loader
Foto

«Мараз» (касал қилиш) сеҳри.

Аломатлари:

1.Танадаги аъзоларнинг биридаги тўхтовсиз оғриқ;

2.Ҳушдан кетиш одати (приступ, су-дорожний симптом, невроз);

3.Тана аъзоларининг биридаги уву-шиш, фалаж, шоллик;

4.Тана тўлиқ шол бўлиши;

5.Ҳис - туйғу аъзоларидан бирининг ишдан чиқиши (кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм билиш, ушлаб кўриш).

Яна шуни айтиб ўтиш лозимки, бу аломатларнинг баъзиси тиббий касалликларнинг аломатларига батамом ўхша-шиб кетади. Касалнинг тиббий ёки руҳий эканини «Қуръон» оятларини ўқибгинаажратиш мумкин. Агар оятларни тинглаётган бемор:

•бош айланиши;

•карахтлик;

•танада (кўпинча бошда) оғриқ;

•тана четларининг титраб, учиши;

ёки шу каби оятлар ўқилганда пайдо бўлган ўзгаришларни сезса, бу касаллик юқорида айтилганидек сеҳр ёки шайтонлардан бўлади, акс ҳолда бу касаллик тибшунослар муолажа қилиши лозим бўлган касалликдир.

Мараз сеҳри қандай содир этилади?

Маълумки, инсоннинг бош мияси бутун танани бошқариб турувчи бошлиқдир. Яъни мия инсон ҳис-туйғуларининг маркази ҳисобланиб, тана тўлиқҳаракатга оид ишораларни миядан қабул қилиб олади. Агар бармоғингизни оловга тутсангиз, бармоқ миядаги ҳис-туйғу марказига тез суратда ишора юборади, миядаги марказдан эса ўша заҳотиёқ «ҳавф - ҳатар»дан узоқлашишга бармоққа буйруқ келади. Шунда қўл оловдан узоқлашади. Аллоҳ таоло айтганидек:

Булар Аллоҳ яратган нарсалардир. Энди, (эй, мушриклар!) Сизлар Менга Ундан ўзгалар нималарни яратганини кўрсатингиз-чи! Иўқ, у золим-лар аниқ залолатдадирлар. (Луқмон

11). Аллоҳ таоло сеҳргарлар ҳақида айтадики: Лекин улар Аллоҳнинг из-нисиз у билан ҳеч кимга зарар етка-за олмаслар, (Бақара 102). Аллоҳ таоло сеҳрланган кишида воқеъ бўлган зарарга сеҳргарлар сабаб бўлишини айтиб, аммо уни ўзининг хоҳишига боғлиқ эканини таъкидлади. Бундан хайрон бўлманг.

Кўп табиблар бундай ҳолатларга ишонишмаган, лекин ўз кўзлари билан бу каби воқеаларга гувоҳ бўлгач, Буюк ва қудратли Аллоҳнинг ишларига тан бериб, уни тасдиқлашдан бошқа чоралари қолмади. Бир кун ҳузуримга бир табиб келиб: «Олдингизга даҳшатга солган бир иш туфайли келгандим», деди. Мен: «Хайрли бўлсин, тинчликми ўзи?», деб сўрадим. У деди: «Ҳузуримга бир киши шол бўлиб қолган ўғлини олиб келди. Текшириб кўрсак, умуртқа погонаси лат еган экан ва бу касални табиблар бирор амалиёт ёки дори билан тузалмайди, дейишарди. Бир неча ҳафта ўтгач, у киши яна ҳузуримга келди. Мен танасининг тўртдан бир қисми шол бўлиб қолган ўғли ҳақида сўрадим. У: - «Алҳамдулиллох, ҳозир у ўзи ўтириб, деворга суяниб юраяпти» - деб айтди. Мен: - «Кимда даволандинглар?» - деб сўрадим. У:.«Ваҳид (Абдусалом Балий) ҳузурида» -деди. (Табиб сўзида давом этиб деди:) Шунинг учун бу касал қандай шифо топганини билмоқчи бўлиб келдим». Мен унга: «Унга Аллоҳнинг китобидаги оятлардан ўқидим, сўнгра қора седананинг ёғига «Руқия»ни ўқиб, уни шол бўлган жойларига суртишни тавсия қилдим. Оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин», дедим. Ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ!

Мараз сеҳрининг муолажаси

Беморга уч марта «Руқия»ни ўқилади;

Агар ҳушидан кетмаса-ю, енгил ўзгаришларни ҳис этса, бу амаллар тавсия этилади;

а)Магнит тасмасига Фотиҳа, Оятул Курсий, Духон сураси, Жин сураси, кичиқ суралар, муаввизотлар ёзиб берилади.

Ушбу сура ва оятлар ёзилган тасмани бир кунда уч марта эшитади.

б)Қуйидаги «Руқия»ни қора седана-нинг ёғига ўқиб, ёғни эрталаб ва кечқурун пешона ва тандаги оғриқ жойларига суртиш тавсия этилади:

-Фотиҳа

-Муаввизот (Фалақ - Нос суралари)

-Исро сурасининг 82 - ояти: «Ва нуназзилу... дан... лилмўъминийн»гача етти марта ўқилади.

-«Бисмиллаҳи арқийка, валлоҳу яш-фийка мин кулли даъин юъзийка ва мин кулли нафсин ав ъайнин ҳасидин Аллоҳу яшфийка» дуоси ўқилади.

-«Аллоҳумма роббан наси азҳабил баъса Вашфи Анташ Шафий ла шифаъа илла шифаъука шифаъан ла юғодиру сақоман» дуоси ўқилади.

Ушбу амалларни қирқ кун муддат давомида бажарилади. Шунда касаллик буткул кетади ёки яна бир марта «Руқия» ни ўқиб, ушбу амалларни бажариш учун яна муддат бериш мумкин. Бемор аҳволи яхшилангунича амални давомий бажаради.

Мараз сеҳрини муолажа қилинаётганда содир бўлган воқеа.

Бир ойдан бери гапирмаётган қизча

Бу қизни отаси ва акаси олиб келишди. У мутлоқ гапирмас, сукутда турар эди. Бунинг устига у таом учун ҳам оғзини оча олмас эди. Фақат зўрлаб оғзига таом солинса ёки сут берилсагина ичарди. Айтишларича, бу ҳолат 35 кундан буён давом этиб келаётган экан. У «Руқия»ни эшитгач яна гапириб кетди. Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамд - санолар бўлсин!

Табиблар даволашдан умидларини узилган қиз

Қизнинг отаси келиб, қизим тўсатдан ҳушидан кетиб, мана икки ойдирки,шу ҳолатда ётибди, деди. Лекин у эшита бошлади, аммо гапира олмайди, таом ҳам еёлмаяпти, танасини қимирлата олмаяпти. Ҳозир у шаҳардаги тез ёрдам клиникаларидан бирида ётибди. Табиблардан бирининг айтишича, ташхис натижалари ижобий чиққан, аммо нима сабабдан бу аҳволга тушиб қолганини билишмаяпти. Нафас олиб туриши учун бўғзини тешиб, найча суқиб қўйишган, қолган умрини ушбу ҳолатда ўтказиши учун воситалар қўйиб қўйишган, деди. Одатимга кўра, бирор кишини токи яқин дўстларим ёки тақводор имомлардан йўлланма келтирмагунича муолажа қилиш учун бормайман. Қизнинг отаси менга Саъийд ал Қаҳтоний (Аллоҳ у зотни ҳифзи ҳимоясида асрасин)дан мактуб келтирди. Менга яна беморларни кўриш ва табибларнинг муолажа қилиш вақтидан бошқа вақт касалхонага кириш учун руҳсатнома олиб келишгач, қизни кўргани бордим. У ёлғиз Аллоҳга аён заифлик ва бетоблик ҳолида сарир (кроват)да ётарди. Ҳаракат қилолмас, фақат бошини енгил қимирлата олар, кўрар ва эшитиб турарди. Мен ундан (сеҳрга ва жин тегишига тааллуқли) аломатларнинг барини сўрадим. У бошини инкор суратида чайқади. Мен унга не корҳол бўлганини тушуна олмадим. Биз шом намозига бордик, намоздан кейин қизнинг ҳақига дуо қилдим. Сўнг касалхонага қайтиб қўлимни унинг бошига қўйдим ва «Фалақ» сурасини ва «Аллоҳумма роббаннас» деб бошланувчи дуони ўқидим. Қизча тилга кириб, гапира бошлади. Отаси ва ака - укалари эса хурсандчиликдан йиғлаб юбордилар. Қизнинг отаси туриб бошимдан ўпмоқчи бўлди. Мен унга: «Инсонларга ихлос ва эътиқод қилманг, Аллоҳ азза ва жаллагагина эътиқод қилгин, Аллоҳ унинг мана шу соатда шифо топишини хоҳлаган экан, шифо Аллоҳнинг бандаларидан бири қў-лида қарор топди!!!», дедим. Қизча эса: «Аллоҳга ҳамдлар бўлсин,» - деб гапира бошлади ва мени касалхонадан олиб кетинглар, деди.



Абдусалом Балийнинг

"Сеҳр ва жодудан сақланиш йўллари"китобидан

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Мараз расман ўлди