BBC Swahili янгиликлар агентлиги ахборотларига кўра, ушбу масалани кўриб чиқиш 2016 йил уч нафар ота-она Кениянинг Исиоло туманида жойлашган, уларнинг қизларини ҳижобни ечишдан бош тортгани учун мактабдан ҳайдаган методистлар черкови раҳбарлиги остида бўлган мактабни судга бергандан кейин бошланди.
Ушбу ҳодисадан сўнг, Кения апелляция суди мактаб муассасаларида ҳижоб кийишни таъминлади, аммо черковлар Олий судга шикоят қилишди, шундан кейин мактабларда кийим кийиш қоидаларини мустақил ҳал этиш ҳақида қарор қабул қилинди.
Олий суд қарори ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда, айримлар суднинг қарорини қўллаб-қувватласа, бошқалар Кения таълим вазирлиги масалани тартибга солишга аралашишини талаб қилмоқда.