яхши курадиган ва рози буладиган нарсалар ҳам зикр қилинади. Бурини ривоят қилган: “Ўқиш-урганиш намоздир”.зикр (илм мажлислари) бошқасидан манфаатли булиши мумкин. Чунки ҳар бир мусулмонга узи боғлик, бўлган нарсада ҳалол-ҳаромни билиш вожибдир.

Аллоҳ таолони тил билан зикр қилишнинг ак-сари ихтиёрий булади. У фарз намозларидаги зикр каби вожиб булиши мумкин. Лекин Аллоҳ таоло буюрган ишлар, У Зот яхши кўрган, рози булган ва У Зот ёмон курган нарсаларни билиш ундан бир нарсага эҳтиёжи тушган ҳар бир ин-сонга вожибдир. Шунинг учун ҳадиси шарифда: “Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон учун фарз-дир”, дейилган.

Аллоҳ, Расули ва мўминлар учун насиҳатга кучингни сарфла. Иишнгда Аллоҳдан курцадиганлар билан маслаҳат қил. Аллоҳ азза ва жалла шундай марҳамат қилган:

“Бандалари орасида Аллоҳдан уламоларгина қурқарлар” (Фотир сураси, 28-оят).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дин насиҳатдир”(Бу ҳадисни Имом Муслим “Саҳиҳ” тупламида Тамим Дорий розияллоҳу анҳудан келтирган.), деганлар.

Ҳорис Муҳосибийнинг

"Рисолатул Мустаршидийн"китобидан

Зуфаржон Шосалимов таржимаси