loader
Foto

Шиа муллаларига қарши чиққан эронлик Наргиз Муҳаммадий 2023-йилги тинчлик бўйича Нобел мукофотини оладиган бўлди

6 октябрь, жума куни Ослода Нобел қўмитаси 2023-йилги тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндорини эълон қилди.

Мукофот Наргис Муҳаммадийга (Эрон) “Эронда аёлларга жабр-зулм қилишга қарши кураши ҳамда инсон ҳуқуқлари ва барча учун эркинликни тарғиб қилишдаги кураши” учун берилди.

9 октябрь куни Швеция Миллий банкининг иқтисод фанлари бўйича Альфред Нобел хотирасига бериладиган мукофоти (норасмий равишда иқтисод бўйича Нобел мукофоти деб аталади) лауреати номи эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндорлари Алесь Беляцкий (Беларус, "Весна" инсон ҳуқуқлари маркази), "Memorial" инсон ҳуқуқлари ташкилоти (Россия) ва "Фуқаролик эркинликлари маркази" (Украина) ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти бўлган эди.

2023 йил учун Нобел мукофоти совриндорлари

Тиббиёт ва физиология соҳасида Каталин Карико (Венгрия) ва Дрю Вайсман (АҚШ). Нуклеин кислоталарининг асосларини модификация қилиш соҳасидаги ихтиролар учун, бу COVID-19 га қарши самарали мРНК-вакциналар ишлаб чиқишга имкон берди.

Физика соҳасида. Пьер Агостини (АҚШ), Ференц Краузу (Венгрия) ва Анн Л’Юилье (Франция). Моддадаги электронларнинг динамикасини ўрганиш учун ёруғликнинг аттосекундли импулсларини ҳосил қилувчи экспериментал усуллар учун.

Кимё соҳасида. Мунги Бавенди (Тунис, Франция, АҚШ), Луиc Брюс (АҚШ) ва Алексей Екимов (Россия, АҚШ) “квант нуқталарини кашф қилиш ва синтез қилиш учун”.

Тинчлик мукофоти. Наргис Муҳаммадий (Эрон) “Эронда аёлларга жабр-зулм қилишга қарши кураши ҳамда инсон ҳуқуқлари ва барча учун эркинликни тарғиб қилишдаги кураши”.

Адабиёт соҳасида. Юн Фоссе (Норвегия) “таърифлаб бўлмайдиган нарсаларни ифодаловчи инновацион пьесалар ва насрлар учун”

 

 

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР