loader
Foto

ХАМАС ўқ отишни тўхтатиш шартларини айтди

Сулҳ тузиш учун Исроил арабларни ўз уйларидан қувиб чиқаришдан воз кечиши, шунингдек, норозилик намойишлари пайтида ҳибсга олинганларнинг ҳаммасини озод қилиши керак. Бундан ташқари, давлат ал-Ақсо масжидини назорат қилишни тўхтатиб, у ерда намоз ўқишга рухсат бериши керак.

Агар Исроил ҳукумати арабларни Қуддусдаги уйларидан қувиб чиқариш ғоясидан воз кечса ва намойишлар чоғида ҳибсга олинганларни қўйиб юборса, Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати қуролли тўқнашувни тугатишга тайёр бўлади. Бу ҳақида ташкилот Сиёсий бюроси раҳбари Холид Мешал TRT Arabi телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Босқинчи кучлар Шайх Жараҳдан одамларни ҳайдаб чиқараётган ҳолда амалга ошираётган жиноятларини тўхтатиши, Қуддусдаги сўнгги воқеалар вақтида ҳибсга олинганларни озод қилиши ва Ғазога қарши тажовузни тўхтатиши керак", деди Мешал.

Хамас вакили яна бир шарт сифатида Исроилнинг ал-Ақсо масжиди устидан назоратдан воз кечишини айтди. Давлат ўз мўминларга у ерда йиғилишлар ва ибодат қилишларига рухсат бериши керак, деб ҳисоблайди у. Шу билан бирга, Туркия, Қатар ва Миср сулҳ тузишда воситачи сифатида ҳаракат қилишга тайёр, дея қўшимча қилди Сиёсий бюро раҳбари.

Al Arabiya телеканали манбаларга таяниб хабар беришича, Миср аллақачон Исроилга можарода бевосита воситачилик қилишни таклиф қилган. Миср томони бир йил муддатга ўқ отишни тўхтатишни жорий этишни таклиф қилди. У Қоҳира томонидан назорат қилинади.

Аммо Исроил расмийлари, телеканал суҳбатдошига кўра, бу таклифни рад этган.

10 май куни Исроил ҳукумати Қуддусдаги бир қатор араб оилаларини қувиб чиқариш қарори ва ундан кейинги норозилик намойишлари ортидан Исроил ва ХАМАС ўртасидаги можаро авж олди.

10 май куни ХАМАС Исроил ҳудудларига ракета зарбаларини бошлади. Бунга жавобан Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) Ғазо секторини бомбардимон қила бошлади. Бундан ташқари, Исроил армияси ХАМАСнинг икки юқори мартабали ҳарбий разведка ходими ўлдирилгани, шунингдек, исёнчилар фойдаланаётган туннеллар тармоғига ва ташкилот хавфсизлик кучлари раҳбарининг идорасига ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар берган.

14 май куни Мешал Исроил билан сулҳ тузишга тайёрлигини маълум қилганди.

 

 

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР