Пойтахт Анқарада террор ҳужуми қайд этилди.
Бугун эрталаб пойтахт Анқарада террор ҳужуми қайд этилди.
Ички Ишлар вазири Али Ерликая, Миллий Политсия идораси эшиги олдига енгил автомобил орқали келган 2 нафар террористнинг бомбали ҳужум уюштирганини маълум қилди.
Воқеада, 2 нафар политсия ходимининг енгил тан жароҳати олганини ифода этган Ерликая:
“Террористлардан бири ўзини портлатиб юборди, иккинчиси эса таъсирсиз ҳолга келтирилди”. – деган ифодаларга ўрин берди.