loader
Foto

Гуноҳида қаттиқ туриб олган гуноҳкор ҳайвондир

Мустафо Сибоий айтади: “Агар нафсинг маъсиятни истаса, унга Аллоҳни эслат. Агар қайтмаса, кишиларнинг ахлоқини эслат. Шунда ҳам қайтмаса, одамлар уни билиб қолса (нима бўлади, деган) шармандаликни эслат. Агар шунда ҳам қайтмаса, билгинки, ўша вақтда сен ҳайвонга айланиб бўлибсан!”. Эй қалб ва кўзларни ўзгартирувчи Зот, қалбларимизни динингда собит қил.

Молик ибн Динор Ҳасан Басрийдан: “Олим дунёга муҳаббат қўйса, унинг уқубати нима?” деб сўради. “Қалбнинг ўлиши. Агар у дунёга муҳаббат қўйиб, уни Охират амали билан талаб қилса, ўша онда ундан илм баракалари кетади ва унинг расми қолади”, деб жавоб берди.

Матн:

Ким нафсу ҳавосига ўрганиб ҳолса, одоби камаяди. Ким илми далолат ҳилган нарсага қариш чикса, нодонлиги кўпаяди. Кимга ўзининг давоси фойда бермаса, бошқани қандай ҳилиб даволайди?

Билгинки, одамларнинг руҳи баданлардир. Уларнинг энг ғами камлари дунёда зоҳид бўлганлардир.

Ҳорис Муҳосибийнинг

"Рисолатул мустаршидийн"китобидан