loader
Foto

Ғазо: олти кун ичида олти минг бомба

Исроил ХАМАС барча маҳбусларни озод қилмагунча Ғазога ёқилғи ва гуманитар ёрдам олиб киришни тақиқлаш билан таҳдид қилди. "Ғазога гуманитар ёрдам? Исроил ўғирлаб кетилганлар уйга қайтарилмагунча битта электр ўчиргич ёқилмайди, биронта сув крани очилмайди, биронта ёқилғи ташувчи машина кирмайди", деди Исроил энергетика вазири Исроил Кац ўз баёнотида.

Ғазо секторидаги Исроил ҳарбийларининг ҳалокатли ҳаво кампанияси натижасида 1417 киши ҳалок бўлди ва 6000 дан ортиқ одам жароҳат олди. Исроил армияси маълумотларига кўра, улар олти кун ичида Ғазога 6000 дан ортиқ бомба ташлашган. Исроил армияси, шунингдек, анклавга қуруқликдаги ҳужумга тайёргарлик кўраётганликларини айтди, аммо Исроилнинг сиёсий раҳбарлари ҳали қарор қабул қилишмади.

Чоршанба куни Исроил бутунлай ХАМАС билан урушга эътибор қаратадиган фавқулодда ҳукумат тузилишини эълон қилди.

Исроилда камида 1300 киши ҳалок бўлди ва яна минглаб одамлар жароҳат олди.

Пайшанба куни эрталаб ХАМАС, Ғазо секторидаги икки қочқин лагерида Исроилнинг ҳаво ҳужумларига жавобан Тел-Авивда ракета зарбаси берганини айтди, натижада камида 15 киши ҳалок бўлди.

Фаластин аҳолиси уйлари бомбардимон қилинишидан олдин исроилликлардан ҳеч қандай огоҳлантириш олмаганликларини айтишди.