Миллий қаршилик фронти раҳбари Аҳмад Масуд (машҳур афғон қўмондони Аҳмадшоҳ Масуднинг ўғли) Афғонистондаги «"Толибон"»га қарши урушда Исроилдан ёрдам сўради.
"Бизни қўллаб-қувватлашга тайёр бўлган ҳар бир кишидан, шу жумладан Исроилдан ёрдам керак", деди у.
Аҳмад Масуд сионист «Маарив» нашрига берган эксклюзив интервьюсида ўз истагини билдирди.
Миллий қаршилик фронти Ғарбпараст гуруҳдир. Афғонистон Исломий амирлигига қарши курашаётганлардан бири.
У ўз интервюсида "у яҳудий давлатининг ҳар қандай қўллаб-қувватлашидан хурсанд бўлишини айтди". "Бизга ҳар қандай ёрдам керак бўлади", деди у.
Унинг сўзларига кўра, "яҳудийлар ва фаластинликлар ўртасидаги каби можаролар барчамизга зарар етказади".