loader
Foto

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшиликка йўйишни ёқтирардилар

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон менга элчи юборадиган бўлсангиз, гўзал юзли ва гўзал исмли қилинглар», дедилар».(Абу Довуд, Таёлисий, Баззор, Дайламий, Табароний, Ибн Нажжор ва бошқалар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилган.)

Абу Абдуллоҳ деди: Бу яхшиликка йўйиш йўлидир. Бундай бўлиши ҳушёрлик ва огоҳлик аҳллари барча нарсаларни Аллоҳ таолодан деб биладилар. Қачон юзи гўзал, исми гўзал одам келса, яхшиликка йўядилар. Бу эса Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумондан иборатдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшиликка йўяр ва шумланмас эдилар. Зотан, яхшиликка йўйиш Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумонда бўлишдир. Яхшиликка йўйиш фаросат, илҳом ва ҳикматга ўхшаб хос қавмларда бўлади, кўринган ҳар кимда ҳам бўлавермайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан, «яхшиликка йўйиш, юборилган нарсадир», деганлари ривоят қилинган.Кимга яхшиликка йўйишдан насиба берилган бўл-са, худди фаросат берилган кимсага ундан насиба бўл-ганига ўхшаб, ундан манфаат олади. Кимга берилма-ган бўлса, унга насиба бўлмайди. Яхшиликка йўйиш арконларга яқиндир. Насиба ҳам унга ўхшашдир.

Қурайш Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага юзланганларида ким у зотни тутиб уларга келтирса, юзта туя беришни ваъда қилганди. Бурайда ўз аҳли байти Бани Саҳмдан етмиш отлиқ билан йўлга чикди ва Аллоҳнинг набийсига йўликди. Шунда Набиюллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:

-Сен кимсан?- дедилар.

-Мен Бурайдаман,- деди. У зот Абу Бакр розияллоҳу анҳуга бурилиб караб:

-Эй Абу Бакр, ишимиз совуди ва салоҳиятли бўлди, - дедилар. Сўнгра:

-Кимдансан?- дедилар.

-Асламданман,- деди. У зот Абу Бакрга:

-Саломат бўлдик,- дедилар ва:

-Кейин кимдансан?- дедилар.

-Бани Саҳмданман,- деди.

-Саҳминг (улушинг) чиқди,- дедилар.

Бас, Бурайда Исломга кирди. У билан бўлганларни барчаси ҳам Исломга кирдилар.

Эртаси бўлганда Бурайда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга, Мадинага фақатгина байроқ билан киринг деди. Салласини ечиб, найзанинг учига боғлади. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига тушиб юриб кетди. Бас, у: - Эй Аллоҳнинг набийси, меникига тушасизми? - деди.

-Туям буюрилгандир,- дедилар.

Туя юриб бориб Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳунинг эшиги олдида тўхтади ва чўкди. Бас, Бурайда: «Бану Саҳмни мажбурланишсиз, ўз ихтиёри билан Исломга киритган Аллоҳга ҳамд бўл син», деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қилинган ривоятда у зот демишлар: «Аллоҳ таоло айтади: «Бандам Мен ҳақимда қандай гумонда бўлса, шундайман. Мен ҳақимда истаган гумонини қилсин. Қачон гумонини яхши килса, унга орзуси ва гумонича вафо қилинур».

Шумланиш эса, Аллоҳ таоло ҳақида ёмон гумон қилиш ва У Зотнинг қазосидан қочишдир. Уқубат эса ҳаялламас. Ўлатдан қочган тўдани У Зот қандай ўлдирганига назар солмайсанми?!

Аллоҳ таоло демиш:«Диёрларидан ўлимдан қочиб чиққан мингларча кишиларни билмадингми?! Бас, Аллоҳ уларга: «Ўлингиз», деди. Сўнгра уларни тирилтирди».(Бақара сураси, 243-оят.)

Абу Рофеъдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига миктал хурмо баргидан тўқилган сават билан бордим. Саватда пиширилган қўй гўшти бор эди. Шунда у зот: «Эй Абу Рофеъ, ниманг бор?» дедилар. Сўнгра: «Менга қўлни бер», дедилар. Уни бердим. Едиларда, яна: «Менга қўлни бер», дедилар. Уни бердим. Едиларда, яна: «Менга қўлни бер», дедилар. Мен: «Қўйни иккитадан кўп қўли ҳам бўладими?» дедим. У зот: «Агар сукут қилганингда, албатта, уни топардинг», дедилар».

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР