loader
Foto

Фожирни ҳазир бўлиш учун ундаги нарса ила зикр қилиш ҳақида

Баҳз ибн Ҳакимдан, отасидан, бобосидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Одамлар билиб қолишлари учун фожирни зикр қилишдан тортинасизларми?! Уни ўзидаги нарса ила зикр қилинглар, токи одамлар ундан ҳазир бўлсинлар».(Табароний, Байҳақий, Ҳоким, Хатиб, Ибн Абу Дунё ва бошқалар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилган.)

Абу Абдуллоҳ деди: Фожир чегарани бузадиган шахсдир. Ислом Аллоҳ таоло унинг аҳли атрофига тортиб қўйган қўрғонга ўхшайди. Улар қўрғоннинг чегараларидан ташқарига чиқмайдилар. Улардан бири қўрғондан ташқарига чиқиш учун деворни тешса, фожирлик қилган бўлади. Фожир деганда муваҳҳид фожирни эътиборга оламиз, кофирни эмас. Зотан, мушрикнинг бу борада ҳурмати йўқ.Унинг зикрида тортиниш йўқ. Тавҳиднинг ҳурматидан мусулмонни зикр қилишдан ўзини тортадилар. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сатрга ундар эдилар ва: «Ким мусулмонни сатр қилса, Аллоҳ таоло уни сатр қилади. Ким ўз биродарининг сатрини йиртса, Аллоҳ таоло унинг сатрини йиртади», дер эдилар. Шунинг учун бу ишдан ҳайбатланадилар ва ўзларини тиядилар.

Шунинг учун ҳам у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам «Фожирни зикр қилишдан тортинасизларми?» дедилар.

Бунинг маъноси, агар унга фожирлик ғолиб бўлса, уни очиқ қилса ва ўз сатрини йиртса дегандир. Қачон унинг сатри қолмаса, уни сатр қилиш ва ишини беркитиш амри маҳол бўлиб қолади. Унинг ишини беркитишда хиёнат бордир. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, одамлар уни билишлари учун дедилар. Сўнгра фожирни зикр қилишнинг манфаатини баён қилиб, «Токи одамлар ундан ҳазир бўлсинлар», дедилар. Албатта, ушбу зикр қилиш ом-мага насиҳат қилиш мустаҳаб саналган шахс учундир. Ўшанда мусулмон мазкур фожир қилган ишга қоқилмайди. Аммо фожирни ким ундан аччиғини қондириш ёки ўзи учун ўч олиш маъносида зикр қилса, у ушбу ҳадис кўрсатмасидан чиққан бўлади.

Ҳаким Термизийнинг

"Нодир асллар"китобидан