Ҳасан роҳматуллоҳи алайҳ «Вақт ҳаётдир» мақоласида қуйидагиларни ёзган: «Айтиладики, вақт олтиндир! Бу борлиқни моддий қийматлар билан қиёс қиладиганлар учун туғри, аммо бундан ҳам узоқни курадиганлар учун вақт ҳаёт демакдир».
Эй инсон, сенинг бу борлиқдаги ҳаётинг вафот этиш ва туғилиш орасида ўтказган вақтдан бошқа нарсами? Олтин қўлдан кетиши, тугаши мумкин. Лекин сен йуқотганингдан бир неча баробар купроғини топишинг ҳам мумкин. Аммо кетган вақтни, ўтган замонни қайтара олмайсан, ортга ҳам сура олмайсан! Шундай экан, вақт олтиндан ҳам, олмосдан ҳам ва бошқа барча жавоҳирлар-дан ҳам қиммат туради. Чунки у ҳаётдир.
Муваффақият қозониш фақатгина бирор-бир маконга ҳам, бирор-бир шароитга ҳам боғлаб қуйилган эмас. Лекин у худди ушандай муносиб лаҳзага боғлиқ. Олдингилар хом фикрдан ҳам, кейин келган фикрдан ҳам эҳтиёт булганлар. Зеро муваффақият қозониш амал муносиб лаҳзаларида адо этишдир.
«Кеча ва кундуз (микдори)ни Аллоҳ белгилар» (Муззаммил сураси, 20-оят).
Шунинг учун ҳам энг катта зиёну зарар кўрадиган инсонлар анави ғофиллардир!
«Жаҳаннам учун жинлар ва инсонларнинг купчилигини яратганмиз. Уларда калблар бор, (лекин) улар билан «англамайдилар». Уларда кузлар бор, (лекин) улар билан «курмайдилар». Уларда кулоклар бор, (лекин) улар билан «эшитмайдилар». Ана ўшалар хайвонлар кабидирлар. Балки, улар (янада) адашган-роқдирлар. Айнан ўшалар ғофиллардир» (Аъроф сураси, 179-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қим-матли вақтнинг кадрини энг гузал суратда тас-вирлаб берганлар:
«Тонги отган бирор кун йуқки, шундай ни-до қилмаса: «Эй одам боласи, мен янги кунман, амалингга шоҳидман, мендан фойдаланиб қол, мен қиёмат кунигача асло кайтмайман»
(Муаллиф ушбу лафзни топа олмаганини айтган. Шунга яқин маънодаги лафзлар хақида қуйидагиларни баён қилган: Суютийнинг «Жамъул мавомиъ»сида «Куёши чиккан бирор кун йуқки, шундай нидо қилмаса: «Кимки менда бирор яхшиликни килишга қодир булса, уни килиб қолсин. Мен қиёмат кунигача сизларга кайта келмайман...» маъносидаги лафз келган. Бу лафзни Байхақий «Шуъабул иймон»да Усмон ибн Мухаммад ибн Мугийра Ахнасдан мурсал холатда ривоят қилган. Дайламий Саъийд ибн Мусаййабдан, у эса Ибн Аббос розияллоху анхудан ривоят қилган).
Шундай экан, борликда вақтдан кура қимматлирок, нарса йук,. Вақт эса хайру баракаларга эришиш, муваффак,иятлар қозониш ва бахт-саодатга интилиш мавридларида тафовутли булади. Бир соат бошка бир соатдан баракали булади. Бир кун Аллоҳ хузурида бошка бир кундан афзалдир. Бир ой бошка бир ойдан эхтиромлидир:
У насибадир, ҳатто афзал бўлди кўз ҳам
ён кўздан Ҳатто афзал бўлар кун ўзга кундан.
Дархақиқат, Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам хадисларида вақтни кадрлашга ва ундан фойдаланишга эътиборимизни тортганлар. Куйидаги сузларида бунга ишора бор:«Мумин икки хавотир орасида булади: тез утиб кетган кеча ва ҳали келмаган эрта орасида, кечада Аллоҳ таолонинг нима қилганини (яъни ундан амалларини кабул этган ё этмаганини) билмайди, эртага Аллоҳ таолонинг нима хукм қилишини билмайди»(Муаллиф ушбу хадис хакида Ҳофиз Ирокийнинг «Тахрийжу ихё»даги сузларини келтирган: «Бу хадисни Байхақий «Шуъабул иймон»да Хасан Басрийдан, у Набий соллаллоху алайхи васалламнинг сахобаларидан булган бир кишидан ривоят қилган. Бунда узилиш бор». Ушбу хадис заиф хисобланади)
Шунга кура банда узи учун узидан фойдаланиб қолсин, охирати учун дунёсидан фойдаланиб қолсин, каришидан олдин ёшлигидан фойдаланиб қолсин, улимидан олдин хаётидан фойдаланиб қолсин!
Шундай экан, эй азиз дустим, вақтни ғанимат бил. Вақт қилич кабидир. Етар! Булди, энди кейинга қолдиришни ташла, ундан кура зарарлироқ нарса йук,. Аллоҳ таолодан мақбул амал ва фазилатли вақтта эришиш учун тавфик, беришини сурагин.
Хурматли укувчи, Аллоҳ таоло бизни ҳам, сизларни ҳам вақтга риоя қилишга ва уни солиҳ амаллару фойдали илмлар билан тулдиришга муваффак, қилсин. Барчамизни замон ва хаётнинг кадрига етадиганлардан қилсин. Зеро, омонат умрнинг кадрига етадиган зотлар узларини ҳам, миллатларини ҳам, юртларини ҳам манфаатлардан махрум қилмайдилар. Ана ушалар туғриликда юрувчилардир.
Муаллиф ушбу асарни бундай якунлаганлар: Ожиз банда Абдулфаттоҳ Абу Ғудда айтади: ки-тобнинг ушбу бешинчи нашрини ҳижрий 1409 йилнинг робиъул аввал ойида куриб тузатиб чиқдим. Ундан манфаат олганларнинг хайрли дуоларидан умидворман. Оламлар Робби Аллоҳга ҳамдлар булсин.
Абдулфаттоҳ Абу Ғудданинг
Уламолар наздида вақтнинг қадри китобидан